Ҳулаконинг қизи ва мусулмон олим

Ривоятларга кўра мўғул-татарларнинг раҳбари Ҳулаконинг қизи Бағдодни айланиб юрганида одамларни бир киши атрофида тўпланиб турганига кўзи тушди. Ўша одамнинг мусулмон олимлардан бири эканлигини билиб, уни ҳузурига чақиртирди.
- Сизлар Аллоҳнинг борлигига ишонасизлар, шундай эмасми?,– деди.
– Ҳа. – деб жавоб берди олим.
– Аллоҳ зафарни хоҳлаган бандасига беришига ишонасизлар-а?!
– Ҳа.
– Аллоҳ сизларнинг устингиздан бизнинг ғалаба қозонишимизни хоҳламади-ми!
– Тўғри.
– Бу, Аллоҳнинг сизлардан кўра бизни кўпроқ яхши кўришини ифодаламайдими?
– Йўқ.
– Нега?
– Қўй боқадиган чўпонни биласизми?
– Ҳа.
– Унинг сурувси билан бирга ити ҳам бўлади, тўғрими?
– Ҳа.
– Сурувдаги қўйлардан баъзилари итоат этмай қочиб кетса, чўпон нима қилади?
– Итини ишга солади.
– Ит уларнинг орқасидан қачонгача юради?
– Сурувга қайта қўшилгунларича.
– Эй мўғул-татарлар, сизлар Аллоҳнинг Еридаги Аллоҳнинг итларисиз! Биз мадомики Аллоҳнинг итоати ва ҳаёт манҳажидан улоқлашар эканмиз, унга қайта қайтмагунимизча орқамиздан қувлаб юраверасизлар!