Белигиялик террорчи аълочи талаба бўлган

Белгия полицияси жамоатчиликка 22 март куни Брюсселда содир этилган терор ҳуружининг террорчилари ҳақидаги маълумотларни тақдим қила бошлади.

Халқаро аэропортда портлаш уюштирган худкуш Нажим Лахравий деган одам экан. Кузатув камералари айнан шу одамни тасвирга олган экан. Мазкур видео тасвир бутун дунё ОАВларида кўрсатилди.
Полиция ушбу одам ҳақида баъзи маълумотларни берди. Қисқача қилиб айтганда, Лахравий Суриядаги ИШИД таркибида анча таржрибага эга экан. У 2015 йили 13 ноябр куни Париждаги террористик хуружларни уюштирганликда ҳам айбланади. Олдинлари у Брюсселдаги католикларнинг олий мактабида тахсил олган экан. Ўқув юртида уни “намунавий талаба” деб айтишган.
Хавфсизлик кучларининг маҳаллий ОАВларига хабар беришича, 25 ёшлик Лахравий Белгия фуқароси экан. Institut de la Sainte Famille d’Helmet номлик католикларнинг олий мактабининг маъмурияти ва педогоглар таркиби Лахравийни “яхши талаба” бўлгани ва бирон марта бўлса ҳам ўқишларни тарк қилмаганини айтиб ўтишди. У олти йил ўқувдан сўнг 2009 йили ўқишни битирган. Ўқу юртини таомлаганидан сўнг, у ҳақида ҳеч нарса эшитмаган.
2013 йили Лахравий Белгияни тарк қилиб Сурияга кетгани маълум. У ерда у харбий тайёргарчилик кўрган. 2015 йили белгиялик террорчи Суфён Кала исми билан Европага қайтади. Яқинда қўлга олинган террорчи Солиҳ Абдусалом сентябр ойида уни автомашинасида Венгриядан Австрияга олиб ўтган. Сириядан эса, бошқа кўп сонли қочқинлар билан бирга денгиз орқали йўлга чиққан.
Мусулмон талабаларининг католикларнинг ўқув юртларида ўқиши жуда кам ҳолат ҳисобланади. Мазкур мактаблар давлатнинг таълимгоҳларига қараганда ўзга маданият вакилларига ҳар доим ҳам ҳайрихоҳ эмас. Шундай бўлишига қарамай мусулмонларнинг католикларнинг мактабларида ўқишига тақиқ йўқ. Приждаги террористик хуружнин асосий ташкилотчиси бўлган Абдулҳомид Абауд ҳам католикларга тегишли мактабда таҳсил олган экан. У террорчиларга қўшилиб кетишидан олдин 12 марта истедодли талабаларга бериладиган махсус грантни олишга мувоффақ бўлган.
Лахравий ўқиган католиклар мактабининг шиори Библиядан олинган бўлиб, унда: “"Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биз биродарларимизни севамиз. Кимки биродарини севмаса, ўлим ҳолатида қолади... биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севишимиз лозим"”, дейилган (Юҳанно 3, 14-18). Нажим Лахравий ҳақида қанча илиқ сўзлар айтилгани билан ўз дини тарғиб қилаётган оддий ҳақиқатларни тушуниб етмагани афсусланарлидир.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади