Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

“Исломда инсон ҳуқуқлари поймол этилган”

Миссионерлар: “Исломда инсон ҳуқуқлари поймол этилган” дейишади.
Жавоб: Йўқ, аксинча, миссионерларнинг ўзлари даъват қилаётган ўша динда инсоннинг катта ҳуқуқлари поймол этилганлигини кўрамиз.
Миссионерларнинг эътиқодига кўра, “Одам Ато ва Момо Ҳавво жаннатда гуноҳ қилиб қўйишиб, Аллоҳнинг ғазабига учрашган ва ўша гуноҳлари билан бирга ер юзига тушишган. Ўша гуноҳ барча одамларнинг бўйинларида ҳам бор. Одамзод бу дунёда ўша гуноҳни ювиш учун юрибди”.
Исломда эса, Одам Ато гуноҳ қилган пайтидаёқ тавба қилган. Аллоҳ ўша заҳоти уни кечирган. Ҳозирда эса, ҳар бир инсон бегуноҳ туғилади. Инсон Аллоҳнинг ер юзидаги халифаси-ўринбосаридир. У, Аллоҳнинг амрига мувофиқ яшаса, савоб олади, икки дунёси обод бўлади, деб эътиқод қилинади.
Ислом таълимотларининг барчаси, шариат аҳкомларининг ҳаммаси инсон ҳуқуқлари масаласига боғлиқ қилинган десак, заррача ҳам муболаға қилмаган бўламиз.
Бу ҳақиқатни тушуниб олишимиз учун “Шариатнинг мақсадлари нималардан иборат?” деган саволга жавоб беришнинг ўзи кифоя.
Бу саволга Ислом уммати ўн тўрт асрдан буён бир овоздан: Ислом шариатининг мақсадлари: динни, жонни, ақлни, наслни ва мол-мулкни асрашдан иборат, деб жавоб бериб келмоқда.
Бугунги кунда кўтарилаётган инсон ҳуқуқлари масалалари шу беш муҳим нарса: дин, жон, ақл, насл, ва мол-мулкни асраш, муҳофаза қилиш ҳақида кетмаяптими? Албатта, шу ҳақда кетмоқда. Бугунги кунда масала қилиб кўтарилаётган инсон ҳуқуқлари ҳам худди шу беш асосий нарса атрофида айланади.
Ислом кишиларни бирор ишга буюрган бўлса, ушбу беш нарсани асраш учун буюргандир.
Ислом кишиларни бирор нарсадан қайтарган бўлса, ушбу беш нарсани муҳофаза қилиш учун қайтаргандир.
Мақсади шундоқ олий даражада бўлган тузумгина инсон ҳуқуқларини етарли даражада таъминлай олиши мумкин.
Ислом ана ўша олий мақсадни амалга оширган, йўлга қўйган ва улар билан инсонларни манфаатлантирган. Бу улкан ҳақиқатга тарих гувоҳ, кўҳна инсоният гувоҳ. Фақат Исломдагина Ҳаёт ҳаққи, Ҳуррият ҳаққи, Эътиқод эркинлиги ҳаққи, Фикр ва сўз эркинлиги ҳаққи, Таълим олиш ҳаққи, Илмий баҳс ҳаққи, Мулкчилик ҳаққи, Ишлаш ва касб қилиш ҳаққи, Молу мулк дахлсизлиги ҳаққи, Ижтимоий таъминот ҳаққи, Шахс дахлсизлиги ҳаққи, Хоҳлаган жойда яшаш ва бошпана сўраш ҳаққи, Оила қуриш ва унга тегишли ҳуқуқлар ҳамда бошқа ҳақлар, умуман, инсонийлик қадр-қийматини тўла ва адолатли равишда таъминланган.

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган