НАСРОНИЙЛИК ТАРИХИ (китоб)

Ҳар қандай диннинг инсоният тарихида ўз ўрни бор. Баъзи ҳолатларда вақт динни бузмаслиги мумкин, бироқ кўп ҳолатда, у дин барпо бўлган асосларни вайрон қилиб ташлайди. Баъзи динлар туфайли тарихлар ёзилади, баъзилари эса, маълум тарихий лаҳзалар маҳсули бўлади. Насронийликнинг илк кунларига баҳо бериш учун  узоқ тарихий ўтмишга, яъни Исо алайҳиссалом туғилган даврларга қайтиш керак, ўша даврдаги диний ҳолатни ўрганиб чиқиш керак.

 

Фаластин (Исо алайҳиссалом туғилган жой) қадимги тўртта цивилизация марказида жойлашган. Шимолда оракуллар ва турли хил музалар ва Гомер каби шоирлар, Арасту ва Афлотун каби файласуфларни бағрида ўстирган  юнонлар юрти бўлса; жанубда мажусийлик, зардушийлик ва Митрик олиҳаларга сиғинадиган форслар юрти; Шарқда Таммуз дини ҳукмрон бўлган Бобил; Ғарбда Осирис, Исида ва бошқа афсановий маъбудларга сиғинадиган Миср жойлашган эди. Шундай қилиб, бу макон қадимги цивилизациялар туташган ва бир-бири билан қоришган марказда жойлашган эди. Бани Исроил ўғлонларининг ерлари Фаластин мазкур цивилизациялар ўртасида ноёб ҳолати- ўз дини ва анъаналари билан ажралиб турарди. Бу ерда жуда кўп пайғамбарлар чиқиб “бутун оламдан афзал қилган халқини” тўғри йўлга бошлаб турарди.[1] Исо алайҳиссалом келишидан юз йил олдин турли хил динларнинг қоришуви юз бергани тарихдан яхши маълум.[2] Яҳудийларнинг яккахудолигини Афлотун издошлари баҳс қиларди ва янги динни барпо қилиш учун юнон ва форсларнинг динларидан фойдаланишган. Бу жараёнлар яҳудийларнинг ортодокс менталитетига турли хил таъсир қилган ва охир оқибат яҳудийлар бир нечта мазҳабларга бўлиниб кетди. Исроил уйи шу тарзда бир нечта– фарисей, ессей ва бошқа жуда кўп гуруҳларга, фирқаларга бўлиниб кетди. Буларнинг ичида Ессейлар яҳудийлар ақидасига чет эл колоритини киритишга ҳаракат қилганлар.

Насронийлик Исо алайҳиссалом рисолатларидан ташкил топди, деган ва кенг тарқалган янглиш тушунча бор. Исо алайиҳиссалом даъват қилган таълимот Аллоҳ таолодан эди, насронийлик эса (ёки, Бернард Шоу айтмоқчи, "крест - ианство") Исо алайҳиссалом таълим берган дин эмас, хатто унга яқин ҳам келмайди. Адашиб кетишди. Насронийлик Исроил уйида туғилган бўлса ҳам, бироқ у гўдаклигида кўкракдан ажратилиб мажусий динлари бағрига ташланди. Шунда қилиб, унга яҳудийликдан бироз мерос тегиб қолди. Ҳозирги, кўриниш қуёшга сиғиниш динларининг асосий белгиларидир.  Исо алайҳиссалом “адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи”ни[3] ўзига эргаштирган ва уларга Ҳақни даъват қилган. Яҳудийлар ва яҳудий эмаслар унинг даъватларини тингламади ва ҳатто уни ўлдиришмоқчи ҳам бўлди. Бахтсизлик рўй бермаслиги учун, Аллоҳ таоло уни осмонга кўтариб, нажот берди.[4] Исо алайҳиссаломнинг бечора шогирдлари чўпонсиз қолган тўдага ўхшаб қолди ва ҳамма уларни тарк қилди. Яҳудий ва мажусийлар тарафидан Исо алайҳиссаломнинг рисолатларига қилинган ҳужумлари оқибатида бу тоза рисолатни булғаб ташлади, мажусий бутларини ҳам янги номлар билан янги динга киритишди. Баъзи сохта шогирдлар бош кўтаришди ва ҳақиқий шогирдлар ўрнини эгаллашди. Пайғамбарнинг оз сонли издошлари Қуддуси шарифда қолган эди. 70 йилларда Қуддуси шарифдаги ибодатхона вайрон қилингач улар тарқаб кетишди ва Исо алайҳиссалом рисолатларини тарқтмоқчи бўлган бироқ бу ишда муваффақият қазона олмади.

Шу вақт яҳудий Павлус (аввалги исми Савл) Антиохияда муқобил черков ташкил қилди. У уч хил турдаги одамларга дуч келди; биринчи, Исо алайҳиссаломнинг жуда кам сонли издошлари, улар аксари устозларига номигагина содиқ бўлган; иккинчидан, Исо алайҳиссаломга қарши душманлик қилган яҳудийлар; ва ниҳоят шариатни бало деб билган яҳудий бўлмаган мажусий, мушриклар. Уларни Исо алайҳиссалом  ит, деб айтган.[5] Яҳудийлар буларни шартидан ташқари ушлашга ҳаракат қилиб, уларни гуноҳкор ва амаллари учун балога йўлиққан деб ҳисобларди. Шу тарзда яҳудий бўлмаганлар, мажусийликни ўзларига дин қилиб олди. Павлус ўзини ҳаворий деб эълон қилди. У Исо алайҳиссаломнинг ҳақиқий ҳаворийлари билан ҳам учрашган ва уларнинг заиф тарафларини жуда яхши билган. У асосан яҳудий бўлмаганларга даъват қилишга ҳамда барча сайъи-ҳаракатларини уларга қаратишга қарор қилади. Уларнинг орасидан ўзига жуда кўп тарафдорлар орттирди. У юнон фалсафаси таълим бериладиган ва юнон менталитети учун бирламчи манба бўладиган Тарс деган шаҳарда дунёга келди.[6] Рисолатга алоқаси бўлмаган одамлар ва миш-мишлар орқали етиб келган Исо алайҳиссалом рисолатларига юнонларнинг ғояларини олиб кирган муҳим шахс бўлди. Павел фаолияти Исо алайҳиссаломнинг ҳақиқий издошлари орасида ҳеч қандай обрўга эга эмас эди. Энг камида унинг иккита шогирди Петр ва Варнаву уни тарк қилган.[7] Петр ундай одамлардан эҳтиёт бўлинглар, деган.[8] Янги Аҳд Исо алайҳиссаломнинг укаси деб айтган Яқуб ҳам уни “ақлсиз одам”, деб айтган.[9] Яқуб Павлусга юборган мактубида унга ёзади: “Ҳолбуки, сизларнинг димоғингиз кўтарилиб, кеккайиб юрибсизлар. Ҳар қандай кеккайиш эса ёвузликдир”.[10] Ёки мана бу каби у ўзи ҳақида қилган эътирофида шундай дейилган: “Агар менинг ёлғончилигим туфайли Худонинг ҳақиқати янада улуғроқ бўлар экан, менинг устимдан гуноҳкор деб ҳукм чиқарилиш тўғри бўладими?”[11]

Ҳақиқатда эса, Исо алайҳиссаломнинг энг биринчи шогирдлари Павлуснинг макр-ҳийлаларидан қўрққан, агар Варнаванинг (12 шогирднинг бири) аралашуви бўлмаганида улар унинг Исо алайҳиссалом шогирди эканига ишонмаган бўларди.[12] Бироқ, Павлус жуда қаттиқ ўжар одам эди ва қисқа вақт ўтиб энг биринчи 12 шогирддан ҳам ошиб тушди. У ягона қонун чиқарувчига айланди: У Исо алайҳиссаломнинг ҳақ таълимотини ўзига келаётган ваҳий[13] деб таъвил қиларди. У шу тарзда Исо алайҳиссаломнинг рисолатларини юнон мушрикларининг ибодатхоналарига олиб кирди ва Исо алайҳиссалом таълимотларига ўрнига ўзи янги Павлус  “крест – инство”синини жорий қилди. Насронийлик тарихчиларининг аксари бу диннинг асосчиси Исо алайҳиссалом эмас, балки айнан Павлус эканини айтишади. Бу ҳақда Доктор Иоханнес Висе: “Павлус тақдим қилаётган Масиҳга иймон кетлириш, Исо алайҳиссалом даъватларига нисбатан янги бидъат эди”, деб айтади.[14]

Цюрих университетида бир вақтлар илоҳият фанлари бўйича профессор бўлган Доктор Арнольд Мейер: “Агар биз насронийлик деганида, ер юзидаги инсониятга алоқаси бўлмаган ва бокира туфайли  инсон шақлига келган ва хочда ўзини қурбон қилган Худонинг ўғли Масиҳ деб ишонадиган бўлсак, бу динни роббимиз эмас, балки Павлус ўйлаб топгандир.[15]

Алалоқибат Павлус муваффақият қозонган бўлса ҳам, аввалида у илк насронийлик таъсирини бартараф қилишда катта қийинчиликларга дуч келган. Вақти-вақти билан унга қарши гап-сўзлар чиқиб турган. Сўнг у мустаҳкам ўрнашиб олди. ҲаттоII асрда ҳам уни “бидъатчилар ҳаворийси” дейишар эди.[16] Бундай муҳим, фитналарга тўла бир замонда на Янги Аҳд на муқаддас ҳаворийларнинг бошқа асарлари бор эди. Исо алайҳиссаломга эргашувчилар учун қўлланма бўладиган Исо алайҳиссаломнинг даъватлари, маърузалари ҳам жам қилинмаган эди. Уларнинг муқаддас китоблари Эски Аҳд бўлиб, Исо алайҳиссалом рисолатларининг ҳақлигини исботлаши учун ундаги башоратлардан фойдаланишар эди.[17] Исо алайҳиссалом даъват қилган Инжил[18] йўқолган ёки атайин йўқ қилинган ва уларнинг ўрнини сохта шогирдлари ёки номаълум одамларнинг инжиллари билан алмаштирилган эди. Бундай сохта асарларни одамларга тан олдириши учун, бу асарлар Исо алайҳиссаломнинг ҳақиқий шогирдларига нисбат берилар эди.

Баъзи апокриф инжиллардан ташқари[19] синоптик хушхабарлар (Аввалги учта канонлаштирилган инжил) ўша давр маҳсули ҳисобланади. Бу қадар жуда кўп инжил ва бошқа муқаддас ёзувлар насронийлар жамоатини  фирқаларга бўлиб ташлади. Уларнинг ҳар қайсисининг ўз ақидалари бор эди. Эбонийларни юқорида зикр қилинган Яқуб бошқарар эди. Яна бошқа салмоқли фирқаларнинг бир Насронийлар ёки христианлар бўлиб, уларнинг пешвоси Яҳё пайғамбар эди. Ушбу икки фирқа Павлуснинг ҳаворийлигини тан олмаган. Яқуб эсаИсонинг Худо эканини ҳам тан олмаган.[20] Бундан ташқари, Мартсион деган кимса гностик таълимотидан таъсирланиб анъанавий таълимотдан узоқлашди ва мартсионийлар деган фирқа эътиқодига асос солди. Бу фирқа VIII асргача мавжуд бўлган.[21] Худди шу тарзда Монтанус деган шахс ҳам монтанийлар фирқасига асос солди. Унинг айтишича, у Инжилда ваъда қилинган Параклетдан илҳомланган.[22] Павлус, Юҳанно ва Яҳудонинг бир  мактуби (булар айни вақт Янги Аҳд таркибига кирган) ўша даврдаги янги таълимот ичида қайнаган фитна олови ва бу олов ҳар қандай чегарадан ўтганига далил бўлади. Буларнинг ҳаммаси янги дин учун бирон бир яхшилик келтирмаслиги аниқ эди. Аксинча, буларнинг ҳаммаси фирқачиликдан далолат эди. Охир оқибат ақийда масалаларида Шарқ Ғарбга мухолиф бўлиб қолди.

Иккинчи асрда ҳам ҳолат ўзгаргани йўқ. Нероннинг насронийларни тақиб қилиши оловга май сепганидек бўлди. Янги жамоа аъзолари ўз имонлари учун таъқибга учрадилар. Янги дин бузғунчи ва ҳукуматга қарши, деб эълон қилинди. Баъзи насроний муаллифлар, Рим ҳукумати насронийларни оммавий қирғин қилган, дея жуда ошириб юборишган. Булар анча бўриттириб юборишган. III асрда яшаб ўтган Ориген: “Фақат баъзилар аҳён-аҳёнда насроний дини учун ўлдирилган, уларни осон санаш ҳам мумкин”, деб ёзади.[23]

Таъқибларнинг миқёси қанчалик бўлмасин, буларнинг насронийлик тарихига таъсир қилганига шуба йўқ. Юнон ва митрачилар бу ҳолатдан унумли фойдаланиб, сўнгги зарбасини берди. Мажусийликка қайтиш ҳақида гап бўлиши мумкин бўлмасада  уларнинг бегона ғоялари ўз таъсирини ўтказди ва бу нарса, охир оқибат, аста-секин гўрга олиб борадиган заҳар каби бўлди.[24] Ушбу асрда тўртинчи Хушхабар ҳам пайдо бўлди.[25] Ва яна ушбу аср насронийлар фирқаларга бўлиниб кетишининг гувоҳи бўлди. Зикр қилинган фирқалар бегона ва зарарли ғоялар таъсирига қарши тура олмади, натижада, янада бир-бирига қарши бўлган фирқалар сони кўпаяверди. 200 йил черков тарихида илк бор Тертуллиан тарафидан “Муқаддас учлик” (троица) истилоҳи ишлатилди. Ушбу асрда гностик ва марциончилар ҳаракати пайдо бўлди. Анъанавийчилар бу ҳаракатларни бидъат деб эълон қилди.

III асрда черков даҳшатли ихтилофлар ичида қолди. Ички ихтилоф ва бўлиниш ташқи таъсирлар билан Исо алайҳиссаломдан қолган оз рисолат изларини ҳам йўқ қилиб юборди. Бунинг ўрнига мажусийликка яқин бир дин пайдо бўлди. Таниқли тарихчи, Г. Уэллс бу ҳақда ёзади: “Насроний ўз даврининг халқ динларининг ритуалларини аста-секин қабул қилиб олгани табиийдир... бир қўшимча бошқа қўшимчалардан кейин келаверган. Оригинал инқилобий таълимотлар, деярли аста-секинлик билан бу каби одатий қўшимчалар билан дафн қилинди.[26]

 

 Давоми бор... (инша Аллоҳ)

 

Доктор Маҳмуд Ғозининг "Догматы христианство" китобидан

Абу Муслим таржимаси



[1]Қуръони карим, 2: 47.

[2] Edward Carpenter "Pagan and Christian Creeds",р. 21.

[3] Матф., 10: 6; 15: 24.

[4] Коран, 4: 157. Хотя христианский мир сегодня и отрицает это, тем не менее, в раннюю эпоху было много таких сект, как коринфяне, и др., веривших, что был распят не Иисус, а кто-то другой вместо него. Сходны заявления в евангелие от Варнавы (CCXXI, стр. 245), "Затем перед их глазами четыре ангела вознесли его на небо".

[5]Марк, 7: 27, Матф., 15:26.

[6] A Rationalist Encyclopaedia, article "Paul".

[7] Деяния..., 15; 36-40 и Послание к галатам, 2: 13.

[8] Второе послание Петра, 3: 16-17.

[9] Послание Иакова, 2: 19-20.

[10] Послание Иакова 4: 16.

[11] Послание к римлянам, 3: 7.

[12] Деяния..., 9: 26-27.

[13] Послание к галатам, 1: 11-12 и Второе послание к Тимофею, 3: 16.

[14] Paul and Jesus.p130.

[15] Mayor, Arnold (Jesus or Paul, 122). См. так-же Origin of the New Testament", p. 23, by Dr. William Wrede, and Religions of the World" Gerald L. Berry; "Иисусвсегдаоставалсяевреем, ноеврейСавлсталПавлом, основателемхристианства".

[16] Thomas Whittaker, "The Origins of Christianity", 1914, p.43.

[17] George P. Fisher, "History of the Cristian Doctrine", p. 72; Joseph Wood, "The Bible - What is and is not", p. 30; F. Gladstone Bratton "A History of the Bible", p. 145.

[18] Марк (10: 29) и Лука (I: 1-2) явно ссылаются на Евангелие от Иисуса.

[19] J. Т. Sunderiand всвоейкниге "The Bible, its Origin, Growth and Character" насчитал 109 такихЕвангелий (см. стр. 170),

[20] J. M. Robertson "A Short History of Christianity", pp. 6-8.

[21] Jbid,p.98.

[22] Jbid, p. 99.

[23]Цитатапо Hector Hawton in "The Thinker's Handbook",?. 198.

[24]Т. R. Glover "The Conflict of Religions in the Eeriy Empire", p, 144.

[25] F. Gladstone Bratton, op. cit., p. 140. См. также Rev. W. С. Somerville, "A First Introductionton the New Testament", p. 66.

[26] H. G. Wells "The Outline of History", p. 513. 27- Edward Carpenter, op. cit.