Ийсони башар пайғамбар этиб танланиши

Сенга ҳам, менга ҳам Аллоҳ тавфиқ берсин, азизим билгинки:
Мусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи лозим:

1-Албатта Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг ҳурматли бандаларидан биридир ва энг улуғ пайғамбарларидан биридир. У кишини Аллоҳ отасиз дунёга келтирди. Худди башариятнинг отаси Одамни ота-онасиз дунёга келтирганидек.
2-У киши Бани Исроил, деб номланган бир қавмга Аллоҳнинг ҳузуридан уларни ёлғиз Аллоҳнинг ўзига ибодат қилишга дацват қилишга юборилган пайғамбар эдилар. Аллоҳ у кишини, қавмларига ҳақ пайғамбарликларига ҳужжат бўлиши учун, турли мўцжизалар билан қўллаб-қувватлади.
3-Албатта у киши Аллоҳнинг бандалари ичида комил хулқли бандалардандир. Аллоҳни энг яхши таниган, ўзидан унинг ҳаққини яхши тушинган ва Аллоҳга энг кўп тоат-ибодат қиладиган бандадир.
4-Албатта у зот ўзларидан кейин Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар бўлиб келишларининг башоратини берганлар.
5-Албатта Аллоҳ у кишини ўзига кўтариб олган, у киши осилмаганлар ҳам, ўлдирилмаганлар ҳам. Охири замонда Қурцон шариати ила ҳукм юритиш учун тушадилар.
6-Албатта Аллоҳ у кишига юборган Инжил китоби бизгача Аллоҳ юборган ҳолда етиб келмаган. Балки ўзгартиш, бузиш, қисқартиш, қўшиш, алмаштиришларга дучор бўлгандир.
Албатта ҳозирда одамларнинг қўлида бор Инжил деб номланаётган нарса, рохиб ва диний ходимларнинг ҳақ ила ботилни аралаштириб ёзган нарсалардир. Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо алайҳиссалом бундан ўзларини поклайдилар.
7-Албатта Ийсо алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилган Бани исроиллик яҳудийларнинг кўплари у зотга ва покиза оналари Биби Марямга бўҳтон қилиб, уларни катта гуноҳда айбладилар ва куфр келтирдилар.
8-Албатта Ийсо-Масийҳ алайҳиссаломга эргашганликни дацво қилувчиларнинг кўплари, ўзларини масийҳийлар деб аташиб юрганлар, у киши ҳақида ғулувга кетиб, у зотни худо деб, худонинг ўғли деб, эцтиқод қиладилар. Улар у кишига Аллоҳдан келган Инжил китобини ўзгартиб, ўз қўллари билан турли инжиллар ёзиб, уларда ҳақ билан ботилни аралаштириб юборганлар. Улар йўлдан адашиб, динлари ҳақида ўзаро ихтилоф қилишдилар ва динлари ҳақида ўзаро ихтилоф қилишдилар ва динларини илм ва ишонч асосида эмас, балки гумон асосида бино қилдилар.
9-Албатта у киши ўзлари ҳақида ғулувга кетганлар, у кишига туҳмат қилганлар, у зот ва оналарига катта бўҳтон тўқиганлардан ўзларини олиб қочадилар. Шунингдек у кишини худо деб, Аллоҳнинг мулкидаги шериги деб, у кишини ва оналарини худо деб эцтиқод қилувчилардан ҳам ўзларини олиб қочадилар.
У киши башариятнинг гуноҳини ювиш учун ўзини осилган ёки ўлдирилган деб эцтиқод қилувчилардан ҳам ўзларини олиб қочадилар.
10-Албатта Ийсо ибн Марямни Аллоҳнинг бандаси ва расули деб иймон келтириш, у кишини ва покиза оналарини улуғлаш Аллоҳга бўлган иймоннинг шартларидан биридир.
11-Албатта Аллоҳ ўз пайғмбари Ийсо ибн Марямни ҳақ пайғамбар деб тасдиқ қилиб иймон келтирувчи кишиларга у кишининг биродари, расул ва набийларнинг охиргилари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиришни вожиб қилган.