Ёш муслиманинг жасорати

Россиянинг Саратов вилояти, Энгельс туманидаги 19-мактабнинг 4-синфида ўқувчи 10 ёшли Алфия Тожибоева Волга дарёсида чўкаётган икки болани қутқариб қолди

Маълум қилинишича, Алфия 1-синф ўқувчиси бўлган Даря ва унинг 7 ёшли укаси Михаил билан сайр қилиб юрганда болалар музлаган Волга дарёси устига чиқиб, тош отиб ўйнай бошлаган. Алфия эса муз ёрилишини билиб, уларни қайтаришга уринган. Бироқ муз ёрилгач, болалар чўка бошлаган. Алфия эса ўзини йўқотиб қўймасдан, болаларни елкасига опичлаб сувдан олиб чиққан.

Сўнг болаларни кўчадаги тасодифий йўловчилар кўриб қолишган ва уларга ёрдам бермоқчи бўлган. Улар такси тўхтатиб, болаларни шифохонага олиб боришмоқчи бўлишади. Бироқ, битта ҳам такси машина ўриндиқлари сув бўлиб қолмасин дея, усти боши сув бўлган болаларни машинасига ўтқазмабди, деб Саратов ОАВлари хабар қилди. Сўнг, болалар йўлида биринчи уччраган бино тиббиёт коллежига киришади. Алфия, Даша ва Мишалар шу ерда иссиниб олишади сўнг "тез ёрдам" келиб, уларни шифохонага олиб кетади.

"Даша ва Миша ҳолатини кўриб, уларга ёрдам бериш учун улар тамон қараб югурдим ва ўзим ҳам сувга тушиб кетдим" деди Алфихон. Ёш муслиманинг айтишича, у сузишни билар экан, бироқ ўша вақт сувда жуда қийин ҳолатда бўлган экан. Қиз совуқ сувда беш дақиқадан кўп вақт бўлган. "Алфиянинг тана ҳарорати уч кундан бери, жуда баланд бўлди", дейди Алфиянинг онаси.

Жума куни Энгельс шаҳрининг жоме мажидида ёш муслиманинг кўрсатган қаҳрамонлиги ҳақида маъруза қилинди. Жума намозидан сўнг, намозхон жамоат сингиллари Алфия ва унинг оиласи учун моддий ёрдам сифатида пул йиғиб беришди.

"Намоздан сўнг, Алфия уйига бордим, тезда шифо топишини Аллоҳ таолодан сўраб, жамоат йиққан 22 минг рублни уларга топширдим", дейди Якшанба мактаби ўқитувчиси Анвар ҳожи Тугушев.

Анвар ҳожининг айтишича, Алфиянинг ўқишлари жуда аъло, бир дарсни ҳам қолдирмайди, билим олишга иштиёқи жуда баланд. "Алфия Энгельс шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган Қуръон қорилари мусобақасида иштирок этиб келади. 2013 йили эса у биринчи ўринни ҳам эгаллаган", деди ҳожи ака.

Бу воқеадан хабар топган туман ҳокимияти қаҳрамон қизни махсус нишон билан тақдирлаган. Маълум бўлишича, Алфиянинг онаси Россияга тўрт йил олдин икки нафар фарзанди билан Ўзбекистондан кўчиб кетган

Абу Муслим тайёрлади