Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

“Нега мусулмонлар биттадан кўп хотин олишади?”

Миссионерлар: “Нега мусулмонлар биттадан кўп хотин олишади?”, деб масхараомуз тарзда савол ташлайдилар.
Жавоб: Қачон “Ислом динида уйланиш” мавзуи ўртага қўйилса, дарҳол миссионерларнинг хаёлига “Биттадан кўп хотин олиш” келади. Гўё “кўп хотинга уйланиш” масаласини чиқарган Ислом дини эмиш. Ваҳоланки, бу қаноат жуда янглиш, бу тушунча жуда хатодир. Тарихий ҳақиқатга ҳам уйғун эмасдир.
“Кўп хотинлилик” (европача айтганда “Полигиния”) одати қадим замонлардан бери яшаб келади ва деярли ҳамма халқларда мавжуддир. Шарқ халқларининг ҳаммасида (мадлар, бобиллар, асурлар, эронликлар орасида) бу одат жуда кенг ёйилган эди. Ҳатто бу халқларда бир эркак қанча хотин ола олиши мумкин эканлиги аниқ эмасди. Ҳиндистонда барахманларнинг юқори табақаси бугун ҳам хоҳлаганича хотин олиш ҳаққига эгадир.
Мусо алайҳиссаломдан илгари Бани Исроил орасида “кўп хотинлилик” қайдсиз, шартсиз яшаб келган. Мусо алайҳиссалом бу одатни ҳеч бир тарзда чегараламади.
Зардушт (оташпараст) динида бўлган қадимги эронликлар кўп хотин олибгина қолмай, бу одатни қаттиқ тарғиб этишар эди. Финикаликлар орасида “кўп хотинлилик” ҳайвонлик даражасига қадар туширилган эди.
Европанинг турли минтақаларида, Осиёнинг ғарбида (тракияликларда, лидяликларда, палажларда) кўп хотинга уйланиш одати бор эди. Қадимги тарихда энг маданий (ривожланган) ва маданиятли деб танилган Афинада аёл катта бозорларда сотилар, бошқаларга топширилар, завқ воситаси ҳисобланар эди. Айни пайтда, аёл уй ишлари учун, бола туғиш учунгина лозим эди. Бир афиналик хоҳлаганича миқдорда хотин олиши мумкин эди.
Илк даврларда румликларнинг Италияда яшаган атрусклар билан алоқасидан кейин “кўп хотинлилик” одати румликларга ҳам кирди. Рум императорлигининг сўнгги даврларида Румда аёлларни алмаштириш ва кира билан уйланиш одати бемалол татбиқ этилган.
Христиан черкови дин одамларининг бўйдоқликда сабот этишларини шиддат билан буюргани ҳолда, роҳиб (поп)лар епископларга мурожаат қилиб бир рухсатнома олар, ноқонуний аёллар билан яшар эдилар.
Европанинг ғарб қисмида ҳам “кўп хотинлилик” одати мавжуд эди. Жермен (олмон)ларнинг юқори табақалари орасида XIX-асргача “кўп хотинлилик” одати давом этиб келарди.
Кўриняптики, Муҳаммад алайҳиссалом яшаган, пайғамбарлик вазифасини адо этишга бошлаган чоқда фақат араблар орасида эмас, дунёнинг деярли ҳар тарафида “кўп хотинлилик” одати мавжуд, ҳатто энг ёмон бир шаклда давом этаётган эди.
Чунончи, Ислом дини “кўп хотинлилик”ни бутунлай бекор қилмади. Фақат, адолатни асос қилиб, ёмонликнинг олдини олди. Қуръони каримда:
“...сизлар учун (никоҳи) ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар (улар орасида) адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг) ёки қўл остингиздаги чўри билан (кифояланинг). Мана шу жабру зулмга ўтиб кетмаслигингизга яқинроқ ишдир”, дейилган. (Нисо сураси, 3-оят)
Исломдаги бу қонун Қуръон нозил бўлган даврда кенг тарқалган кўпхотинлиликни тартибга солиш учун жорий қилингандир. Чунки Ислом келишидан илгари бир эркак қўл остида ўнлаб аёллар ҳар қандай ҳақ-ҳуқуқ, адолат ва ҳурмат-эътибордан маҳрум бўлган ҳолда кун кўрар эдилар. Ислом келгач, бу саноқ энг кўпи билан тўртта бўлиши мумкинлиги ва албатта ўртада адолат барқарор бўлиши шарт эканлиги қонун қилинди.
Лекин барибир ҳақли суратда шундай савол туғилади: модомийки адолат мурод экан, нима сабабдан бир эркакка фақат биргина аёл билан турмуш қилиш амр этилмади? Ислом уламолари бу саволга шундай жавоб қиладилар: маълумки, Ислом – воқеий Диндир. Яъни, у инсонларни покиза ҳаёт кечиришга даъват қилишда ғайривоқеий йўлларни тутмайди. Бинобарин, бу қонунда ҳам воқеий инсоний ҳаёт назарда тутилган.
Биринчидан, асрлар давомидаги тажрибалар кўрсатишича, ўғил боладан кўра қизбола кўпроқ туғилади.
Иккинчидан, аёл киши эркак кишидан кўра узунроқ умр кўриши ҳам воқеий ҳақиқатдир.
Учинчидан, турли фожеалар, хусусан, уруш ва тўқнашувларда асосан эркаклар ҳалок бўладилар. Мана шу ва яна бошқа кўп сабаблар натижасида инсоният оламида мудом аёлларнинг саноғи эркакларникидан ортиқ бўлади. Демак, бир эркак фақат бир аёлга уйланиши мумкин дейилса, эркаклар саноғидан ортиб қолган аёлларга адолат қилинмаган, балки уларга зулм қилинган бўлур эди. Яъни, бу аёллар ўзларининг турмуш қуриш ва она бўлиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб қолар эдилар. Натижада жамиятда нопоклик ва маиший бузуқликлар юзага келади. Шунинг учун Ислом моддий имкониятлари бўлган кишиларга агар адолат қила олишнинг уддасидан чиқсалар бирдан ортиқ аёл билан турмуш қуришга рухсат беради ва шу билан бирга аёллар ўртасида адолат қилмай, фақат шаҳвоний нафсини қондириш учунгина кўп хотин олишга ружуъ қўйган кимсалар учун Охиратда ашаддий азоб борлиги ҳақида огоҳлантиради.

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган