Ҳижобга қарши кураш: аввал ва ҳозир

Исломдаги аёлларга қарши зулм хақидаги тўхтовсиз ташвиқотларга қарамасдан, Ғарб аёлларининг Ғарб эркакларига қараганда кўпроқ сонда Исломга келаяпти. Шахсий тажриба ва кузатишлар орқали улар шуни англаб етдиларки, Ислом - ҳижоб ва бошқалар – инсон ақлига хотиржамлик, қалбига мазмун ва хаётига қадр-қиммат олиб киради.

20 аср бошларида Рокфеллер Жамғармаси Рут Франсе Вудсмолни муслима аёлларнинг мустамлака хукмронилиги таъсири остидаги ўзгараётган холатини ўрганиш учун Ислом олами бўйлаб ўн саккиз ойлик саёхатга юборади. Унинг кўп томли хисоботи Бейрутдаги Америка Университети томонидан 1936 йил чоп этилди. У Туркия, Сурия, Миср, Фаластин, Урдун, Ироқ, Эрон ва Ҳиндистонга саёхат қилади. Ҳар ерда у ўрганаётган нарса ва ходисаларни “микроскоп остига қўйиб” синчковлик билан ўрганди, ва Вестернизация (Ғарблашув)нинг барча белгиларига назар соларди, бу белгиларни у ривожланиш ва прогресс деб атарди. “Шубхасиз, Ислом дунёсининг ижтимоий ўзгаришлар барометри ҳижобдир”, деб ёзади у. Шундай экан, у ҳижобни катта эътибор билан ўргана бошлади: унинг дизайни, матоси ва ўлчамлари, унга боғлиқ одатлар, ва “ҳижобнинг ёмонлиги”ни илдизи билан йўқ қилиш учун кураш олиб борувчиларни қўллаб қувватлади.
Мустафо Камол Отатурк, Туркиянинг автократик хукмдори, чодирни бошқа ислом рукнлари билан бирга йўқ қилади ва шунинг учун қахрамон бўлиб, Рут Франседан олқишлар олади. Бу хусусда у нима иш қилган бўлса, барчаси албатта “мантиқ ва адолат” асосида қилинган. “Қачонки, Туркиядаги аёлларга овоз бериш хуқуқи берилганда, ҳижобли аёллар бундан махрум бўлдилар, ва бу қарор мантиқий деб қабул қилинди”, - деб ёзади Вудсмол.
Эрондаги қўғирчоқ подшоҳ Шохи Ризо Паҳлави 1936 йил 8 январни “эмансипация” – аёлларни “олға суриш” орқали уларни озод қилиш куни деб эълон қилади. Мактабларда мажбурий равишда ҳижоб кийдирмаслик билан бирга яна ваҳший чоралар кўрилди –ҳижоб кийган аёл учун давлат касалхоналарида хеч қандай ёрдам кўрсатилмади ва уларни жамоат транспортига қўймадилар. Динга риоя қилаётганлик асосида энг оддий инсон хуқуқларининг бузилиши хақида Вудсмол нима деб ўйлади? “Бу икки қонун шубҳасиз эътиқодли муслима аёллар учун ҳақиқий қийинчиликларни туғдиради, аммо кейинчалик уларнинг эътиқодлари шубхасиз енгилади”.
Омонуллохон ва унинг ўранмаган рафиқаси Сурия Афғонистондаги “томоша қилар ўзгаришлар”ни тақдим этардилар, аммо унинг фожеавий ўлими Афғонистондаги аёлларнинг олға юришига якун ясади ва Эронда секинлашишига сабаб бўлди.
Колониал хукмдорлар ҳижобга қарши курашда кулгилидан то қаттиқ ташвиқотгача ва ундан тортиб то мажбурлашгача барча кучларини ишга солдилар. Уларнинг ташвиқоти: “Ҳижоб қоронғу асрлардан қолган сарқит, аёлларга қарши зулмнинг белгиси, иқтисодий ривожланишнинг тўсқини ва аёллар хуқуқининг бузилишидир” кабилар эди. Ҳижобга қарши кампания мустамлакалар озодликка эришганидан кейинги даврда хам Бирлашган Миллатлар деб номланган колониал кучларнинг ўринбосарининг сон-саноқсиз агентликлари кўринишидаги ўта яхшиланган ташвиқот машинаси орқали давом этди.
Шунингдек, Европа расмийларининг мусулмон давлатларида агрессив харакат холатларини кузатиш мумкин. Маълум бўлишича, 2000 йил октябр ойида Мисрнинг Александрия шахридаги француз мактаби ўқувчиларига ҳижобда келишни ман қилади. Мактаб маъмуриятига қарши суд иши қўзғатилганда, Франция элчихонаси дипломатик иммунитет ёрдамида химояланади. Хабар қилинишича, 2003 йил Январ ойида Саудия Арабиянинг Жидда шахридаги Британия ва Дания элчихоналари томонидан бошқарилган Бошланғич ва Ўрта мактаблари ўз ўқувчиларига ҳижоб кийишга рухсат бермайди. Ҳижоб кийган қизлар хар куни эрталаб мактабга киришдан аввал ҳижобларини ечишга мажбур эдилар. Фақатгина бир мисрлик қиз, Лужайн, ҳижобини ечишдан бош тортганда ва буни натижасида мактаб маъмурияти уни дарсга киргизмаганлиги туфайли масала юзага кўтарилди. Қачонки, бир Араб Янгиликлари мухбири улар билан боғланганда, мактаб маъмуриятининг котиби мактаб сиёсати барча бош рўмолларини ман қилганлигини айтди. У яна қўшимча қилиб: “Бошига рўмол кийган хар қандай қизга мактабга киришга рухсат этилмайди”, - деди. Жамиятнинг қатъий норозилиги ва Саудиянинг Таълим вазири томонидан таъсир ўтказилиши туфайли мактаб ўз сиёсатини ўзгартиришга мажбур бўлди.
Шундан бери оқимнинг йўналиши ўзгармоқда: Муслима аёллар Исломга ва ҳижобга қайтаяптилар ва уларнинг сони хам мусулмон давлатларида, хам Ғарб мамлакатларида тобора кўпаймоқда. Бир аср илгари ҳижоб Исломдан чиқишига оз қолган эди; бугун эса уларнинг сони хатто Лондон, Брюссел ва Нью Йоркда хам кўпаётганини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Бундан ташқари, Исломдаги аёлларга қарши зулм хақидаги тўхтовсиз ташвиқотларга қарамасдан, Ғарб аёлларининг Ғарб эркакларига қараганда кўпроқ сонда Исломга келаяпти. Шахсий тажриба ва кузатишлар орқали улар шуни англаб етдиларки, Ислом - ҳижоб ва бошқалар – инсон ақлига хотиржамлик, қалбига мазмун ва хаётига қадр-қиммат олиб киради.
Ғарбдаги бу эски ва янги Мусулмонлар баъзи кишилар хавфсираш билан қарайдиган ўзгаришларни намоён қиладилар. Бунинг сабаби уларнинг хар қандай ўзгаришга қаршилик кўрсатиш одати ёки бўлмаса улар қутулолмаётган колониал фикрлаш шаклидир. Аммо бу ўзгаришларга бўлган реакциялар турличадир. АҚШ ва Буюк Британиянинг турли маданиятларни хисобга олган доно сиёсати бу ўзгаришларни дин эркинлиги учун хақиқий талабга мослаштирса, Франция хали хам ўтган асрда яшаяпти ва собиқ колониялари бўлган давлат фуқароларига таълим бериш ва илм ўргатиш мажбуриятнинг оғирлиги остида букиляпти.
Ҳижобни ман қилиш – бу камтаринлик ва одоблиликни ман қилиш деган гап. Шубҳасиз, Франциядаги ҳижобни ман қилувчилар ортида Салиб юриш иштиёқи бор. Тарихда мусулмонларга қарши юрган салибчилар – қонли жангларига қарамасдан – омадсиз бўлганлар. Буларига (Франциядагиларга) омад кулиб боқармикан?

Интернетдан
Абу Муслим таржимаси
2006 йил