Ийсо мисоли ёки Қуръоний яна бир мўжиза

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайдир. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, бўладир».  (Тафсири Хилол, Оли Имрон сураси 59- оят)

Инсонлар ўлчови ва кўникмаларига биноан қаралса, Ийсо алайҳиссаломнинг туғилишлари одамни ҳайратга солувчи, ғайритабиий ҳодиса ҳисобланади. Шунинг учун, аҳли китоблар, хусусан, насоролар Ийсо алайҳиссалом ҳақларида, хоссатан, у кишининг туғилишлари ҳақида ихтилофлар қилишган. У киши отасиз дунёга келганлари учун турли-туман афсоналар, бекорчи хаёлларни тўқиганлар.

Ҳолбуки, аҳли китоблар Одам алайҳиссаломнинг тупрокдан яратилганини, Аллоҳнинг пуфлаши оқибатида жон кирганини яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қандай ихтилоф қилишмайди. Йўқ ердан Одам алайҳиссаломни яратган Зот Ийсо алайҳиссаломни тирик юрган Марямдан отасиз ҳолда ярата олмайдими?! Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодир эканлигига ишонган эси бор одам бунга шубҳасиз иқрор бўлади.

Аллоҳ таоло инсоннинг дунёга келишига ота-онани сабаб қилиб қўйган. Ота-онанинг қўшилиши оқибатида инсон дунёга келиши ҳодисаси доимий такрорланаверганидан, одам шу кўриб турган тажрибасига суяниб, сабабчиларни асосчининг ўрнига қўйиб юборади, ота-она бўлмаса, бола бўлмайди, деган ҳукмни чиқаради. Аллоҳ агар хоҳласа, ота-онасиз ҳам инсонни дунёга келтира олиши мумкинлигини эсдан чиқаради. Бу ҳақиқатни бандаларининг эсига солиб туриш учун Аллоҳ таоло баъзан умумий қоидадан ташқари чиқиб, айрим нодир ишларни қилиб, одамларнинг кўзига кўрсатиб қўйган. Масалан, фарзанд дунёга келишининг асосий сабабчилари ота-она эмас, балки Аллоҳ эканлигини билсинлар учун баъзиларни туғмас ё туғдиролмас қилиб қўйган. Ота-онанинг қўшилиши бола туғилишининг асосий сабаби бўлса, нима учун бир-бирига қўшилган ҳамма ота-онадан бола туғилавермайди?! Ҳолбуки, Аллоҳ Одам Атони отасиз ва онасиз яратди. Аёлсиз, фақат эркак кишидан ҳам инсон пайдо бўлиши мумкинлигининг исботига Одам Атодан Момо Ҳаввони яратди. Эркаксиз, фақат аёлдан ҳам инсон дунёга келиши мумкинлигини эса, Биби Марямдан Ийсонинг туғилиши исботлайди. Ҳа, Аллоҳ ҳар бир ишга қодир зотдир. «Бўл!» деса, бас, хоҳлаган иши бўлади.

 Аллоҳ азза ва жалла манашу оддий ҳақиқат ила Ийсо алайҳиссаломни барча махлуқотлари каби оддий инсон эканлигини такидлаб, уни илоҳ ёки илоҳ ўғли дегувчиларнинг иддиолари ботил эканини исботламоқда. Лекин Қуръоннинг мўжизаси шу билан якунланиб қолмайди. Қуръонннинг яна бир мўжизаси борки, у кўпчиликнинг назаридан четда қолиб кетади. Аллоҳ Ийсо ибн Марямни яратилишлиги Одам ато яратилишига ўхшатар экан, Қуръонда у икки буюк пайғамбарларни исмларини шу тариқа келтирдики, Қуръонни мўжиза эканлигини тан олишдан бошқа илож қолмайди. Яъни, Қуръонда Одам ато исми неча бор зикр қилинган бўлса, Ийсо алайҳиссаломнинг исми ҳам шунча зикр қилинган. Бу ўхшатишлик нафақат уларнинг яратилишларида, балки, уларнинг исмларининг зикрида ҳам ўз аксини топди. Қуйидаги жадвалда буни кўриб чиқамиз. 

 

ОДАМ

 

ИЙСО

1

Бақара/31

1

Бақара/87

2

Бақара/33

2

Бақара/136

3

Бақара/34

3

Бақара/253

4

Бақара/35

4

Оли Имрон/45

5

Бақара/37

5

Оли Имрон/52

6

Оли Имрон/33

6

Оли Имрон/55

7

Оли Имрон/59

7

Оли Имрон/59

8

Моида/27

8

Оли Имрон/84

9

Аъроф/11

9

Нисо/157

10

Аъроф/19

10

Нисо/163

11

Аъроф/26

11

Нисо/171

12

Аъроф/27

12

Моида/46

13

Аъроф/31

13

Моида/78

14

Аъроф/35

14

Моида/110

15

Аъроф/172

15

Моида/112

16

Исро/61

16

Моида/114

17

Исро/70

17

Моида/116

18

Каҳф/50

18

Анъом/85

19

Марям/58

19

Марям/34

20

То Ҳа/115

20

Аҳзоб/7

21

То Ҳа/116

21

Шўро/13

22

То Ҳа/117

22

Зуҳруф/63

23

То Ҳа/120

23

Ҳадид/27

24

То Ҳа/121

24

Соф/6

25

Ясийн/60

25

Соф/14

Бундан ташқари юқоридаги оятдаги ўҳшатишда қўлланилган услубда ҳам тенгликни кўрамиз. Яъни «Масали ийса» «Камасили адам» араб ҳарфларида бир ҳил еттита ҳарфдан «م(мим)+ث(сэ)+ل(лом)+ع(ъайн)+ي(йо)+س(син)+ى(алиф мақсура) = ك(коф)+م(мим)+ث(сэ)+ل(лом)+أ(алиф)+د(дол)+م(мим)»иборат.  Яна ҳам ажабланарлиси шуки, бу оят юқоридаги жадвалда еттинчи ўринда турибди.

Албатта, бу ва бу каби Қуръоний мўжизаларни Ислом душманларига зикр қилинса, ишонишмайди, инкор этишади. Уларга: «Ахир тадаббур қилиб кўринглар! », дейилса, улар қўл силтаб: «Бу бир тасодиф, холос», дейишади. Шунда бир гуруҳ олимлар (эътиборлиси бу олимларнинг кўплари мусулмонлар эмас эди) бу каби Қуръоний мўжизаларни қанчалар тасодиф бўлиши мумкинлигини ҳисоб олотлари (компютер)да аниқлаб кўрмоқчи бўлишди. Натижа эса барчани «ёқа ушлашга» мажбур қилди. Ҳисоб олотлари берган маълумотга кўра бу каби Қуръонда зикр қилинган мўжизалар тасодиф бўлиши ўн олти сентиллиондан бирга тенг экан. Яъни рақам билан ифода қилинса 16.000.000.000.000.000/1.

"Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар".

Хайруллоҳ Хабибуллоҳ