Исломга нотўғри муносабат

Бу воқеа Нью-Йоркдалигимда содир бўлди. Шаҳар сайилгоҳларининг биридан ўтиб кетаётганимда кўкаламзорда ўйнаётган қизалоққа питбул туридаги йирик бир ит ҳамла қила бошлади.

Атрофдагилар қизалоққа қандай ёрдам беришни билишмас, қўрқишарди. Чунки ит жуда катта ҳамда тажовузкор эди. Шу пайт кўзим бир инсоннинг қўлидаги бейсбол таёғига тушди. Уни олиб итнинг бошига мўлжаллаб қаттиқ зарба бердим. Зарба кучидан қизчага ҳужум қилаётган ит йиқилди, аммо тез ўзига келиб мен томон юзланди. Албатта мен бунга йўл қўймадим ва итга бирин-кетин бир нечта зарба бердим. Итнинг овози чиқмай қолди. Қизалоқнинг олдига қўрқиб кетган ота-онаси келиб, уни бағрига босишди. Шундан сўнг етиб келган шаҳар полициячиларидан бири менга юзланиб: “Сиз қаҳрамонлик қилдингиз, эртага мамлакатнинг барча рўзномалари “нью-йорклик киши қаҳрамонларча қизалоқни ўлимдан қутқарди” сарлавҳаси остида чиқади”, - деди. “Аммо мен нью-йорклик эмасман”, - дедим. “Унда “америкалик қаҳрамонларча қизалоқни ўлимдан қутқарди” сарлавҳасида чиқади”, - деди полициячи. “Мен америкалик ҳам эмасман, саудияликман”, - дедим унга. Эртаси куни мамлакатнинг барча рўзномалари “Исломий экстремист итни ваҳшийларча ўлдирди” сарлавҳаси остида чиқди.