Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.
Жавоб: Турли сабабларга кўра, аёллар масаласи Исломга қарши таъна тоши отишнинг асосий нишонларидан бирига айланиб қолган. Ҳатто баъзи мусулмон уламолар “Аёллар масаласи Ислом уммати кўксига санчилган заҳарли ханжар”, деб айтишга мажбур бўлдилар.
Ислом, ўз таълимотларига хилоф қилиш оқибатида келиб чиққан нотўғри ҳолатга жавоб беришга мажбур эмас. Энг муҳими, Ислом ҳеч кимнинг ҳимоясига муҳтож ҳам эмас. Фақат, тушуна олмай турган кишиларга тушунганлар ёрдам бериши қабилида иш тутиш мумкин, холос.
Исломдан олдин аёл киши нафақат ҳуқуқлари поймол қилинишига, балки инсонлик даражасидан маҳрум қилинишига маҳкум қилинган эди. Мисол учун, Ислом дастлаб пайдо бўлган юрт ва замонда қиз бола туғилган оила мотам тутар ва кейинчалик ор-номус ва иқтисодий қийинчиликка сабаб бўлмасин деб, қизни тириклайин кўмиб юборилар эди.
Қуръони карим бу одатларни қаттиқ қоралади ва ман қилди. Мусулмон оилаларда қиз туғилса, ўғил туғилгандан кўра кўпроқ хурсанд бўлиш жорий қилинди. Қизларни яхшилаб тарбия қилганларга, ўғил болаларни тарбия қилганларга нисбатан кўп ваъдалар қилинди.
Аёл киши фақат таълим олиш, дарс, хутба ва ваъз эшитишгагина ҳақли эмас, балки таълим бериш, дарс айтиш ва бошқа илмий ишлар билан машғул бўлиш ҳаққига ҳам эгадир.
Муслима аёллар илм, фан ва маданият соҳасида улкан ютуқларга эришганликлари ҳаммага маълум.
Олима аёллар вакиласи Оиша онамиз ҳадис ривоят қилиш бўйича иккинчи ўринда турадилар. Улкан саҳобалар ўзлари билмаган нарсаларини, ҳал қила олмай қолган масалаларини Оиша онамиздан сўрар эдилар. Ўша вақтнинг шароитида бу нарсалар дунё миқёсида катта ўзгаришлар эди.
Муслима аёлнинг жамият, сиёсат ва шариат майдонларида ҳам керагича ўз улуши бўлган. Муслима аёлнинг тўғри фикрини, ҳақ овозини забардаст халифа ҳам, Пайғамбар алайҳиссалом ҳам, Аллоҳ таолонинг ўзи ҳам эшитган, қабул қилган.
Ислом аёлларнинг ҳурмат-эҳтиромини ўрнига қўйиб, уларнинг аёллик латофатларини сақлаб қолишлари учун, аёллик вазифаларини тўлиқ адо этиш орқали ўз жамиятларига, ватанларига, динларига керакли хизматни адо этишлари учун барча шароитни яратиб берган.
Ислом эркакларга мос бўлган оғир ишларни аёлларга фарз қилмаган, лекин аёлларга хос баъзи ишларни эркакларга хос ишлар ила тенглаштириб, уларнинг эркаклар билан тенг ажр олишларини жорий қилган. Мисол учун, аёлларнинг туғишдаги қийноқларини эркакларнинг душманга қарши жиҳодларига тенглаштирилган. Бу маънолар ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб чиққан муслима аёллар шарофати ила Пайғамбар алайҳиссалом томонларидан баён қилинган.
Имом Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Асмаъ бинти Зайд Ансорийя розийаллоҳу анҳо Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб:
“Эй, Аллоҳнинг Расули, мен ортимдаги муслима аёллар жамоасининг элчисиман. Улар менинг сўзимни айтадилар ва менинг фикримга ўхшаш фикрдалар: албатта, Аллоҳ сизни эркак ва аёлларга юборган. Биз сизга иймон келтирдик ва эргашдик. Биз – аёллар жамоаси, тутилиб, ўралиб, уйда ўтириб қолганмиз. Эркакларнинг шаҳват мавзеъси, болаларингизнинг кўтарувчиларимиз. Эркаклар жамоа ва жанозага ҳозир бўлиш ила афзал қилиндилар. Қачон улар жиҳодга чиқсалар, уларнинг молларини муҳофаза қиламиз, болаларини тарбия қиламиз, уларга ажр-савобда шерик бўламизми?! – деди.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом муборак юзларини ўз саҳобаларига ўгириб қарадилар-да:
-    Ўз дини ҳақида ушбу аёлдан кўра яхшироқ савол берган аёлнинг гапини эшитганмисизлар? – дедилар.
-    Йўқ, эй, Аллоҳнинг Расули, - дейишди улар.
-    Эй Асмаъ, қайтиб бориб, ортингдаги аёлларга билдирки, албатта, сизнинг бирингизнинг яхши эр тутиши, унинг розилигини исташи, мувофиқ бўлганига эргашиши сен зикр қилган нарсаларга тенг келади, - дедилар.
Асмаъ ўзига Расулуллоҳ алайҳиссалом айтган нарсалардан севинганидан “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айтиб қайтиб кетади”
Исломий нуқтаи назардан бола тарбияси, келажак авлодни кўнгилдагидек қилиб етиштириш, оила мустаҳкамлиги аёлларнинг кўчага чиқиб ўзига мос бўлмаган ишларни қилиб, тўрт-беш танга пул топганидан, аскарлик қилганидан ёки асфальт ётқизганидан афзал ҳисобланади.
Ислом шариати ҳукми бўйича, муслима аёл бошқаларга сиёсий бошпана бериш ҳаққига ҳам эгадир.
Макка фатҳи куни Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб бир душман мушрикни ўз ҳимоясига олиб, бошпана берган. Кейин укалари Али ибн Абу Толиб буни билиб қолиб, ўша душман мушрикни ўлдирмоқчи бўлганлар. Шунда Умму Ҳониъ Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига бориб, бўлган гапни айтганида, У зот алайҳиссалом:
“Эй, Умму Ҳониъ, кимни ҳимоянгга олган бўлсанг, биз ҳам уни ўз ҳимоямизга олдик. Кимга омонлик берган бўлсанг, биз ҳам унга омонлик бердик”, дедилар. (Абу Довуд ривояти)
Исломдан олдин аёл киши меросдан мутлақо маҳрум қилинар, эри ўлганда эса аёлни мерос тариқасида эрнинг қариндошларидан бири олар эди. Кейин, хоҳласа, ўзи хотин қилар, хоҳласа, бошқага эрга бериб, маҳрини ўзи олар эди. Ислом бу золим ҳукмларни ботил этиб, аёл кишининг ҳам меросдан насибаси борлигини эълон қилди.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида:
“Эркаклар учун ота-оналари ва қариндош-уруғлари қолдириб кетган нарсадан (яъни, меросдан) насиба-улуш бор. Аёллар учун ҳам ота-оналари ва қариндош-уруғлари қолдириб кетган нарсадан (яъни, меросдан) насиба-улуш бор. Бу (улушлар) озми-кўплигидан (қатъий назар) фарз қилинган насибадир”, деган. (7-оят)
Исломнинг бошқа дин ва тузумларда аёлларга нисбатан бўлаётган ноҳақ муомаланинг асосини ташкил этувчи нотўғри эътиқодни тузатиши ҳам аёл зоти учун катта ҳурмат бўлган. Маълумки, қадимдан барча кишилар одам зотининг жаннатдан қувилишига аёл киши – Момо Ҳавво айбдор, деб билар ва шунинг учун, аёл зотини таҳқирлар эдилар.
Ислом эса, хатони Момо Ҳавво билан Одам Ато биргаликда қилганликларини, тавбадан кейин Аллоҳ икковларини мағфират қилганини эълон қилди. “Аёл зотида Момо Ҳавводан мерос бўлиб қолган абадий гуноҳ бор”, деган гапни ботилга чиқарди.

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган