Аҳмад Дийдот ҳижоб ҳақида

Насоро динига мансуб эркакча кийинган, сочи янги солдатнинг сочидек калта ёш аёл Аҳмад Дийдотга савол беради:
Сўнгги икки савол, марҳамат савол беринглар...
- Салом, айтишларича, Исломда аёллар бошига рўмол ўраб юриши шарт экан. Шунда уни эркаклар ҳурмат қилармиш.

Мен рўмолни зулмнинг бир тури деб ҳисоблайман. Бу эракакларнинг заифлигидан эмасми, аёллар нимада бўлсалар ҳам улар хурмат қилиниши керак эмасми?  Буни мен зулмнинг, аёл эркини топташнинг бир кўриниши деб билдим. Бизга ҳижоб тўғрисида сўзлаб берсангиз. Биби Марям рўмол ўраганми?

– Хоним, сизнинг муқаддас китобингизда: "Аёл бошига рўмол ўраб юрсин. Рўмол ўрамаган аёл сочини қириб ташласин", дейилган. Бу сўзни муқаддас Апостол Павел "الرسالة الأولى إلى أهل كورنثوس " "Первое послание к Коринфянам"да айтган.

Яъни сизнинг муқаддис китобингизда  "Аёллар канисада овозини кўтармасин", дейилган.

Лекин каниса ҳам, сизлар ҳам бунга ишонмайсиз ва амал ҳам қилмайсизлар. Шу боис фисқ-фасодга сиз аёллар сабабчи бўлиб қоляпсизлар. Америкадай жойда, Нью-Йорк шаҳрида кечаси аёл киши бемалол юролмайди. Францияда аҳвол бун-дан баттар: куппа кундуз куни, кўчанинг қоқ ўртасида бир аёлнинг номуси топталади, заифа зўрланади, лекин йўловчиларнинг биронтаси пинагини бузмайди. Яна, "майли, қўяверинглар, у ҳам балким маза қилаётгандир", дейишади.
Католиклар черковидаги роҳибаларнинг қандай кийинишини ўзингиз яхши биласиз. Уларга кўзи тушган одам қайта қарагани уялади.
Агар Исо алайҳиссаломнинг онаси Марям келиб қолсалар, ҳеч ким у зотга икки марта қаролмайди. Қайта назар ташлашга хижолат бўлади.
Аммо сингилжоним, соҳил бўйида, чўмиладиган "либос" да юрган аёлларни кўрган киши улардан кўзини узолмайди. Улар шу кўринишлари билан ёшу қарини мафтун этиб, йўл-дан оздирмоқдалар. Қасам ичиб айтаман, ҳатто мендай ёши бир жойга бориб қолган мўйсафидни ҳам анча қийин аҳволга қўядилар, – деб бошидаги дўпписини ечиб, оппоқ сочига ишора қилади.
Залда қаттиқ кулги билан гулдуросли қарсак янграйди. Савол берган эркакчалиш қизнинг ўзи ҳам кулиб юборади.
– Тўғрисини айтаман, кўча-кўйдаги очиқ аёлларга кўзим тушса, ичимда аланга пайдо бўлиб, вужудимни ёндиради.
Яна кулги кўтарилади. – Мен буни жиддий айтяпман. Ахир Аллоҳ эркак табиатини шундай яратиб қўйган эканда.
Бу оламда эркакларни бузадиган асосий нарса – аёлдир. Буни биласизларми? Қуръони карим: "Одамларга аёлларни суйиш шаҳвати зийнатланди..." деди. (Оли Имрон 14-оят)

Биринчи ўринга аёллар қўйилди. Ундан кейин ўғилларни суйиш, ундан кейин олтин-кумушдан иборат битмас-туганмас бойликлар айтилди.
Мен яшаётган шаҳарда катта юк машинасини ҳамда енгил машиналарни сотувга қўйилган. Машина теппасига баҳайбат реклама ёзилган. Рекламанинг катта қисмига соҳил бўйида очиқ танасини офтобга тоблаб ётган қизнинг сурати ёпиш-тирилган. Ҳайрон қолдим. Машина савдоси билан бу аёлнинг қандай алоқаси бор? Ўйлаб ўйимга етолмадим.
Ҳайратимни яширолмай, сотувчи йигитдан бунинг сирини сўрадим. "Одамлар суратни кўриб, тагидаги ёзувни ўқишади. Сурат харидоларнинг диққатини ўзига жалб қилади", деди.
Сурат тагига нима ёзилганини биласизми?
Мафтункор очиқ аёл сурати остига "Буни бир тажриба қилиб кўр" дейилган эди. Билмай қолдим, кимни ёки нимани назарда тутиляпти? Машинани тажриба қилиб кўр, деяптими, ёки аёлними?..
Зални эркак-аёлнинг кулгиси тутиб кетади.

Видео лавҳасидан таржима