Аллоҳ “йиғлаб” юборди...

Британия Ҳиндистонни босиб олганидан сўнг насроний миссионерлари ёмғир мавсумидаги қурбақалардек ҳамма ёқни босиб кетди.  Ўзлари учун хавфли деб билган мусулмонлар эътиқодида шубҳа уйғотиш, ўзларининг насронийлик динини тарғиб қилиш мақсадида хар хил нарсалар ўйлаб топа бошладилар, жумладан мусулмон уламолар билан диний "музокора"лар олиб бориш орқали ўз ниятларига етмоқчи бўлишар эди.

Бу адашганлар Ийсо ибн Мариям Худони ўғли, деб айтар эдилар. Яна улар Ота худо, ўғил худо ва муқаддас рухга ишонишар, Ийсо (алайхис салом) эса уларнинг барча гуноҳлардан поклаш учун уз жонини фидо килган эмиш.  Биз мусулмонлар эса Ийсо алайҳиссаломни Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбарлардан бири ва У алайҳиссаломни яҳудийлар ўлдирмаган, балки Аллоҳ У кишини омон сақлаганига иймон келтирамиз. Шундай қилиб Ҳиндистоннинг марказий шаҳарларининг бирида насроний миссионерлар навбатдаги диний "музокора"га бир билимдон мусулмон мавлонони таклиф килишди. Нутқни кимдир бошлаши керак эди, шунда мавлоно:
-Сиз меҳмонимизсиз, сиз бошлай қолинг - деб ингилиз миссионерига сўз берди. Пухта тайёрланган миссионер нутқини савол бериш билан бошлади:
- Мавлоно соҳиб айтингчи, ҳозир сизнинг Мухаммад (с.а.в) пайғамбарингиз қаерда?
Мавлоно озгина уйлаб туриб:
- У Аллоҳ таолонинг ҳузурида, жаннатул Фирдавсда- деб жавоб берди.
Биринчи савол навбатдаги саволга йўл очиб берар эди.
- Хўп, унда айтингчи мавлона соҳиб, Муҳаммад (с.а.в.)нинг невараси имом Ҳусайн Карбалода қатл қилинган вақтда ҳам у зот Аллоҳнинг ҳузуридамиди?- деб суради миссионер, шунда мавлоно:
-Ҳа -деб жавоб берди.
-Ундай бўлса, Аллоҳдан неварасини қатл қилишларидан қутқариб қолишини сўрамадиларми? деб сўради миссионер...,
Шунда орага узоқ жимлик тушди..., миссионер сабрсизлик билан ер тепиб жавобни талаб қила бошлади, шунда мавлоно:
-Ҳа, у Зот Аллоҳдан ёрдам сўради - деб жавоб берди, қизиқиши ортган миссионер навбатдаги тайёрланган саволни берди:
-Хўп, Аллоҳ нима деб жавоб берди...? Шу вақт орага жуда узоқ сукунат чўкди..., миссионер жавоб талабида яна ер тепа бошлади.
-Айтинг,  Аллоҳ ёрдам бердими...?
Шунда мавлоно:
- Аллоҳ “йиғлаб” юборди - деб кутилмаган жавобни берди ва давом эттириб - Аллоҳ йиғлаб юборди ва дедики - Мен ўзимнинг "ўғлим" Ийсони ўлимдан “қутқара” олмаган бўлсам, сени неварангни қандай қутқарай....
Kутилмаган жавоб билан "шапалоқ" еган миссионер бошқа сўз айтишга ботина олмади.
Бу насроний ва мусулмонлар ўртасидаги булаётган воқеани кузатиш учун тўпланга минглаб халқ гувоҳлигидаги бу “музокара” бошланмасдан туриб якунланди.
Албатта, мавлоно буларнинг нияти ҳақиқатни юзага чиқариш эмас, балки мусулмонлар етакчиларини мот килиб, муқаддас динимизга путур етказиш, мусулмонлар орасида фитна, фасод тарқатиш, ўзларининг ботил динини тарғиб қилиш эканини жуда яхши билар эди. Шунинг учун гапирилган гаплар ҳақиқатдан узоқ бўлсада, уларни фикрлаш даражасига қараб, ўйналиши кутилган “гап уйини”ни шу йусинда ниҳоясига етказиб қўйя қолди.

Шайх Ахмад Дийдот нутқидан
Ибн Абдулсамад таржимаси