Исо Ислом нигоҳида

Биринчи фасл
Масҳий ва Исломий жавоблар

ТВдаги мунозара

5 июн 1983 йил SABC канали орқали Якшанба куни “Қатъий саволлар” дастури орқали намойиш этилган (Масиҳийлик ва Ислом) мунозара якунида бошловчи ва мунозара ҳаками жаноб Бил Чатриз «Бу мунозарага мувофиқ, менимча Масиҳийлик асосчиси ҳақидаги Ислом тасаввури, Ислом асосчиси ҳақидаги Масиҳий тасаввуридан кўра анча тўлиқ ва одилроқ экан», деган эди.
Бу мунозарани шоҳиди бўлган ҳар бир ақли расо инсон, айниқса динидан озгина бўлсада хабари бўлган христиан шу фикрда бўлиши турган гап. Чунки Ислом Масиҳийликдан кўра Исо алайҳиссалом ҳақида кўпроқ ва яхшироқ фикрдадир.

Масиҳ ва мартабалари

Мусулмонлар бу мавзуъда Масиҳийларни ўзларига ағдариб олиш, мулозамат кўрсатиш, алдашга ҳаракат қилишадами? Йўқ, асло бундай эмас. Балки уларга Аллоҳ буюрган нарсани ёритиб беришади холос. Бу борада Мусулмонлар ўзларидан бирор нарса қўшиш ёки ўйлаб топишга ҳақлари йўқдир. Дарҳақиқат Мусулмонлар бу ҳақда шундай дейишади. Биз Мусулмонлар Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг буюк пайғамбарларидан деб эътиқод қиламиз, у киши ҳақиқатдан Масиҳ эдилар, У кишининг туғилишлари мўъжизали, эркак аёл бирлашисисиз бўлган (бу эътиқодга ҳаттоки ҳозирги Масиҳийларнинг кўплари ҳам ишонмайдилар) ва у киши Аллоҳнинг изни ила ўликларни тирилтирганлар, кўрлар, туғма кўрларни даволаганлар, ҳар-хил касалликларга чалинганларни Аллоҳ марҳамати ила тузатганлар. Зеро, Мусулмон кимса Исо алайҳиссалом ҳақида шундай ақидада бўлмаса мусулмон ҳисобланмайди.

Сурурли воқеъа

Бу мунозарани шоҳиди бўлганларнинг 90 фоизи хайратда қолиб, ўзларида йўқ хурсанд бўлишди. Балки, улар ўз қулоқларига ишонмагандирлар. Балки, улар Мусулмонлар Исо алайҳиссалом ҳақларида илиқ фикрда бўлишлари, бу мулозамат юзасидан, шояд Масиҳийлар ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга ўхшаш фикрда бўлишса, деб ўйлагандирлар.

Сингдирилган кароҳият

Биз Мусулмонлар Масиҳийларни Ислом тўғрисида ёмон фикрда бўлишларини маломат қилишимиз дуруст эмас. Чунки улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Унинг дини ҳақида ёмон фикрда бўлиш Черков томонидан ўргатилган ва бу нарса уларнинг қонларига сингдирилгандир. Бундан 150 йил муқаддам Томас Карлили Масиҳийларга қарата одилона фикрни айтган эди. Бу мусулмонлар ҳақида тўқиган ёлғонларимиз фақат ўзимизгагина зиёндир.
Бу борада Биз Мусулмонларнинг ҳам жузъий бўлсада айбимиз бордир. Чунки бу ёлғонларни қувиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмадик.

Масиҳий денгизи

Жанубий Африка Масиҳий денгизларидан биридир. Агар Ливия Африка қитъасида энг кўп фоизли Мусулмонлари билан фахрланса, Жанубий Африка энг кўп Масиҳийлари билан фахрланади. У ерда Мусулмонлар 2 фоизни ҳам ташкил этмайдилар. (бу 1983 йилги статистика.)

Иккинчи Фасл
Масиҳ алайҳиссалом Қуръонда

Масиҳийлар Мусулмонларнинг Исо алайҳиссалом ва У кишининг оналари Марям ал-Азро ҳақидаги яхши фикрларининг манбаъи бу Қуръону Карим эканлигини билмайдилар. Улар Мусулмон кимса қачонки Исо номини тилга олинганда У кишига салом жўнатишни (яъни алайҳиссалом дейишини), бу ишни бажармаган ислом наздида одобсизлик қилганини билмайдилар. Улар Қуръонда Исо алайҳиссалом номи 25 марта зикр этилган ҳолда, Ислом пайғамбарининг номи бор ёғи 5 марта зикр этилганини билмайдилар. Қуйида Исо алайҳиссалом номлари зикр этилган оятларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз:
(وآتينا عيسى بن مريم البينات وأيدناه بروح القدس) (بقرة-87)
«Ва Исо ибн Марямга равшан (мўъжизалар)ни бердик ва уни руҳул қудс билан қўлладик».
(يا مريم إن الله يبشرك بكلمة منه اسمه المسيح عيسى بن مريم) (آل عمران-45)
«Фаришталар: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган сўзнинг башоратини бермоқда, унинг исми Масиҳ, Исо ибн Марям бу дунёю охиратда обрўли ва яқин бандалардандир»
(إن المسيح عيسى بن مريم رسول الله) (النساء - 171)
«Албатта, Масиҳ Исо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас У Ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар Уникидир, ердаги нарсалар Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур».

(وقفينا على آثارهم بعيسى بن مريم) (المائدة – 46)
«Уларнинг изларидан Исо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқловчи қилиб юбордик».

(وزكرياء ويحيى وعيسى وإلياس كل من الصالحين) (الأنعام - 85)
«Ва Закариё, Яҳё, Исо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари аҳли солиҳлардир».

Исо алайҳиссалом ва лақаблари

Қуръон Исо алайҳиссаломни 25 жойда Исо номи ила зикр этилганидан ташқари, яна «Марямнинг ўғли», «Масиҳ», «Аллоҳнинг бандаси», «Аллоҳнинг элчиси», «Аллоҳнинг калимаси», «Аллоҳнинг мўъжизаси» каби турли эҳтиромли ибора ва сифатлар билан 15 марта зикр этган ҳамдир.
Қуръони Карим Исо алайҳиссаломни Аллоҳнинг буюк элчиларидан бири деб эҳтиром билдиради. 1400 йилдан бери мусулмонлар Исо алайҳиссаломга ўз ҳурматларини изҳор этиб келмоқдалар. Қуръони каримда Исо алайҳиссаломни мазаммат қилинган бирор бир ибора асло топилмайди. (балки, соф Ислом ақидаси шуки, Исо алайҳиссаломни мазаммат қилган кимса, Исломдан эмас, унинг душманидир, деб айтади).

Исо алайҳиссалом лотинчада JESUS

Қуръони Карим Масиҳ алайҳиссаломни Исо номи ила бошқа исмларга қараганда кўпроқ хитоб этган. Чунки бу исм У кишига ёшликларида берилган номдир. Арабчада ИСО (عيسى), Ибронийда ИСАУ, ғарб луғатида JESUS деб кўчирилган, бошидаги J ва охиридаги S ҳарфлари аслида «Сомий» луғатида йўқ бўлиб, кейин изофа қилингандир. ИСАУ (ИСО) номи Сифр ат-Таквиннинг Хочга осиш жузъини аввалида 60 мартадан зиёд зикр этилган.У пайтда камида ИСО исмли яна бошқа шахс бўлиб, Масиҳ муҳокамасида ўша ерда ўтиргандир, бу эса ўша вақтларда Исо исми кенг тарқалганига далолатдир. Яҳудий тарихчиси Юсуфис ўз китобида ўша вақтда яна Исо исмли 25та шахс бўлганини келтиради.
Аҳд-жадид инжили «Bar –Jesus» исмли сеҳргар, коҳин ҳақида сўз юритади. Ва яна «Jesus –Justus» исмли Масиҳий миссионери авлиё Павелга замондош бўлган шахс ҳақида ҳам сўзлайди. (Colossians 4:11).
Исо алайҳиссаломга адаш бўлган  ана шу шахслар исмлари олдига “J” охирига“S” ҳарфини изофа этиб, 2 асрдан бери ажратиб келинмоқда. Яҳудийлар орасида бу исм эгаси, ёмон, Аллоҳга ёлғон тўқиган, кофир кимсага деб, Мусулмонлар орасида эса муборак, Аллоҳнинг солиҳ бандаси деб билинади.

Учинчи фасл
Она ва бола

Табаррук Марям

Қуръони Карим Масиҳ алайҳиссаломнинг туғилиш мавзусини Оли Имрон ва Марям сўраларида зикр қилган. Марямни улуғлаб, Масиҳ лайҳиссаломнинг туғилиш хуш хабарини шундай баён этади.                           
)وإذ قالت الملائكة يا مريم إن الله اصطفاك وطهرك و اصطفاك علي نساء العالمين ((آل عمران 24(
«Фаришталарнинг: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени танлаб олди, поклади ва оламдаги аёллардан устунлигингни ихтиёр қилди».

Қуръони Карим Марямга берган бу шарафни бирор Инжил бирор бир жойда бермаган. Яна Яҳудийлар Марямни бузуқ аёл деб дунёга жар солаётган бир пайтда Қуръони Карим уни олам аёлларининг саййидаси дея мақтаб кўкларга кўтарган.
(يا مريم اقنتي لربك واسجدي واركعي مع الراكعين) (آل عمران 43(
«Эй Марям, Роббингнинг ибодатида бардавом бўл, Унга сажда қил ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қил», деганларини эсла».
(Бу ерда, Марямни Аллоҳ танлаб олганини, бошқалар каби оддий эмасликларини баён этилмоқда. Шу билан бирга, у кишининг, насоролар даъво қилаётганидек, «она худо» ёки «худонинг хотини» ҳам эмасликларини билвосита таъкидламоқда.)

Илоҳий Ваҳий

Араб тилида нозил этилиб, инсон қалбини жунбушга келтирадиган, кўзлардан ёшларни оқизадиган, улуғ, тоза, пок бу Каломнинг сири, масдари нимада экан? Оли Имрон сураси бу сирни аниқлаб, сабабини баён этади.
(ذلك من انباء الغيب نوحيه إليك وما كنت لديهم إذ يلقون أقلامهم أيهم يكفل مريم ...وما كنت لديهم إذ يختصمون)
(آل عمران - 44)
«Бу ғайб хабарлардан бўлиб, сенга ваҳий қилмоқдамиз. Улар қайсилари Марямнинг кафили бўлишига қаламларини ташлашаётганларида, олдиларида эмасдинг ва тортишаётганларида ҳам олдиларида эмасдинг».
(Биби Марямнинг оналарининг исми Ҳинна эди. У киши Марямни туққанларидан кейин, ваъдасига вафо айлаб, янги йўргакланган чақалоқни яҳудийларнинг «Ҳайкал» ибодатхонасига олиб келиб, у ердаги диний ходимларнинг олдига қўйибди ва: «Бу назр қилинган қизни олинглар», дебди. Шунда улар, мен оламан-мен оламан, деб талашиб кетибдилар. Чунки қизча бошлиқлари ҳазрати Имроннинг қизи эди-да. Улар қаламларини қуръа сифатида дарёга ташлаб, кафилни аниқлашибди. Албатта бу ишлар Муҳаммад алайҳиссаломга қоронғи, ғайб ишлар эди .Бу маълумотни фақат Қуръон келтирган хабардан билмоқдалар.)

Марямнинг туғилиши

Масиҳ алайҳиссаломнинг момолари бепушт эдилар. Қалблари ила Аллоҳга юзланиб, агар фарзанд ато этса, уни Аллоҳнинг хизмати учун ибодатхонага назр аташни ният қиладилар.

Хайратли Воқеъа

Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилганидан кейин Марям туғилди. Гўё орзулар пучга чиқди. Чунки ўғил туғишни орзу қилаётган ҳолда, қиз туғди. Ахир қиз ўғил каби эмасда. Чунки ўша пайтларда ўғилларни Аллоҳнинг хизматига ибодатхоналарга назр этиларди. Энди нима қилсин экан? Аллоҳга назр атаб қўйган бўлса! Марям катта бўлиб, ўзини бошқара оладиган бўлгунича кутиб турди.
Вақт келганда, она ўзининг суюкли қизини олиб, ибодатхонага равона бўлди. Кўрган кимса қизни ўз кафиллигига олишни истарди. Иш қуръа ташлашгача бориб етди. Аллоҳ қуръа Закариёнинг насибасига тушишини ирода этди.

Рисолат манбаъи

Қисса шундай бўлган эди. Лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу маълумотларни қаердан олди экан? Ахир У саводсиз ўқиш, ёзишни билмас эдику! Бу каби саволларга Аллоҳ таоло ҳозир зикр этилиб ўтилган оятдагидек жавоб бермоқга буюрмоқда. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг тарафидан бўлган ваҳийдир. Лекин инкор этувчилар, қарши чиқувчилар: «Йўқ, бу Муҳаммаднинг муаллифлигидан, у ваҳий деб даъво этаётган тўқималари, Яҳудий ва насороларнинг китобларидан кўчирмадир. Бу даъвоси ёлғондир», дейдилар.
Биз иймон келтирамизки, албатта Қуръони Карим Аллоҳнинг ҳузуридандир. Унинг олдидан ҳам ортидан ҳам ботил келмагай.
Шу билан бирга қарши томоннинг ҳам фикри эътиборга олиб, уни ҳал этмоққа ҳаракат қилиб кўрамиз.
Улардан Муҳаммад араб эмасмиди? деб сўраймиз. Бунга жавоб албатта «Ҳа», бўлади. Баҳсимиз давомида, бу араб ҳинд ёки хитой ёки нигерияликлар билан эмас, балки, араблар билан сўзлашмаганми?... Муҳаммад (с.а.в.) араб пайғамбар, араблар хоҳ тасдиқлашсин хоҳ қарши чиқишсин улар билан араб тилида сўзлашган. Муҳаммад (с.а.в.) чиройли услуб ила арабларга араб бўлмаган, улар танимайдиган, уларни қизиқтирмайдиган, уларга умуман нотаниш аёл Исо алайҳиссаломнинг онаси Марямни бокира, дунё аёллари саййидаси эканлигини тушунтирмоқда. Араблар энг ирқчи халқ эмасмидилар. Ахир 3000 йилдан бери Муҳаммад (с.а.в.) мақтаётган аёл миллатини ёмон кўриб келмасмидилар.

Сора ва Ҳожар

Бу тарафкашликнинг манбаъи Яҳудий китобларидир. Оталари Иброҳим алайҳиссаломнинг икки хотинлари бўлган Сора ва Ҳожар ҳақидадир. Яҳудийлар: «Биз Иброҳимнинг шаръий хотинлариданмиз. Араблар эса иккинчи хотинлари (жория)дандир», дейдилар. Араблар уларнинг наздида паст табақалидирлар.
Бу каби тарафкашлик авжига чиққан бу икки миллат бир-бирини афзал дермиди!? Ёки Муҳаммад ким бўлишидан қатъий назар, агар Қуръони Карим унинг таълифидан бўлса, Яҳудия аёлни бу каби улуғ мақомга (дунё аёллари, арабу ажам аёллари саййидаси деб) лойиқ кўрармиди? Бунга жавоб бирдир. Йўқ, Муҳаммаднинг (с.а.в.) бу борада ихтиёри ўзида эмас. Ўзи хоҳлагандек гапиришга ҳам ҳаққи йўқ. Албатта Қуръони Карим Аллоҳ ҳузуридан нозил этилган ваҳийдир.
(إن هو إلا وحي يوحى) (نجم- 4)
У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас.
Марям сураси

Қуръони Каримнинг 19-сураси Марям сураси деб номланади. Бу исм Масиҳ алайҳиссаломнинг оналари Марямга ҳурмат юзасидан берилгандир. Бу каби эҳтиром Марямга ҳаттоки масиҳий инжилларининг бирортасида ҳам берилмаган. Агар 66 та протестант ва 73 та рим католик китобларининг барчасини варақласангиз ҳам Марям ёки Масиҳ алайҳиссаломга ҳурмат юзасидан берилган бирор бир боб топа олмайсиз. Балки, уларга қараганда кам аҳамиятли бўлган шахслар Матто, Марқис, Луқо, Юҳанно, Бутрус, Пётр, Павел номли инжилларни топишингиз мумкин. Марям ёки Исо номли инжил ҳаргиз тополмагайсиз. Агар Қуръони Карим Муҳаммаднинг (с.а.в.) таълифи бўлса Исонинг онаси Марямнинг ўрнига ўз онаси Оминани қўйса бўлмасмиди? Ёки вафодор, оғир кунларида суянчиғи бўлган жуфт ҳалоли Хадичаними? Ёки суюкли қизи Фотиманими? Йўқ, ҳаргиз ва ҳаргиз Қуръони Карим  Муҳаммаднинг (с.а.в.) таълифи эмас.

Тўртинчи фасл
Хуш хабар


Фаришталар: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўзидан бўлган сўзнинг башоратини бермоқда, унинг исми Масиҳ, Исо ибн Марям бу дунёю охиратда обрўли ва яқин бандалардандир. (Оли Имрон-45). Оятдаги (яқинлардандир) дан мурод, баданий ёки маконий яқинлик эмас, балки обрў мартабадир. Энди бу Оятни Марқис инжилидаги (сўзлар) билан таққослаб кўринг! (сўнг Робб улар билан сўзлашгандан кейин осмонга кўтарилди ва Аллоҳнинг ўнг томонига ўтирди. (Марқис 16: 9). Масиҳийларнинг бу ердаги тушунчалари бошқа ердаги каби нотўғри тушунчадир. Улар Ота Илоҳ Аршда ўтиради деб ҳаёл қиладилар. Арш уларнинг назарида қўрқинчли бир тахтдир. Ўғил Масиҳ Унинг ўнг томонидадир. Сиз бу сураттни онглай оласизми? Илоҳ ҳақида бу каби тасаввурни қабул қила оласизми? Агар қабул қила олсангиз, Аллоҳ ҳақида тўғри маърифатдан адашган бўласиз. Албатта Аллоҳ ёши ўтган «Қорбобо», эмасдир. Аллоҳ Субҳанаҳунинг борлиги, вужудлиги моддий эмас, башарият тасаввуридан юқоридир. У Бордир, Ҳақдир, Унинг Борлиги, Ҳақлиги тасаввур қила олинадиган барча нарсадан юқоридир.
Дарҳақиқат Ояти Карима Исо алайҳиссаломни «Калима» эканлигини, Аллоҳ уни Марямга туширганлигини таъкидлайди. Ҳар бир Масиҳий бу оятларнинг ҳақиқий маъносини (юқорида айтилган Муҳаммадий ақидадек) англашлари мушкулдир. Албатта Масиҳийлар «Масиҳ» ва «Мужассад Илоҳ»ни бирлаштирадилар. «Аллоҳнинг калимаси» ва «Аллоҳнинг вужудини чалкаштирадилар».
Масиҳ бир шахснинг исмигина эмас

Масиҳ сўзи Иброний «Мисях», арабий «Масҳ» сўзидандир. У уч ҳарфдан иштиқоқ бўлиб, булар «М. С. Ҳ  ҳарфларидир. Маъноси «Мой сурилган», деганидир (жасад саломат бўлиши ва роҳати учун).
Коҳин ва подшоҳлар ўз мансабларига ўтиришаётган чоғда жасадларига мой суришарди. Лекин Масиҳийлар «Масиҳ» исмини фақат Исо алайҳиссалом ни ўзларигагина хослайдилар. Улар агар Сифус исми бўлса, демак у «Бутрус, (Пётр)», Масиҳ бўлса демак у «Исо», деб айтадилар. Буни жуда осонлик билан қиладилар. Масиҳнинг Юнонча ҳарфини олиб «Christos» «Христос» унинг охирги иккита ҳарфини хазф қилиб (Christ, Христ), бош ҳафрни катта ҳарф билан ёзиладиган қиладилар вассалом. Христос сўзи «Мой сурилган» маъносини билдиради. Диний маънода эса муайян катта мансабни билдиради. Исо алайҳиссаломни бу каби элчилик (пайғамбарлик)га тайинлаш Юҳанно Маҳмадон (Яҳё алайҳиссалом) қуллари ила тамомланди.
Исо алайҳиссаломдан ташқарии бошқа Масиҳлар (Мой сурилганлар) бўлганлигига Инжилда кўп мисоллар бордир.
Мисол: (Таквин 13:31), (Ловин МХ:3), (Ловин 1:8), (Самуэл 1-10:2), (Ашҳиё 1:45).
Инжилда 100 дан зиёд бундай мисолларга кўзингиз тушади. Бу дегани у ерда 100 дан зиёд Масиҳлар (Мой сурганлар) ҳукумат идораси, коҳинлик мансабларида амал қилганлар.

ТАРИФЛАР

Масиҳ деганда Исломда ҳам Масиҳийликда ҳам Исони тушуниб келинган. Бу каби хослашлар динда ҳам оз бўлмаган. Албатта бу каби сифатлар бир пайғамбарга ишлатилгани маълумдир.
Мусо алайҳиссалом, Исо алайҳиссаломларни Қуръон Расулуллоҳ дея лақаблаган. Бу лақаб эса Ислом пайғамбарига (Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга) кўпроқ ишлатиб келинган.
Ҳар бир пайғамбар Аллоҳга яхшилик ила боғлиқдир. Лекин пайғамбарлар отаси Иброҳим алайҳиссаломга Халилулуллоҳ (Алоҳнинг дўсти) лақаби хосланган. Бу борада Мусо алайҳиссалом «Калимулллоҳ» (Аллоҳ билан сўзлашган) лақаби хосланган. Шу билан бирга у кишидан ташқари Исо алайҳиссалом, (Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам) лар каби бошқа пайғамбарлар ҳам Аллоҳ ила сўзлашганликларига иймон келтирамиз. Бир сифат ёки лақабни бирор пайғамбарга нисбат берилиши, уни бу билан хослаш дегани эмасдир. Ҳар бир пайғамбарларга қанчалик сифат, лақаблари бўлмасин қалбимизда чуқур хурмат иззат бажо келтириб қолаверамиз.
Оли Имрон сураси 45-оятидаги Исо алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақидаги Марямга бўлган хушхабарда «Масиҳ – Исо» экани ва у Аллоҳнинг сўзи (Каломи) эканлигини тушунамиз. (Оли Имрон 45-46)
Бу хушхабар бироздан сўнг ҳақиқатга айланди. (Унинг хақиқатини Марям сураси 27-29 ояталари баён этади).
«Бас, уни кўтариб қавмига олиб келди. Улар: «Эй Марям, сен ажойиб нарса келтирдинг-ку! 28. Эй Ҳорун синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!» дедилар. (Биби Марям Исо алайҳиссаломни кўтариб қавми ҳузурига борди. Қавм бу ҳолни кўриб ҳайратга тушди. Дарҳол Марямни тергаб, дашном бера бошлади.)
29. Бас, у унга ишорат қилди. Улар: «Бешикдаги гўдак ила қандай гаплашамиз?!» дедилар». (Яҳудийлар эса Юсуф Нажжор Исони отаси дея тухмат қиладилар.)

ЯҲУДИЙЛАР ҲАЙРАТИ

Бу ерда Юсуф Нажжорга ҳеч қандай тегишли ўрин йўқ.
Масиҳнинг онаси бир четга чекиниб, гўдак туғилгандан кейин қайтади. Яҳудийларнинг ҳайрати чексиз эди. Улар Фақат ёмон гумонда бўлган эдилар. Чунки Марям бир оз вақт кўздан ғойиб бўлган. Ҳозир эса ҳеч қандай ҳаёсиз, хижолатсиз қўлларида бир гўдакни кўтариб келмокда. Бу (уларнинг назарларида) пайғамбарлар бешиги бўлмиш Ҳорун уйига иснод келтириш эди.

ЭЙ ҲОРУН СИНГЛИСИ

Мана ўша Марям. Уни қавми шарафли, улуғ насаблик, ота-бобоси мартабасини пеш қилиб, «қандай қилиб ота-боболаринг исмини булғадинг демоқдалар».
Марям нима қила оларди? Нима деб жавоб бера оларди? Уларнинг бу важоҳатларидан бирор изоҳнинг қабул қиладиган кимсага ўхшамасликлари яққол кўриниб турарди. Марям қодир бўлган нарса, отасиз туғилган фарзандига ишора қилиш бўлди!
Мана ўша чақалоқ, гўдак уларнинг ҳузурида турибди. Мўъжизани карангки чақалок, гўдак (мургак) тилга кирди. Онасини қавми қилаётган тухматдан поклай бошлади. Пайғамбар эканини эълон қилди. Аллоҳнинг ибодатига даъват эта бошлади.
Ваҳоланки Исо алайҳиссалом мургак эди. Қавм бундай воқеъани агар кўриб эшитмаганларида эди, ишонмасдилар.
Бу ҳақда Қуръони Карим шундай сўзлайди

«Бас, у унга ишорат қилди. Улар: «Бешикдаги гўдак ила қандай гаплашамиз?!» дедилар. (Бешикдаги бола ҳеч қачон гапирмайди. Аммо Аллоҳ ҳар нарсага қодир. У хоҳлаган иш бўлади. Бешикдаги гўдак Исо алайҳиссалом тилга кирдилар.) 30. У: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Пайғамбар қилди. 31. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди. 32. Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади. 33. Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайта тириладиган кунимда ҳам салом бордир», деди. (Марям 29-33)

БИРИНЧИ МЎЪЖИЗА


Шундай Масиҳ алайҳиссалом онасини бўҳтон, тухматларидан мудофаа қилдилар. Бу Исо алайҳиссаломга Қуръон изофа қилган биринчи мўъжиза эди.

ЧАҚАЛОҚНИНГ СЎЗЛАШИ


Сиз Қуръони Каримда келган Исо алайҳиссаломнинг биринчи мўъжизалари билан Масиҳийларнинг Инжиллари келтирган биринчи мўъжизани солиштириб кўрингчи!? Инжилда келтирилганича Исо алайҳиссаломнинг биринчи мўъжизалари у кишининг 33 ёшликларида бўлган, Юҳанно инжили шундай келтиради «Уч кун Коно Жалилда туй бўлади. Ясуънинг онаси ҳам ўша ерда эди. Ясуъ шогирдларини ҳам туйга чақирди. Ароқ тугагач, Ясуънинг онаси унга ароқ тугаганини айтади. Ясуъ унга «мен ва сенга нима эй аёл» (мени ўз ҳолимга қўй), ҳали вақтим келмади. Онаси хизматкорларга нима деса бажарингиз дейди.
Яҳудийлар покланиши учун қўйилган 6 та икки ёки уч фляга сув сигадиган тоғоралар бор эди. Ясуъ «тоғораларга сувни тўла қилиб тўлдиринг», сўнгра суғорингда, мажлис раисига олиб боринг» деди, бас олиб боришди. Вақтики мажлис раиси ароқга айлантирилган сувдан тотиб кўргач, бу қаердан эканлигини билмади. Мажлис раиси куёвни чақириб унга: «Ҳамма яхши ароқни аввал қуяди, меҳмонлар маст бўлгандан кейин бошқасини қуяди. Аммо сен бўлсанг яхши ароқни ҳозиргача олиб турибсан», деган. (Юҳанно 1-10)
Мана бу Исо алайҳиссалом кўрсатган биринчи мўъжиза, ёки Юҳанно инжили келтирган мўъжизалар боши.
Бу мўъжиза келтирилгандан бери Масиҳийлар оламида ароқ ва сув гуё бир нарса бўлиб қолган. Ахмақона ҳужжатлар ҳам тўлиб кетган. Эмишки Масиҳ ичган нарса, Масиҳийлар сипқариб (нафас олмай, катта-катта хўплаб)  ичишлари мумкин.
Яна айтадиларки: «Масиҳ лаззатларни синдирувчи эмас эди. Ўз қўли билан кучли таъсирли, етилтирилган, маст бўлиб, сезги туйғусини йуқотган анави мастлар ҳам фарқлай оладиган, ҳатто «яхшисини охирига қолдирибсан» дейиши даражасидаги ароқни тайёрламадими?! Бу ароқ масиҳийлар Инжили (Сифр таквин 19:32-33)да (Соф узумнинг ароғи бўлса ичиш мумкин дегандек сўз бор) келгандек соф узум хамри эмас эди. Балки бу ароқ масиҳийлар қайтарилган, ундан четланишга буюрилган ароқнинг ўзгинаси эди «Ахлоқсизлик, бузуқчиликдан иборат бўлмиш ароқ ила мастлансанг, уни ичманг!» ((Рисола аҳли Уфсус 5:18(Ephesians)
Демак бу бир бўшлиқки, ўйин кулгу атрофидан тушмайди. Миллионлаб кимсаларни тубанлик сари етаклайди. Американинг ўзида 70.000.000 аҳоли ичидан (статистика 1985) 10.000.000 маст, алкашлар топилади. Америкада уларга «Проблем ичувчилар» дейилади. Жанубий Африкада «Мастлар», Европа ва бошқа жойларда «Алкашлар» деб айтилади. Замбия бош вазири Кеннет Коунда ароқ ичишга ружуъ қўяётган халқига ишора қилиб «Мен маст умматни бошқаришга қодир эмасман» деганди.
Биз Исо алайҳиссалом ва Ҳаворийларнинг бирортасини ҳам ароқ ичишда айблай олмаймиз. Чунки у киши «Менинг кўп ишларим бор айтсам ҳозир кўтара олмайсизлар» деган эди. Башарият ўша пайтларда комил исломий ҳақиқатларни тушуниш даражасида эмас эдилар. Масиҳ алайҳиссалом «Янги ароқни эски шишага қилманглар» деган. (Матто 9:17)

ОНА ЁКИ ЎША АЁЛ


Инжил бизга Коно Жалилдаги тўйнинг хабарида Исо алайҳиссалом онасига «Эй аёл» деганлигини хабарини бермоқда. Бунданда дағалроқ «Менга ва сенга нима», «Нима ишинг бор», демоқда. Исо алайҳиссалом ўша аёл онаси эканини қорнида 9 ой кўтариб юрганини унутдимикан? 2 йил эмизгандир ҳам, у сабабли қанчадан-қанча хўрлаш, азиятларга чидаганди. Ёки у кишининг луғатида «Она» сўзи бўлмаганми? Кўринишда ғариб ишга ўхшайди. Зеро христиан тарғиботчилари, миссонерлари «Роблари», «Ясуънинг» ҳалим, камтар мулойим дея фахрланадилар. Ҳатто у кишини «Тинчлик амири» дея атайдилар. Яна таърифлашга тил ожиз даражада Исо алайҳиссалом ўз ўлимини сезган, ўз бўйнини пичоққа тутиб берган ёввош қўзи каби ўз қурбонгоҳига борган дея оламга жар соладилар. Яна миссонерлар Исо алайҳиссаломни ўз қавми қарияларига «Эй мунофиқ, ашрорлар», «Эй зинокор фарзандлари», «Эй илонлар» деб мурожаат этган дея фахрланадилар. Бу ерда онасига «Эй аёл» дея атамоқда. Бу эса аъло ҳулқли инсонга ярашмайдиган ҳолатдир.

ИСОНИНГ ҲИМОЯСИ


Аллоҳ Таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбари Исо алайҳиссаломни ҳимоясига, унга тутилган ёлғонлардан поклашга амр этиб, ушбу Қуръони Карим оятларини нозил қилди.
«Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади». (Марям сураси, 32-оят)
Қуръон Марямга Исо алайҳиссалом мавлуди башорати бергандан кейин Исони сўзларини келтиради.
«У: «Эй Роббим, менга башар қўл теккизмаган бўлса, қандай қилиб болам бўлади?!» деди. У зот: «Шундай, Аллоҳ хоҳлаганини қиладир. Бир ишни ирода қилса, «Бўл!» дейиши кифоя, бўлаверадир», деди. Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатадир. (Аллоҳ Марямнинг бўлажак Масиҳ Исо ибн Марям деб номланган ўғлига ҳикмат, Таврот ва инжилни ҳам ўргатиши хабар қилинмоқда.) (Оли Имрон, 47-48-оятлар)

БЕШИНЧИ ФАСЛ
Қуръон ва Инжил оятлари


Фозил киши билан учрашув

Муҳтарам ўкувчи! Мен Сизни Аллоҳнинг оятларини тафаккур этишга ва яқин Масиҳий биродарларингизга ҳам ўқиб, маъноларини тафаккур этишга чақиришингиздан умид этурман. Шояд тўғри йўлни топсак. Мисол учун  Юханисбургдаги «Муқаддас китоб ҳовлиси» номли кутубхонани кезиб юриб, китоблар тўдаси ичида Индонезияда чоп этилган Юнон ва Ингилиз тилида қиммат нархли «Ахди Жадид» китобини кўриб сотиб олмоқчи бўлиб тургандим. Кутубхона мушрифи мени кузатиб турган экан. Шу пайт олдимга келди. Балки соқолим, пешонамдаги намоз излари мусулмон эканлигимга далолат қилганлиги унинг эътиборини тортгандир, эҳтимол унда таҳадди руҳи таҳсир этгандир. Бу қиммат нархли китобга қизиқишим сабаби ҳақида сўрай кетди. Мен унга динлар орасида фарқни ўрганаётганим, бундай китоб менга кераклигини тушунтирдим. Мени идорасига бир пиёла чойга таклиф этди. Рози бўлдим. Чойхурлик асносида мен унга Ислом ақидаси юзасидан Исо алайҳиссаломга тааллуқли нарсаларни тушунтирдим. Исо алайҳиссаломнинг Ислом оламидаги мартабаларини ёритиб бердим. Айтган нарсаларимдан қотиб қолди. Мен ҳам унинг аҳволини кўриб ҳайратга тушдим. Чунки мен бундай жойларда ўз диний мавзуларидан ва бошқа динлардан ҳам оз мунча хабари бор кимсалар ишлайди деб ўйлардим. Унга Оли Имрон сураси 42-оятни ўқий бошладим
Фаришталарнинг: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени танлаб олди, поклади ва оламдаги аёллардан устунлигингни ихтиёр қилди.
(Оли Имрон 42). Оят маҳносини шарҳлаб бергандан кейин, Қуръон оятини арабча лафзини чиройли қироат қилиб унинг назарини қаратмоқга ҳаракат қилдим. Данкерз (У кишининг исми шундай эди) ўтириб олиб жуда қизиқиш билан тинглади. 49-оятга келганимда бу ўқиган оятларимга ўхшаш сўзлар Инжилда ҳам бор эканини, Масиҳий ақидаси билан мен ўқиган ақиданинг ўртасида ҳеч қандай фарқ кўрмаётганини айтди. Мен ҳам унга «Бу ҳақиқатдир», деб унга агар бу мен тиловат қилиб берган оятларнинг арабча лафзисиз ингилизча таржимасига бирор китобда дуч келса, бу Қуръон Карим оятлигини ҳеч қачон билмаслигини уқтирдим.
Агар у Протестант мазҳабида бўлса, Рим Католик Инжилидан масалан Юҳанно Инжили сўзлари ёки Грек Ортодекс Инжилидан деб ўйлар, бу Қуръони Каримнинг ингилиз тилидаги таржимаси эканлиги ҳеч қачон ҳаёлига келмасди.
Масиҳий кимса Қуръонда ўзи Исо алайҳиссалом ҳақларида нимани хоҳласа (ёки қандай эътиқод этса) ўшани топа олади.
Жумладан;
1. Марям, Исо алайҳиссаломнинг оналари. Фозила, Шарифа аёл эдилар. Аллоҳ у кишини танлади ва олам аёллари устидан шарафли фазилатли этди.
2. Ҳар бир бўлган нарса (иш) ва ҳар бир сўзланган нарсалар Аллоҳнинг кишига, башарга юборган ваҳийси.
3. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг калимаси эдилар.
4. Исо алайҳиссалом Яҳудийлар кутаётган Масиҳ эдилар.
5. Аллоҳ Таҳоло Исо алайҳиссалом қўлларида туғилганларидан буён мўъжизалар кўрсатиб келди.
6. Исо алайҳиссаломнинг туғилишлари мўъжизавий, эркак аёл бирлашисиз бўлган.
7. Аллоҳ Исо алайҳиссаломга ваҳий нозил қилган.
8. Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг изни ила ўликни тирилтирган, кўр, туғма кўр, маховларни даволаганлар ва бундан бошқа мўъжизаларни Аллоҳ изни ила кўрсатганлар.

БЎР ВА ҚУРТ (ПИШЛОҚ)

Ўз динидан  хабардор ҳар бир Масиҳий ҳозир зикр этилган бу сўзларимизга эътироз билдирмайди. Лекин Инжил нақли билан Қуръон нақлининг фарқи бўр ва қурт (пишлоқ) фарқи кабидир. (кайси бири ейилади?). Ҳалиги суҳбатдошим сўраб қолди. Менга икки табақа (Қуръон ва Инжилнинг Исо алайҳиссалом ҳақидаги сўзлар) бирдек туюляпти. Фарқи нима? Унга: «Мен биламан бу қиссанинг мазмун-моҳияти икки манбаъда кўп фаслларда мувофиқ келади. Лекин чуқурроқ назар ташлаб, диққат билан кўзатганимизда икки манбаъ орасида кенг ва кўп фарқларни албатта кашф этамиз. Энди ҳозиргина зикр этган, Қуръони Каримнинг 47-оятида келган ажойиб тасвир билан «Матто» Инжилида келган нарсани таққослаб кўрингчи. «Аммо Ясуъ Ал-Масиҳнинг туғилиши бундай бўлган эди. Исонинг онаси Марям Юсуф Нажжорга унаштирилган эди, улар бирга бўлишларидан олдин, Марям ўзида «Муқаддас Руҳдан» ҳомила топди. (Матто 1:8), (Бу Масиҳ алайҳиссаломнинг туғилишидаги фарқ ҳолос. Бундан ташқари Исо алайҳиссаломни Аллоҳнинг элчиларидан бири пайғамбари деб биладиган Ислом назари ва Таслис (мужассам уч илоҳнинг) бири, Аллоҳнинг ўғли деб билувчи Масиҳий назарида ҳам катта фарқ намоён бўлади. Бундан ташқари Исо алайҳиссаломни хочга михланишларида ҳам турли қарама-қаршиликлар мавжуд.

ДРАМАТИК МУАЛЛИМ

Америкалик машҳур Масиҳий мутафаккири Билл Граҳам Дарбан шаҳридаги Кинг паркида (Исо алайҳиссаломга Марямнинг ҳомиладор бўлиши)ни театрлаштирилган саҳнасини 40.000 томошабин олдида намойиш эта туриб, кўрсатгич бармоғи ва ўнг кўлини қорнини ўнг томондан чап томонига айлантириб шундай дейди «Руҳул Қудус келиб, у билан қўшилиб, уни ҳомиладор қилди». Яна бир тарафда муқаддас Луқо ҳудди шу хабарни бизга асари ва сафсатаси камроқ бошқача услубда хабарини беради. «Хабар тарқала бошлагач, Марям изтиробга тушди. (ҳақиқатни англатмоқ учун). «Марям фариштага деди: Бу қандай бўлиши мумкин ва мен эр кўрмаган бўлсам» деди. (Луқо 1:34).
Қуръонда келган Аллоҳнинг сўзи билан буни таққослаб кўрайлик
У: «Эй Роббим, менга башар қўл теккизмаган бўлса, қандай қилиб болам бўлади?!» деди. У зот: «Шундай, Аллоҳ хоҳлаганини қиладир. Бир ишни ирода қилса, «Бўл!» дейиши кифоя, бўлаверадир», деди.
(Оли Имрон сураси, 48-оят)
Икки хабарнинг маъноси бир-бирига мувофиқдир. Булар лафзлари турли бўлиши билан бирга бир маънога етакловчидек туюлади. Лекин Марям Азро саволига бўладиган жавоб бу икки китоб катта фарқланади.
1.    Инжил ривояти
Инжил айтади: «Фаришта жавоб бериб у (Марям)га деди. Муқаддас Руҳ сенинг устига тушиб келади. Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди (Луко 1:35).
Мулҳидлар (динсизлар) Сиз билан тортишишлари учун ҳужжат бераётганингизни биляпсизми? Сизни савалаш учун ўз кўлларингиз билан унга калтакни берганингизничи? Сўраб қолишлари мумкин: Қандай қилиб муқаддас Руҳ Марямни устига тушади? Худойи Таолонинг қудрати қандай қоплаб олади? Бу қандай бўлади? Биз Албатта биламизки, бу лафзлардан мурод ҳаёлга келадиган ҳар-хил номақбул фикрлар эмасдир. Бу ерда айб ўша пайтда ишлатилган луғатдадир. Унинг ҳақиқий маънони аниқ ва лўнда, тушунарли лафзлар билан етказиб бермаслигидадир. Бу фикримга қўшиласизми? Энди ойдинлаштириш учун Қуръонда келган лафзлар билан таққослаб қўрайлик.
Қуръон ривояти
У: «Эй Роббим, менга башар қўл теккизмаган бўлса, қандай қилиб болам бўлади?!» деди. У зот: «Шундай, Аллоҳ хоҳлаганини қиладир. Бир ишни ирода қилса, «Бўл!» дейиши кифоя, бўлаверадир», деди. (Оли Имрон 47 оят)
Бу Исо алайҳиссаломнинг туғилишларидаги Қуръоний тасвир. Аллоҳнинг Исо алайҳиссалом каби отасиз бир кишини яратиш учун унинг хоҳиши кифоядир. Агар Аллоҳ Субҳанаҳу хоҳласа Исо алайҳиссалом кабилардан миллионтасини отасиз ҳам онасиз ҳам яратишга қодир. Бунинг учун «Бўл» деган сўзи кифоядир. Агар айтса у нарса «Бўлгай». (Бу келтирилган жумлалар, лафзлар нақадар очиқ-ойдин, тушунарлилигини ҳеч қандай ҳужжат талабмаслигини сезяпсизми?). («Бўл» ва «Бўлди»).
Бояги суҳбатдошим бу сўзларни Инжилнинг Ибтидо бобининг аввалида  келганлигини билишини айтди. Аллоҳ деди (Таквин 1:3) Аллоҳ нима деди? У ёруғликка «Бўл» деди «Бас нур бўлди».

ҚИЗИ УЧУН РОЗИ БЎЛГАН ЭЪТИҚОД


«Муқаддас китоб ҳовлиси» номли кутубхона мушрифидан: «Қизингизни Исо алайҳиссалом туғилишидаги қайси тасвирга эътиқод қилишини истардингиз? Қуръоний тасаввургами? Ёки Инжилий тасаввургами?» деб сўрасам, у бошини тавозуъ билан эгиб «Қуръоний тасаввурга» деб жавоб берди. Қандай қилиб энди агар Қуръон уларнинг фикрларидек тақлид қилинган, тўқилган бўлса, уларнинг «аслий Инжиллар»идан яхши, афзал, устун бўла олади? Чунки Қуръон тақлид ҳам тўқима ҳам эмасдир. Балки Аллоҳнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туширган ваҳийси, Аллоҳнинг каломидир! Бундан ташқари жуда кўп жойлар, мавзулар борки ақли расо кимса бу мавзулардан ҳеч бир иккинланишсиз Қуръон самовий рисолат, Аллоҳнинг ваҳийси эканлигига ишона олади.

ОДАМ МИСЛИ КАБИ

Исо алайҳиссаломнинг туғилиши катта мўъжизами ёки Исо Илоҳ ҳамда  Илоҳнинг ўғли деб билинса мўъжизами? Ҳаргиз, ундай эмас!
Аллоҳ Таоло айтади:
Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Исонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, бўлди.
(Аҳли китоблар Одам алайҳиссаломнинг тупроқдан яратилганини, Аллоҳнинг пуфлаши оқибатида жон кирганини яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қандай ихтилоф қилишмайди. Йўқ ердан Одам алайҳиссаломни яратган зот Исо алайҳиссаломни тирик юрган Марямдан отасиз ҳолда ярата олмайдими?! Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодир эканлигига ишонган эси бор одам бўлса, албатта бунга иқрор бўлади.) (Оли Имрон сураси, 59-оят)
Қуръони Карим Исо алайҳиссаломга берган васф ва мартабадан сўнг у кишига Аллоҳнинг пайғамбари сифатидан бошқа «Илоҳ», «Илоҳнинг ўғли каби сифатларни рад этади. Агар бизга Исо алайҳиссалом туғилиши отасиз бўлган дейишса. Биз Одам алайҳиссаломнинг пайдо бўлишлари ҳам шу кабидир. (балки унданда мўъжизакорроқ) чунки Одам отасиз, онасиздир. Бирор киши Одам алайҳиссаломни Илоҳ эди деб даъво қилмайди! деймиз. Жасадларимиз қандай тўзилишга эга бўлишига қарамай барибир масдарда тупроққа бориб тақалади. Исо алайҳиссаломнинг мисли Одам алайҳиссалом мисли кабидир, балки барча инсон зоти борки Одам алайҳиссалом мисли кабидир. Исо алайҳиссалом ҳам шу жумладандир. Аллоҳнинг элчиларидан бири, туғилишлари мўъжизавий, бунга у кишининг рисолаларига иймон келтирганлар гувоҳлик бергай. Исо алайҳиссаломнинг буюкликлари Илоҳий Амрнинг маҳсулидирки у ҳам бўлса биргина «Бўл» калимасидир. Аллоҳнинг хоҳиши ва истагидан сўнг. У киши руҳий қоид, буюк муаллим бўлдилар.
Бу мавзуда мантиқий фикр ҳам шуки, агар Исо алайҳиссаломнинг отасиз туғилишлари Илоҳ даражасига тенглаштириладиган бўлса, Одам алайҳиссалом бу даражага Исо алайҳиссаломдан кўра кўпроқ лойиқдирлар. Бу фикрни ҳар бир масиҳий рад этгай. Ўз ўрнида биз мусулмонлар ҳам Исо алайҳиссалом ҳақларида Аллоҳга тўқиган ёлғонларини рад этмоқга лойиқ ва ҳақлидирмиз.
Бундан ташқари агар масиҳийлар бизга ҳужжат келтириб дейишсаки, Одам алайҳиссалом тупроқдан яратилган, Исо алайҳиссалом Марям бачадонидан туғилган! Биз ҳам унга Инжил матни меъёрига мувофиқ далил келтирамиз. Бу борада ҳам Исо алайҳиссалом устунроқ, Илоҳликка ҳақлироқ кимса топилгайдир. Ким дейсизми?

БУЛИС (ПОЛ)НИНГ ТАДЖИЖОТЛАРИ

Аҳди Жадиднинг Булис Ибронийларга рисоласида келган матнда: «Чунки Малак ас-Содиқ у Салом подшоҳи Ҳудойи Таолонинг руҳонийси…», сўзидан то «… отасиз, онасиз, насабсиздир. Кунининг бошланиши йўқдир. Ҳаётининг ниҳояси ҳам йўқдир. Балки Худонинг ўғли кабидир, то абад руҳоний бўлиб қолажак. «Иброҳийин 7:1-3)» сўзига қадар.
Илоҳликка ҳақиқий даъвогар ҳам Одам алайҳиссаломки, у кишида бор сифат Тангри Таолонинг сифатларига мос келади. Чунки ибтидоси жаннатда мавжудлиги билан, ноҳояси ерда вафот этиш биландир. Масиҳийлар Исо алайҳиссалом инсонлик тарафи илоҳий тарафидан ажралиши билан (уларнинг даъволарига кўра) шундай эди деб даъво этишлари мумкин. Лекин, Салом подшоҳи қаерда эди? Ёки эртакдаги баҳодирлар каби бирор ерда ухлаб ётганмиди. Иброҳинийя рисоласи буюк муқаддас Булис китобларидан бири ҳисобланади. Булис ўзини Исо алайҳиссаломга 13-ҳаворий деб нисбат берган. Масиҳ алайҳиссалом 12 та ҳаворийлари бўлган. Лекин улардан бири Яҳўзонинг ичига даъволарга кўра шайтон кириб олган.
Энди бу бўшлиқни тўлдиришдан ўзга чора йўқ. Чунки самодаги 12 аршга Исроил қабилалари сонига мувофиқ 12 ҳаворий ўлтиради. «Сиз менинг шоҳлигим дастурхонида ўтириб еб-ичасизлар, тахтларга ўтириб, Исроилнинг 12 қабиласи устидан ҳукумронлик қиласизлар». (Луко 22:30).
Шоул Яҳудий кимса бўлиб, Яҳудия динидан воз кечиб масиҳий бўлган. Масиҳийлар унинг исмини «Булис» деб ўзгартирганлар. Қуддуси Булис Исо алайҳиссалом таълимотларида жуда катта ўзгартиришлар пайдо этдики, ҳатто «Тарихда из қолдирган буюк кишилар» китобида 2-ўринга лойиқ курилди. Бу китоб муаллифи машҳур Мишел Хартдир. Ҳозирда бу китоб «Буюк 100 киши» номи билан танилгандир. Ҳатто Мишел Хартнинг фикрича ҳозирги кунда танилган масиҳийлик динининг ҳақиқий асосчиси Исо алайҳиссалом эмас, балки Булисдир. Гуё Масиҳийликка даъват этиш шарафини Булис ва Исо алайҳиссалом бўлиб олгандай. Булис бу борада етакчидир. Чунки Исо алайҳиссалом бирор қатор сўз ёзмаган бир пайтда у ҳаворийларнинг барчасидан кўра кўпроқ Инжил ёзган. Булис ёзган ва ҳозирда Библия номи билан аталажак барча китобларини ваҳий орқали ёздим деб айтмаган ва бунга бирор далил келтирмаган. Гитлернинг пропаганда (тарғибот ва ташвиқот) вазири Гобел шундай деганди. «Ҳар қандай ёлғон ҳажми катта бўлса, уни тасдиқлаш фоизи ҳам шунчалар катта бўлгай».
Лекин бу каби муболағалардаги ҳайрон қоларли нарса шуки масиҳийлар Иброний рисоласидаги «Малик Салом» ҳақида Булис ёзганларини ўқимаган кўринишади. Гўё улар кўр ва соқов кабидирлар. Бу ҳақида Исо алайҳиссаломнинг васфлари бордир»…..» (Матто 13:13).
Қуръони Каримда ҳам шу каби кимсаларнинг васфи келган.
Чунки улар кўзи очиқ кўр, қулоғи эшитадиган кардирлар, ҳеч нарсани англамайдилар (Бақара 18 оят).

АЛЛОҲНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ


Мусулмонлар Масиҳийларнинг Исо Худо учун туғилган ёлғиз ўғли, Худонинг яратган бошқа махлуқоти каби махлуқ эмас, деган эътиқодларидан ўзларини жуда қаттиқ ҳимоя қилишади. Мен Масиҳий жуда кўп олимлардан «Туғилган, лекин махлуқ эмас» сўзидан мақсадингиз нима? деб сўрадим. Лекин тайинли жавоб ололмадим. Улар ерларда Худонинг фарзандлари бор деб эътиқод қиладилар. Луко Инжилида келишича «…Шиш ўғли, Одам ўғли, Худо ўғли эди…» (Луко 3:38) яна «…Тангрининг фарзандлари инсон кизларини чиройлилигини қуришди…», «…Тангрининг фарзандлари инсон кизлари билан қўшилишгач, инсон қизлари уларга фарзанд туғиб беришди…» (Genesis 6:2-4).
Сифр Ал-Хуружнинг 4-исхохида «…Исроил менинг (тангрининг) тунғич фарзандим…», (Хуруж 4:22) ёки Армиёда келишича «…Чунки мен Исроилнинг отаси бўлдим. Исроил менинг тунгичимдир…» (Армиё 31:9). Ёки Мазомирда «Тангрининг Довуд алайҳиссалом айтган сўзи «…Тангри деди Сен менинг фарзандимсан. Бу кун сени туғдим…» (Мазомир 2:7). Ёки муқаддас Булис рисоласида «…Чунки тангри руҳи ила бошловчилар ана ўшалар Тангри фарзандларидир…» (Ривоя 8:14).
Муҳтарам ўқувчи бу (фарзанд) лафзлари мажозий маъно эканлигини тушуниб олгандирсиз. Чунки Яҳудий луғатида ҳар бир диндор кимса унинг исми қандай бўлишидан қатъий назар Аллоҳнинг фарзандидир. Аллоҳга фарзандлик лафзи мажозийдир. «Аллоҳнинг фарзанди» лафзи Яҳудийлар орасида кенг тарқалган бўлиб, бу фикрни Масиҳийларни ўзлари ҳам тасдиқлайдилар. Лекин шу билан бирга яна тортишувга ружуъ қўядиларда «Исо булар жумласидан эмас эди», дейдилар.
Аллоҳ Одамни яратди. Бутун коинотдаги барча жонзотни яратди. Аллоҳ барча нарсанинг Подшоҳи, Азиз, Ваҳҳоб зотдир. Мисол тариқкасида мажозий лафзда Аллоҳ ҳар бир нарсанинг «Отаси» дейишимиз мумкин. Лекин Исо алайҳиссалом «Аллоҳ учун туғилган ўғилми ?» ёки «Аллоҳ учун қолган инсонлар каби яратилган ўғилми?».

МАВЛУД «ТУҒДИРИЛГАН МАЪНОНИ» БЕРАДИ

Менинг Масиҳий олимлари билан суҳбатлашишда 40 йиллик тажрибам бор. Уларнинг бирортаси ҳам «Туғилган, лекин яратилган махлуқ эмас» иборасини шарҳ қилиб беролмади. (Тиш-тирноқлари билан эътиқод қилишларига қарамай). Тасодифан бир Масиҳий олими менга «Аллоҳ Исони туғди» деб тафсир қилиб қолди. Ундан «Нима ?» деб сўрадим. У йўқ- йўқ бу тўғри маънода эмас. Мен ҳам Аллоҳнинг ўзига ўғил туққан деб эътиқод қилмайман. Фақат маъносини шарҳладим, деди. Масиҳийлар калималар ҳарфий маъносида тушунилмайди дейишади. Унда нега сўзлайсизлар? Нега энди 1.200.000.000 Масиҳий ва 100 миллионлаб мусулмонларга маъносиз сўзни сўзлаб бошларини қотирасизлар?

ЭЪТИРОЗ САБАБИ

Мусулмон кимса «Туғилган» калимасига эҳтиёткорлик билан ёндошади. Чунки туғилиш эркак, аёлнинг қўшилиши, жинсий алоқадан сўнг вужудга келади. Бу эса маълумингизким жирканч бир ҳодисадир. Қандай қилиб бундай жирканч ҳодисани Аллоҳга нисбат бериш мумкин?
Бизлар ҳаммамиз мажоз тариқасида Аллоҳнинг фарзандларимиз хоҳ солиҳ кимса хоҳ ёмон.
Исо алайҳиссалом биздан кўра Аллоҳга яқинроқ бўлишлари мумкин. Чунки иймонлари биздан кўра кучлироқ бўлиб Аллоҳнинг буюк элчиларидан биридирлар. Шу жиҳатдан  «Аллоҳнинг ўғли» бўлишга ҳақлидирлар (мажозий маънода, ҳар биримиз ҳам Аллоҳнинг фарзанди бўлишимиз мумкин каби). Шу билан бирга ҳеч қандай қийинчиликсиз RSV инжилларида «Туғилган» калимаси ҳазф қилиб юборилган. Чунки бунинг яраси ҳануз оқ-қора бўлган Масиҳийлар зеҳнида тентираб юрарди. Оқ танли Масиҳийга мазҳаби ва черкови бир бўлган қора танли биродаридан мартабалироқ бўлишига имкон яратарди. Иккинчи томондан қора танли Масиҳийга қалбида қандайдир изтироб, надомат ҳиссини туғдирарди. (Чунки Исо оқ танли бўлгандир).

ЗЕҲНЛАРДАГИ ТАНАҚҚУЗ ҲИССИ

Ҳаммага маълум  нарсалардан бири, Африкалик кимса фарзанди ўзи каби ранг ва шаклда бир хил бўлишидир. Хитойликнинг хитойлик каби, Ҳинднинг ҳинд каби бўлишидир. Шунинг учун Аллоҳнинг фарзанди ҳам У каби (унга ўхшаш ранг ва тусда) бўлмоғи лозим. Батаҳқиқ инсонларнинг қўлларидаги миллионлаб Исо алайҳиссалом суратлари бор бўлиб, уларнинг барчаси европалик кимса шаклидадир. Сочлари сарғишроқ, кўзлари мовий, юзлари чиройли ва кулгучи бор. Ҳар бир суратларнинг исмлари бўлиб, баъзиси «Подшоҳлар подшоси», «ғалаба куни» Исо алайҳиссалом бу суратларда бурни узунроқ таппакроқ бўлиб, Яҳудий кимсадан кўра Олмон кимсага кўпроқ ўхшаб кетади. Шунинг учун ҳам табиийки бола «Оқ танли» бўлса «Ота» ҳам шундай бўлади, яъни (Аллоҳ) оқ танли бўлиши лозим. Шунинг учун қора танли инсон (ёки бошқа рангли, қизил, буғдой ранг) курраи заминнинг қаерида бўлсада кўнглида изтироб, кайғу, алам топажак. Ҳеч қандай туйғу уларнинг қалбидаги бу шуҳурни чиқариб юборишга қодир эмас.
АЛЛОҲ РУҲДИР
Аллоҳ оқ ҳам, қора ҳам эмас. Унинг борлиги инсон тасаввуридан устун руҳий борлиқдир. Инсоннинг зеҳнига қандай тасаввур келмасин Аллоҳ ундан ўзгадир. Мана бу одилона туйғудир.

ОЛТИНЧА ФАСЛ
Масиҳий қийинчиликларни ҳал этиш


Биз «Исо (ас) Ислом нигоҳида» дейишимиз, гуё «Исо алайҳиссалом Қуръони Карим нигоҳида» деганимиздир. Чунки Қуръону Каримда Масиҳийларнинг сарсонликларининг ечими бордир. Қуръону Карим Исо алайҳиссаломни душманлари томонидан отилган ҳар бир тухмат, ёлғонлардан поклайди. «Атбоълари» тарафидан тўқилган афсоналардан тозалайди. Чунки душманлари (Яҳудийлар) у киши Аллоҳга ёлғон тўқиган илоҳликни даъво этган ёлғончи каззоб деб биладилар. Масиҳийлар ҳақиқатан Исо алайҳиссалом Илоҳ ёки Илоҳнинг бир жузъи дейдилар. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Яҳудий ва Масиҳийларга хитобан шундай дейди.
«Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Исо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас У Ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар Уникидир, ердаги нарсалар Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур».
(Нисо сураси 171 оят).

НАТИЖАГА ЕТИШ ЙЎЛИ


Қуръони Карим «Аҳли китоблар» деб Яҳудий ва Масиҳийларга эҳтиром ила хитоб этди. Бошқа ўринларда «Илм берилган кишилар» (Таврот ва Инжил) дея ҳам мурожаат этган. Яҳудий ва Масиҳийлар Арабларнинг Илоҳий китоблари йўқ дея камситар, (Аллоҳ Таоло пайғамбар ва элчиларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръонни нозил қилишидан олдин) Ўзларини китоб аҳли дея фахрланишар эди.
Аллоҳ Таоло уларни илмдан бир нарсалар (насиба) берган шахслар дея хитоб этиб, дин ишларида ғулувга кетмасликка Исо алайҳиссалом ҳақида ёлгон, бўҳтон тўқимасликка чақиради.
Яҳудийларнинг тутган ўринлари Исо алайҳиссаломни туғилиши ношаръий дея туҳмат ва очиқ бўҳтондан иборат эди. У кишининг айтган сўзларини нотўғри тушуниб, куфрга йўядилар. Ўз ўрнида Масиҳийлар ҳам у кишининг сўзларидан ҳақиқий маъносидан бошқа маънога буриб, уни ўзгартириб, у кишини «Илоҳ» мақомига қўядилар.
Ҳозирги кундаги дини ва китобини маҳкам ушлаган Масиҳий, ўз даъвосини исботлаш учун қуйидаги жарангдор лафзларни кўп ишлатадилар.
А) Масиҳ Илоҳ бўлиши керак ёки каззоб.
Б) Масиҳ Илоҳ бўлиши керак ёки мажнун.
С) Масиҳ Илоҳ бўлиши керак ёки ёлғон даъволи.
Мана бу калималар ҳозирги масиҳийларнинг адабиёт дурдоналаридан саналади. Аммо қалбида иймондан бирор мисқол бўлган мусулмон ёки мусулмонмас кимса Исо алайҳиссалом ҳақларида «Ёки» сўзидан кейин келган бирор бир ёмон сифатни қабул қилмагай. У унга таклиф этилган икки йўлни бирини танлашга мажбур бўлгай. Ҳаёлига у йўллардан гўзалрок, ақллироқ учунчи бошқа бир йўл борлиги келмагай.

АҚЛЛИ ЙЎЛ

Исо алайҳиссалом ўзлари ҳақида айтгандек Аллоҳнинг элчиларидан бири бўлиб, ўзларидан олдинги пайғамбарлар давомчиси, кейин келадиган пайғамбардан башорат берувчи бўлишлари ҳам мумкинку?
Мабодо Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг якка ва ёлғиз энг буюк пайғамбари, катта мўъжизалар соҳиби, башарият муаллими бўлган тақдирда ҳам нега энди «Илоҳ» ёки «Мажнун» бўлиши керак?! (Исо алайҳиссалом Илоҳ ҳам эмас, Мажнун ҳам эмас, балки пайғамбар, элчидир.)
Масиҳийлар тасаввурида мажнун Илоҳнинг ягона муқобилими? Аллоҳга муқобил, Унинг зидди, Унга ўхшаш ёки Унинг шериги топилгайми? Доно, ўткир бирор бир Масиҳий бунга жавоб бера оладими?
Аллоҳ Таоло ўтган Нисо сурасида биргина оят ила Исо Масиҳ алайҳиссалом тўғриларидаги ҳақиқатни баён этган
«Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Исо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас У Ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар Уникидир, ердаги нарсалар Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур».
(Нисо 171).
Буни Аллома Абдуллоҳ Юсуф шундай ифодалайди:
1. Масиҳ алайҳиссалом аёллардан бири бўлган Марямнинг ўғли ва инсон эди. Элчи эди. Инсон эди. Аллоҳнинг буюк рисоласи соҳиби эди. Бу билан ҳурматга лойиқ булди.
2. Масиҳ алайҳиссалом Аллоҳнинг Марямга тушурган калимаси эдики, бу ҳам бўлса «Бўл» ва «бўлди».
3. Исо алайҳиссалом Аллоҳдан бўлган «Руҳ» эди «Илоҳ» эмас эди. Ҳаёт ва рисолат муддатлари бошқа пайғамбарларга қараганда оз бўлганига қарамай бу у кишининг қадр қимматларини асло ноқис этмайди. «Учлик» ақидаси, «Аллоҳга тенглик», «Аллоҳга фарзандлик» бу куфр ва Аллоҳга ёлғон тўқишликдир. Аллоҳ Таоло барча нарсадан Ғаний Зотдир. Унга ишларини юргизиш учун фарзанд керак эмасдир.
Ҳаворийлардан бири Юҳанно «Калима» маъносига Александрия гнестик ғояларидан кўп нарсаларни қўшиб юборган. (Юнонча, Грекча «Люгоз» сўзидан таъсирланиб).

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ЖАВОБЛАРИ

Бу борада Қуръони Каримнинг Моида сураси (115-118) оятини қиёмат кунидаги ҳолатни кўз ўнгимизга келтирган ҳолда, (Исо алайҳиссаломнинг берадиган жавобларини келтирамиз. (Моида 115-118)

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ИЛОҲЛИКНИ ДАЪВО ЭТМАГАН

(Моида 115-оят) Исо алайҳиссаломнинг жавоби шундай бўлса, унинг «Атбоъ»лари унга қилаётган ибодатларини қандай оқлай оладилар. Ишонинг католикларнинг ҳам протестанларнинг ҳам барча китобларида (Инжил) бирор бир жойда (Исо алайҳиссалом «Менга ибодат қилинг», деган сўзлари йўқ. Бирор бир жойда (Исо алайҳиссалом «Мен Аллоҳга тенгман» деган эмаслар. Ҳозирги кундаги бор Инжилларни варақлаб чиқинг ҳаргиз бу бўҳтонларни тополмайсиз!
Ёки (Исо алайҳиссалом ҳеч қаерда «Мен ва Аллоҳ бир шахсмиз» деган эмасдир.
Масиҳийларнинг кўпинча Илоҳиёт ва худошунос олимлари охирги ибора «Ягона Илоҳ»ни айлантириб, у ёқ бу ёққа тортиб, мужассам Илоҳ иборасини чиқаришга ҳаракат қилишади. Улар «Исо ва Тангри» мужассамлашиб бир шахс бўлади дейишади ва яна «Исо Илоҳликни даъво этган», дейишади. Биз улардан «қаерда?» деб сўраб кўрайликчи? Аниқ бир жавоб олармикинмиз!?

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ИЛОҲЛИГИ ҲАҚИДА ПОП БИЛАН МУНОЗАРА

Доктор Мурис ва аёли билан таомхонада суҳбатлашиб қолдим. Суҳбат асносида «қаерда?» деб сўрадим. У «Мен ва отам бир шахс» деган жумлани келтириб, Аллоҳ ва Исо бир шахслигига далил келтирмоқчи бўлди. Унинг назарида Исо Илоҳликни даъво этган эди. У айтган жумлани мен ҳам яхши билардим. Лекин бу жумланинг маълум бир сиёқ (боғланадиган жумласи) бор эди. Ундан: «Сиёқ нима?» деб сўрадим.

СИЁҚ (КОНТАКТИ)

Меҳмон овқат танаввулидан тўхтаб қолди. Оғзимга қараб тикилди. Ундан «нима? Сиёқни билмайсизми?» деб сўрадим. Унга яна: «Сиз мени ниятимни билиб турибсиз. Менга ҳозир бир жумлани зикр этдингиз. Мен уни ўзидан олдинги ва кейинги жумлаларга боғликлигини, сиёқини сўраяпман» дедим.
Гувоҳ бўлинг! Мана пресбутериан черкови ходими Масиҳ Илоҳлиги даражасида докторлик унвонига эга бўлган Канадалик Инглиз олимининг ҳолатига! Шунча йил ичида биргина жумла сиёқини Исо алайҳиссалом нима демоқчи бўлганини ўрганмаган бўлса? Йўқ ўрганган. Лекин 40 йилдан бери шуни англаб етдимки бу жумла қасд этган ҳақиқий маъносига бирор бир Масиҳий мутахассиси аҳамият бермаган. Аҳамият берган бўлсада, ўзи хоҳлаган маъно чиқмагач тарк этиб қўя қолган. Улар Инжил саҳифаларини доимо айлантириб, ўзгартириб келишган.
Суҳбатдошим доктор ҳам булардан мустасно эмас эди. Қачонки улар Инжилларига мурожаат этиб, бу жумлани келтиришганда, мен уларга сизлар бу жумладан ўзингиз хоҳлаган маънони чиқариб олмоқчисизлар. Шундай эмасми? Сизлар Инжилларингизни жуда яхши биласизлар. Шундай эмасми? дер эдим.
Бу мулоҳазаларни ўкигандан кейин, биламан баъзи Масиҳийлар мени сўкиб, буларни ўзларича тўғрилашга ҳаракат қиладилар ва яна шуни биламанки, мусулмон ўқувчилар бу жумла ишора этган ҳақиқий маънони англаб етадилар.

СИЁҚИ НИМА?

Бундай мўътабар докторлик унвони соҳиби бўлган суҳбатдошим мендан «Сиёқини биласизми?» деб сўраши лойиқ эмасди. Лекин  у сўради. Мен табиийки биламан дедим. У «Нима экан?» деб сўради. Унга: «Жаноблари зикр этган жумла «Юҳанно Инжили» 23-бобида келтирилган. У «Ясуъ» Сулаймон ривоқидаги ҳайкалга юрарди, жумласи билан бошланади».
Юҳанно ва бу қиссани келтирган бошқалар Исонинг шайтон билан бўлган тамаллуқини, Исо алайҳиссалом асад очиқликларида ёлғиз кезишликларини тўлиқ сабабларини келтирмайдилар. Чунки Яҳудийлар Исо алайҳиссаломга жанг бошлашга бундай олтинга тенг фурсатни кўлдан бермаган бўлардилар. Юҳанно Инжили қуйидагича келтиради.
«Яҳудийлар уни ўраб олишди ва қачонгача бизни иккилантирасан. Агар Масиҳ бўлсанг бизга ошкора айт, дейишди».
Демак Яҳудийлар уни ўраб олиб, қўлларини қилич қилиб, уни ўз даъватини тўла баён қилмаганини, у ғализ ва ноаниқ сўзлаётганини айтишар эди.
Исо алайҳиссалом унга қилинаётган ҳужум баҳосини билар эди. Унга қилинётган шикоятларнинг негизида, унинг йўлига эргашишга хоҳишлари йўқ эканлиги ётаётганини ҳам англар эди. Унинг унинг йўлига рози эмасликлари, унинг подасига қўшилмасликларини ҳам тушунар эди. Лекин Исо алайҳиссалом бундан ортиқ уларга тушунтуролмас ҳам эди. Уларнинг адади жуда кўп. Уни дарахтгача сиқиб боришган эди.
Мардлик бу ботирликнинг энг афзал унсурларидандир. Шу учун Исо алайҳиссалом розилик ила уларга деди (Инжилдан келтирилишича). Ясуъ жавоб бериб деди «Мен сизларга дедим, Сиз ишонмадингиз». Отам исми ила қилаётган ишларим бунга гувоҳдир. Лекин сизлар менга ишонмайсизлар, чунки менинг подамдан эмассизлар.
Исо алайҳиссалом душманларини туҳматларига, у улар кутаётган Масиҳми? Ё йўқми ? деган саволларига очиқ, равшан жавоб бергани, лекин улар тинчланмаётганларини уқтирди. Бошқа жойда (Инжил) Исо алайҳиссалом шундай дейди. «Подам мени танийди, мен уни танийман, у менга эргашади» яна «Мен уни (подам) абадий ҳаётга эриштиражакман, ҳеч қачон ҳалокатга учрамас, уни мендан ҳеч ким тортолмас, яна «Уни менга берган Отам ҳамма нарсадан буюкдир, уни Отам қўлидан ҳеч ким тортолмас» кўр бўлмаган кимса бу икки жумладаги мутатобиликни қандай кўрмаслиги мумкин?! Лекин қалб кўрлиги кўз кўрлигидан ёмонрокдир.
Исо алайҳиссалом Яҳудийларга «Ота» ва «Фарзанд (ўғил)» бирлиги ва алоқасини ҳақиқий том маъносини хабарини беряпти. Бу эса «Мен ва ота бир» жумласида ўз ифодасини топган, «Мен ва сен бирмиз», десак бу билан бир бўлиб қолмаймиз, балки иккимизни манфаатимиз бир эканлиги тушунилади.
Хўп, савол «Тангри ва Исо бирлиги нимада?», «Ҳар бир нарсани билиш иккисини табиатида борлигидами?», «Иккиси мужассам бўлиб, қудратда комил бўлишадими?» йўқ! ҳаргиз! Бундан мурод биттадир. У ҳам бўлса, инсон иймон мевасини тотганда, албатта Исо алайҳиссалом уни иймонида собит бўлишини истайди. Аллоҳ Таоло ҳам ўша инсон иймони мустаҳкам бўлишини хоҳлайди. Мана бу Ота, Бола, Муқаддас Руҳ бирлигининг ягона мурод, мақсад ва ғоясидир. Бу ҳар бир мўмин ва мўминанинг ҳам ғоясидадир. Юҳанно ўзи бунинг ҳақиқий маъносини изоҳлаб беришига назар солайлик. «Ҳаммалари бир бўлишсин! Сен эй Ота менда бўлганинг ва мен Сенда бўлганим каби, улар ҳам бизда бўлишсин!...» (Юҳанно 17-20:22)
Агар Исо Тангри билан бир нарса бўлса, бу бирлашиш уни Илоҳ даражасига қўйса, У ҳолда Яхузо хоин, Тумо шаккок, Бутрус шайтон ва тўққиз Ҳаворийларни ҳам Илоҳ мартабасида кўриш мумкин. (Олдинги Юҳанно келтирган жумлага мувофиқ, Юҳанно 17-20:22).
Лекин уларнинг барчалари Исо алайҳиссалом бошига кулфат тушганда, «Уни ёлғиз қолдириб, қочиб кетишди» (Юҳанно 10:30), (Маркус 14:50), (Луко 9:41).
Қаерда ва қачон Масиҳий чигаллар тугаркин? «Мен ва Ота бир» ибораси улар тушунаётган маънодан жуда ҳам узоқдир. У ибора фақат Аллоҳ хоҳиши билан унинг хоҳиши бир деган маънодан бошқа маъно эмасдир!!!
Лекин Яҳудийлар Исога қийинчилик етказиш ва уни ҳақорат қилиш йўлларини излашар эди.
Юҳанно Инжили 10-бобда шундай келтирилади! Яҳудийлар уни тошбўрон қилишмоқчи бўлдилар. Ясуъ уларга жавоб бериб, «Кўп яхши амалларни Отам ҳузуридан сизларга кўрсатдим. Қайси амалларим учун мени тошбўрон қилмоқчисизлар?» Яҳудийлар унга «яхши амаллар учун эмас, балки таждиф (Аллоҳга нолойиқ сўз) ва ўзингни Илоҳ кўрсатмоқчилигинг учун тошбўрон қилмоқчимиз», дейишди.
Яҳудийлар Исо алайҳиссаломни тушунарсиз сўзларни гапираётганликда туҳмат этиб, руҳоний оламининг энг катта хиёнати саналиши куфрда айбладилар. Яҳудийлар Масиҳнинг «Мен ва Роббим бир» сўзини шу ёлғон туҳматга асос қилиб олишди. Яҳудийларнинг бу «Хулосаларига» Масиҳийлар ҳам қўшилишади. (Модомики Исо ва Роббиси бир бўлса, Исо инсонлар ҳатоларини кечирилишига ўз қони билан фидо бўлиши ва Отасини олдида У билан бирлашиши зарурдир дейишади.). Яҳудийлар унинг бу сўзидан ўлимга маҳкум этадилар. Бечора Исо икки фирқа орасида ўлимга маҳкум бўлиб қолаверади. Лекин Ясуънинг ўзи бу ёлғон ўйинда иштирокини рад этади.
Исо алайҳиссалом Яҳудийларни «Мен Илоҳман деяпсан» деган туҳматларига қарата (34 оят) «Сизлар ҳузурингизда Сизлар Олиҳасизлар ёзуви бор эмасми?!» (35 оят), «Агар Олиҳа бўлсангиз, Илоҳ ҳаққи номусни (Қонун, Шариат) бузуш мумкин эмас. (36 оят) «Ота муқаддас этган ва оламга жўнатган кимсага «Сен нолойиқ сўзлаяпсан» дейсизларми?» чунки мен сизларга Тангри ўғлиман дедим шунгами? «Сизлар ҳам Илоҳсизлар деган эмасманми?!»

НИМАГА НОМУС (ШАРИАТ)?

Нимага Исо алайҳиссалом сизнинг шариатингиз деди? Унинг шариати ва уларнинг шариатлари бир эмасми?! Бирдир! Исо алайҳиссалом уларга айтган бошқа сўзи далилдир. «Ўйламанглар мени шариат ва пайғамбарларни нақз (рад этгани) келди деб! Уларни инкорига эмас, балки камолига келдим. Албатта сизларга ҳақни айтаманки: «Осмон ва ер заволга учрайдики, шариатнинг бирор ҳарфи ёки бирор нуқтаси завол бўлмагай! Ҳатто ҳаммаси жам бўлур». (Матто 5:17-18)

СИЗЛАР ИЛОҲСИЗЛАР

Бу жумла (Мазомир 6:82) келган «Мен сизларга айтдим албатта сизлар Илоҳсизлар ва буюк зот фарзандисизлар» гўёки Исо алайҳиссалом уларга «Агар Аллоҳ Таоло сизларни Илоҳ этган бўлса (яъни Аллоҳнинг элчилари (пайғамбарлари) Аллоҳ калимасини қабул қилганлари учун Илоҳ саналсалар) бу қонунни бузиб бўлмаса (Мен ҳам Аллоҳнинг элчилари каби бир элчиман, улар каби Аллоҳнинг ўғлиман (Илоҳман)» дегандайлар.
Исо алайҳиссалом Яҳудийлар шариати ва луғатини билар эдилар. Қандоқ ҳам билмасинларки, ўзлари шу халқнинг бир фуқароси эдиларку. Яҳудийларга кучли, мантиқий, ҳақиқий йўл ила хитоб этадилар. Уларга, (душманларига) қарата гуё «Агар яхши, табаррук инсонлар, Аллоҳнинг элчилари ўзидан олдин кўп ўтишган, уларни Илоҳлар ва Аллоҳ фарзандлари деб атасангиз, нимага энди мен улардан мустасно бўлмоғим керак? Мен ҳам улар каби Аллоҳнинг пайғамбариман. Мен ҳам улар каби Аллоҳнинг ўғлиман, десам нимага бу куфр бўлмоғи даркор? Ёки Илоҳман десам, буни хато санамаслигингиз керак! Мен ҳам мендан олдинги элчилар ҳам шу «Иброний» луғатда сўзлаяпмиз! дегандай хитоб қилмокдалар.
Мана бу – эй азиз ўқувчи–Масиҳийлар ҳузуридаги муқаддас китобларга ҳақиқий, очиқ-ойдин шарҳдир!!!

ЕТТИНЧИ ФАСЛ
ИБТИДО


Суҳбатдошим докторнинг «Мен ва ота бир» жумласи Исонинг Илоҳлигига далил эмаслигини тушунтирганимдан сўнг иккинчи бор яна ўша саволни бердим. «Қаерда Исо Мен Илоҳман», «Мен Илоҳга тенгман», «Мени Илоҳ деб қабул этинг» деган? дедим. Доктор Мурис бироз жим қолди. Ўзича жавоб беришга ҳаракат қилиб, Юҳанно Инжилининг 1-бобидан жумла келтирди. «Ибтидода (бошда) Калима бор эди. Калима Тангри ҳузурида эди. Калима Тангри эди» деб жавоб берди. Ҳар нарсадан олдин муҳтарам ўқувчидан мулоҳаза юритишларини истардим. Мен доктордан «Исо қаерда айтган» деб сўраган эдим. Доктор келтирган бу жумла Исо алайҳиссаломнинг сўзлари эмас, балки Юҳанно, ёки буни ёзган бошқа бировнинг сўзларидир. Бу жумла ҳар бир Масиҳий толиби ҳузурида кенг кўламда маълум ва машҳур жумладир. Бу жумланинг асосий ёзувчиси Яҳудий бўлиб, исми «Фило Искандарий»дир. Бу жумлани Исо алайҳиссаломнинг ҳам Юҳаннонинг ҳам туғилишидан қарийб ярим аср олдин битгандир. Ўз ўрнида Фило пайғамбарлик, ёки бирор ваҳий унга тушгани, ундан кейин бу битикларни ёзганини даъво этмаган. Биз «Фило» кабиларга аҳамият бермаймиз. Чунки у на пайғамбар ва на Исо алайҳиссаломнинг атбоъларидандир. Балки уни бир Юнон фалсафасидан билим олган файласуф, мутафаккир Яҳудий олими деб биламиз. Мен доктордан «Исо қаерда айтган» деб сўраган эдим. У эса менга на пайғамбар бўлган ва на Исонинг шогирдларидан бўлган бир Яҳудийни сўзларини келтирмоқда. Шундай бўлса ҳам бу келтирган жумласини шарҳлаб ўтишга жазм қилдим.
Аҳди жадид ўз ичига олган 27 асфорларнинг ҳаммаси Юнон луғатида ёзилгандир. Масиҳийлардан бир нафарлари уни таржима қилиб чиқишди.
Мен Муҳтарам суҳбатдошимдан «Юнон тилини биласизми?» деб сўрадим. У «Ҳа» деб, дорилфунунни битиришидан олдин 5 йил ўрганганини айтди. Ундан (Тангри) сўзи ҳозир келтирган жумлангизда, «Калима (Тангри) ҳузурида эди» Юнон тилидаги таржимаси қандай бўлади? деб сўрасам жим қолиб жавоб бермади. Унга дедим «Тангри» сўзи Юнончада «HOTHEOS»дир, ҳарфма ҳарф «Тангри» Инглиз талаффузидаги «GOD»нинг айнан ўзидир. Инглиз тили луғавий қонуни бўйича катта ҳарф (G) билан ёзилади. Меҳмонимдан сўрадим, энди келтирган жумлангизнинг «Калима (Тангри) эди»даги «Тангри»нинг Юнонча сўзи нима? Яна жим қолди. Бу ҳолати унинг Юнон тилини мукаммал билмаслигидан ёки «Биламан» деб ёлғон гапирганидандир. Балки гап нимада кетаётганлигини англаб етганидан шу ҳолатга тушгандир. Ўзи сув деб келаётган нарса сароб бўлиб чиққанини тушунганидандир. Унга дедим «Тангри» Юнончада «ТHOTHEOS»дир. Бу кичик ҳарф билан ёзиладиган «god», «Илоҳ»дир. Ингилиз тили қонуни бўйича таржимаси кичик ҳарфда бўлиши лозим!!! Яна меҳмонимга: Лекин сизлар ҳудди шу сўзни «HOTHEOS»ни бошқа жойларда таржимасида кичик ҳарф ила ёзгансизлар! Мисол (corinthians 4:4) «Уларнинг ичидаги даҳр Илоҳи мўмин бўлмаганларни зеҳнларни кўр қилиб қўйди». Ёки «Сифр ҳуржида Аллоҳнинг Мусога айтган сўзида» «Қара мен сени Фиравнга Тангри этдим» нимага энди бу ерда «Тангри», «HOTHEOS» лафзини катта ҳарф ила ёзмагансизлар? Бир вақтнинг ўзида ҳозир келтирган жумлангизда «…Калима Тангри ҳузурида»ни эса катта ҳарф билан ёзгансизлар. Нима учун ўз манфаатингиз учун ҳатто Муқаддас китоб деб санаб келаётган Инжилларингизни ҳам ўзгартириб ташлайсизлар?!!! Инсонларга ҳақиқат аён бўлиб қоладида! Тўғрими?!

САККИЗИНЧИ ФАСЛ
ҚОЛГАН МАВЗУЛАР


УЧ МАВЗУ

Исо алайҳиссаломга доир чигал саналмиш учта мавзу бўлиб:
1. Исонинг ҳочда ўлмаганлиги.
2. Исонинг рисоласи ва мўъжизаси.
3. Исонинг ўзидан сўнг Аҳмад исмли пайғамбар ҳақидаги башорати.
Биринчи мавзу ҳақида Аҳмад Дийдотнинг «Исо ҳочда ўлганми?» номли китоби нашрдан чиқган.
Учинчи мавзу бўйича «Муҳаммад Исодан кейин» номли китоби босилган. (Аллоҳ насиб этса, бу китобларнинг ҳам таржимасини Муҳтарам китобхонларга такдим этамиз).
Энди иккинчи мавзу қолди. У Исо алайҳиссаломнинг рисолалари ва мўъжизалари. Шу китобда уни ҳам ҳал қилиб ўтишга ҳаракат қиламиз.

ХАЛОС ЙЎЛИ

Исо алайҳиссаломнинг рисоласи оддий тўғри йўл. Ундан олдин ўтган пайғамбарлар йўли. Ундан кейин келган Ислом пайғамбари Муҳаммад Ибн Абдуллоҳ йўли (У киши ва барча пайғамбарларга Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин). Бу йўли «Аллоҳга иймон келтиринг. Унга итоат этинг»дир. Чунки пайғамбарларни жўнатган Зот ягонадир. У ўзгарувчи, сўзию-феъли чалкаш зиддиятли Илоҳ эмас. Балки Қоййум, Ҳай Зотдирки, у ҳочга михланиб ўлмайди. Ўзи яратган махлуқотларидан калтак, тепки емайди. У ҳамма нарсадан қудратли беҳожат Зотдир.
Исо Илоҳ эмаски ўз сўзида «Бир киши унга яқинлашиб деди. Эй Солиҳ муаллим қайси амаллар салоҳиятликки, уни бажарсам менга абадий ҳаёт бўлгай? Исо деди: Нимага мени Солиҳ деб чақиряпсан? Бирор бир Солиҳ йўқки фақат Аллоҳдир. Ҳаётга кирмоқ истасанг васиятларга, Аллоҳга иймон келтиринг. Унга итоат этинг» амал қил! (Матто 19:16-17)
Демак нажот йўли, Исони ўз қони ила башариятни гуноҳларидан озод этган деб эътиқод этиш, нонни унинг гўшти ва ароқни унинг қони деб ичиб, ҳамма гуноҳлардан озод бўлдим, деб юришда эмас. Балки васиятларга амал қилишда экан. Агар азиз ўқувчи сиз ёки мен бояги сўраган Яҳудий ўрнида бўлиб қолсак, табиийки буни тушуниб етган бўлар эдик. Бир кишининг қурбонлиги билан башарият гуноҳлардан фориғ бўлиб қоладими? Шундай деб эътиқод қилиш билан инсон абадий ҳаётга (Жаннатга) эришадими? Йўқ. ҳаргиз! Исо алайҳиссаломнинг ўзлари савол берган Яҳудийга абадий ҳаёт йўли Аллоҳга итоат қилиш деб тушунтирдилар. Мана бу ҳақиқий абадий ҳаёт йўли, мана бу Жаннат йўли, мана бу Ислом йўли!!!!

МЎЪЖИЗАЛАР ВА УЛАР НИМАГА ДАЛОЛАТ ҚИЛАДИ

Мўъжизаларни ўрганиб чиқсак Қуръони Карим уларни тафсилотларига кўп ҳам аҳамият бермаганлигини кўрамиз. Кўр одамнинг қўриши. У кўр одам ким эди? исми нима эди? қандоқ жорий бўлди? Қуръон фақат шу мўъжиза бўлганлигини зикри билан кифояланади. Фақат бир мўъжизани Қуръон тафсилоти билан келтирган. Бу Исо алайҳиссаломнинг оналари ҳимоя қилиб бешикда сўзлашларидир. Мусулмон кимса бу мўъжизаларни нотабиий бир ҳолат деб билади. Лекин Масиҳийлар каби Исони Илоҳ даражасига чиқармайди.
Мўъжизалар пайғамбарлик исботи холос. У инсоннинг ростгўй ёки ёлғончилигини аниқлаб беради. Балки умуман аҳамиятсиз нарса ҳамки, Исо алайҳиссалом: «Ёлгон Масиҳлар, ёлғончи пайғамбарлар чиқадилар. Инсонларни адаштириш учун буюк мўъжизалар, ажойиботлар кўрсатадилар…) (Матто 24:4)
Демак мўъжиза келтирган шахсни Илоҳ ўрнида кўрилавермас экан. Мадомики бу каби мўъжизаларни ёлғончи пайғамбар ва Масиҳлар келтиришга қодир бўлсалар.
Юҳанно Маҳмадан (Яҳё алайҳиссалом) Исо эътирофига кўра Исроил пайғамбарлари орасида энг буюгидир. Мусо, Довуд, Сулаймон, Ашҳиё алайҳиссаломларданда буюкроқдир. Уларнинг барчасидан улуғроқдир. «Сизларга ҳақни айтаман, аёл зотидан Юҳанно Маҳмадондан кўра буюкроқ фарзанд туғилмаган» (Матто 11-11).
Исо алайҳиссалом онаси тўққан дея ўзини ҳам улардан мустасно этмади. Яҳё алайҳиссалом ҳаммаларидан буюк бўлишга қарамай бирор бир мўъжиза кўрсатмагани эътиборга моликдир. Демак мўъжиза ҳақ билан ботилни ажратишда муҳим ўрин тутмас экан.
Лекин Масиҳийлар ёш боладек Исо Илоҳ дея ёпишиб олишган. «Чунки у ўликни тирилтирган», дейишади. Инсонни ҳаётга кайтариш кишини Илоҳ этадими? Бу каби саволлар Исо алайҳиссаломнинг мўъжизалардан кўра буюкроқ мўъжизаларни кўрмаётган Масиҳийларни (бу мўъжизалар уларнинг Инжилларида келтирилган бўлса ҳам) тарбиялар деган умиддаман!

ИНЖИЛДАН МИСОЛ КЕЛТИРАМИЗ

А) Мусо алайҳиссалом, Исо алайҳиссаломдан буюкроқдир. Чунки унинг мўъжизаси улуғроқдир. Исо алайҳиссалом ўликни олдин жони бўлганни тирилтирган бўлсалар, Мусо (ас) умуман жони бўлмаган бир ёғочга жон ато этганлар. Наботот оламидан ҳайвонот оламига кўчирганлар. Бошқа бир оламдан иккинчи бир оламга кўчириш, ўша оламга мансуб бўлган махлуқни яна ўз ҳолатига қайтаришдан қийинроқ ва мўъжизакорроқдир. (Сифр Ал-Хуруж, 7 боб, 10 жумла),
(Нимага энди Масиҳийлар Мусони Тангри деб қуришмайди?)
Б) Ал-Ясаъ алайҳиссалом, Исо алайҳиссаломдан буюкроқдир. Чунки у вафот этганига анча вақт бўлган, суяклари чириб кетганни тирилтирган. (Сифр Ал-Мулук, 13 боб, 12 жумла).
Исо алайҳиссалом эса ўлганига уч-тўрт кун бўлган кишини тирилтирган.
Яна қанча бу каби мўъжизалар истайдилар экан?!!! Бир даста мўъжизаларни келтириш мумкин. Бироқ баъзи ақллар ўз тубанлигида қолавергай.
Бундан ташқари Исо алайҳиссалом (бу мўъжизаларни) ўз қудрати билан қилмаган.
«Осмон ва ернинг барча салтанати менга мадфуъдир» (Матто 28:18) «Лекин мен Худо руҳи билан шайтонларни қувиб чиқарарканман. Демак Тангри шоҳлиги сизга етиб келибди». Матто 12:29)
«Мен ўзимча бирор нарса қилолмайман (Юҳанно 5:30) «Агарчи мен Худо қўли ила жинларни қувиб чиқараётган эканман, бу Худо шоҳлигининг сизга етиб келгани демакдир» (Луко 11:20)

ҚУВВАТ НЕЪМАТИ АЛЛОҲ ҲУЗУРИДАН БЕРИЛГАН

Албатта (Бу мўъжизаларни кўрсатиш учун) қувват унинг қудрати эмас. Балки Исо «Булар менга ато этилгандир» сўзи билан шундай ифодалаган. Ким томонидан ато этилган?! Табиийки Аллоҳ Азза ва Жалла томонидандир. Исо алайҳиссалом ҳар бир феъл ва сўзларини Аллоҳ томонидан эканлигига доим ишора қилиб ўтганлар.

ЛАЗАРИЮС

Масиҳийлар Исо алайҳиссалом нинг буюк мўъжизалари атрофида жуда кўп ноғора чалишган. Бу уларни назарларида «Лазариюс»ни тирилтириш мўъжизасидир. Даҳшатли томони шундаки бу Лазариюсни «Юҳанно»дан бошқа бирор бир кимса келтирмаган. Нима бўлганда ҳам қиссани келтириб ўтишни жоиз топдик.
«Лазариюс» қаттиқ бетоб бўлади. Унинг икки сингли Марям ва Марта Исони чақиришади, келиб акаларини кўриб, касалидан фориғ этишини сўрашади. Лекин Исо алайҳиссалом кеч келади. «Лазариюс»нинг ўлганига 4 кун ўтган бўлади. Марям (Лазариюс синглиси) Исога, «Агар вақтида келганида акасини сақлаб қолган бўлармиди?! У ҳам Исонинг энг холис дўст ва атбоъларидан эдику», дея хитоб қилади. Исо алайҳиссалом эса унга «Агар иймонинг бўлса, тез орада Аллоҳнинг буюклигига шоҳид бўласан», дейди. «Иймон тоғларни ҳаракатга сола олади» деган Исонинг ўзи эмасми? Масиҳ алайҳиссалом мурдани қабрдан олишга буюради. Ўзи эса Аллоҳга, бутун вужуди, бутун иймони, нафсида ишонч ила юзланиб, намоз ўқийди, Аллоҳга дуолар қилади. Лекин хушуъ-хузуънинг зўридан у ёнидагиларни сезмасди. Ёнидагилар унинг сўзини эшитолмасди. Эшитсаларда тушунмасдилар. Қабр устига келгач, иккинчи бор қалби билан яна Аллоҳга таважжуҳ қилади. Қилаётган иши олдингиларидан кўра қийинроқ эканлиги учун бўлса керак, такрор-такрор дуода бўлаверади. Аллоҳ ўзига мурожаат этаётган қалбнинг сўзларини эшитди. Қалби ила ўқилаётган намоз, дуоларни қабул этди. Аллоҳ Исонинг бу истагини бажо келтирди. Исо қабрни тўсиб турган тошларни олиб ташлашга буюрди. «Лазариюс»ни ўликлар оламидан қайтиб чиқишига имкон яратилди. Аниқки Исо алайҳиссалом бу мўъжизани Аллоҳнинг мадади ила қилди. Ўзи бунга қодир эмасди.
Нотўғри тушунчани йироқлатиш
Марям (Лазариюс синглиси) акасидан бадбўй ҳид келишидан қўрқди. Чунки ўлганига 4 кун бўлгандида. Лекин Исо ишончда эди. Тошлар олинди. Исо осмонга боқди ва: «Юҳанно» ривоятига кўра; Эй Тангрим, шукрки мени эшитдинг. Мени доимо эшитишингга аминман. Ҳатто бу турган жамоат Сен мени юборганингга иймон келтиришлари учун айтдим. (Юҳанно 11:41-42).
Буни ҳаммаси нима? Театр кўринишими? Ҳикояси нима экан? Анави ўзича донолар, хурофотларга ишонадилару, мўъжизанинг асл манбаъсини билмасликка оладилар. Улар Исо алайҳиссаломни Илоҳ деб эътироф қиладилар.
Албатта ўликни тирилтириш ёлғиз Аллоҳнинг қудрати. Исо алайҳиссалом бу келтирган мўъжизани кўрган қавми нотўғри тушунчага бормаслиги учун эҳтиёткорликни оширди.
У уларга қарата овозини кўтариб, «бу эшитиб, тушунмаган ғудранишлари Аллоҳ Таолога қилган дуоси эканлигини» англатди. Бу Аллоҳга бўлган тазарруъ, ёлборишки, Ҳатто Аллоҳ Азза ва Жалла бу мўъжизани келтиришга мадад берса. Унинг дуолари қалбида бўлди. Лекин самодаги Тангриси бу дуоларни эшитиб, ижобат айлади. «Сен мени эшитдинг.»
Бундан ташқари Исо алайҳиссалом «Мени доимо эшитишингга аминман.» деди. Бошқачароқ қилиб айтсак, бундан бошқа келтирган ҳар бир мўъжизаларимда ҳам дуоларимни эшитиб, ижобат қилар эдинг, деган маънони англаш қийин эмас. Исо алайҳиссалом давридаги Яҳудийлар бу мартабани тушундилар ва Аллоҳга ҳамду-сано айтдилар. Бу ҳакда Матто инжили «бу каби қудратни инсонга берилгани учун» дея хабар беради. (Матто 9:8)
Бунинг асл ҳақиқатини ҳам  Исо алайҳиссалом овозини баралла қилиб айтиш сабабини айтганда бизга тушунтирган эди. «Ҳатто бу турган жамоат Сен мени юборганингга иймон келтиришлари учун айтдим». Албатта бу олдиларида мўъжизалар кўрсатиб турган кимса Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар, элчидан ўзга кимса эмасдир. «Сен мени юборганингга иймон келтиришлари учун».
Афсуслар бўлсинки, Исо алайҳиссалом инсонлар нотўғри тушунчага бормасинлар дея қилган уринишлари зоя кетди. Бу мўъжизаларни асл мазмун-моҳияти у ёқда қолиб ўрнини ёлғон, ўйдирма ҳурофотлар эгаллади. Масиҳийлар бу каби ҳақиқатни қабул қилмайдилар. Улар ҳар хил хурофотларни келтириб, Исо Илоҳ дея туриб олишади. Яна улар Бутруснинг Масиҳ алайҳиссалом ибодатхона қуришга азм қилган тош устида берган гувоҳлигини ҳам қабул этмайдилар. Инчинун Бутрус ҳақ шаҳодатни берган эди «Эй Исроил кишилари! Бу сўзларга қулоқ тутинг! Ясуъ носирий (Исо) бир кимсаки, Аллоҳ тарафидан қувват ва ажойиботлар ила ҳужжат келтирган эди. Аллоҳ уни қўли билан сизларнинг орангизда мўъжизалар келтирган. Буни сизлар ҳам биласиз.» (Аҳмол русул 2:22).
Худди шу каби сўзларни Аллоҳ Таоло Қуръонда Марямга Исони башорати бергандан сўнг (Оли имрон  49 оятида) келтиради.
«Бани Исроилга Пайғамбар қиладир. У: «Албатта, мен сизга Роббингиздан оят-мўжиза келтирдим, мен сизларга лойдан қушга ўхшаш суврат ясайман, унга пуфласам, Аллоҳнинг изни билан қуш бўлади. Аллоҳ изни билан туғма кўр ва песларни тузатаман ва ўликни тирилтираман. Сизларга нимани емоқдасизу, нимани уйингизда сақлаяпсиз–хабарини бераман. Агар мўмин бўлсангиз, албатта, бунда сизга оят-белги бордир».
Ҳар бир сўзу, мўъжизавий амаллар Аллоҳнинг изни ила бўлаётганини такидлайди.
Ҳа! Албатта Аллоҳнинг изни ва Унинг амри биландир. Шундай деб Аллоҳ айтди. Шундай деб Исо алайҳиссалом айтди. Шундай деб Бутрус гувоҳлик берди. Лекин қайсар инкорчилар ўтган аҳкомларни сабаби ҳақиқатини инкор этишда бардавомдирлар.
Бу аҳкомларнинг сабабини очиқ ойдин, равшан қилиб изоҳлаб ўтдик. Қолганини баланд овоз ила Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола этиб қоламиз. «Хоҳлаган иймон келтирсин, хоҳлаган рад этсин, кимники Аллоҳ ҳидоятга бошламас экан, албатта у адашгандир». (Оли Имрон сураси, 111- оят.)
Бу китобимизни Аллоҳнинг Исо алайҳиссалом ҳақида берган хабари ила тугатмоқликдан ўзга чиройли хотима тополмадик. Зеро Аллоҳ энг тўғри сўзловчи Зотдир.
«Мана шу шубҳа қилишаётган Исо ибн Марям тўғрисидаги ҳақ сўздир.
(Баъзилар уни «худо» дедилар, баъзилар оналари Биби Марямни зинокорликда айбладилар. Бу қуруқ ва асоссиз сўзларга эмас, Аллоҳнинг ҳақ каломига ишониш керак.)
35. Бола тутмоқ Аллоҳга ҳеч тўғри келмас. У бундан покдир. У бир ишни истаса, унга «Бўл!» дейдир. Бас, бўладир.
36. «Ва, албатта, Аллоҳ менинг Роббимдир ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир».
37. Сўнгра фирқалар ўзаро ихтилофга тушдилар. Куфр келтирганларга буюк кундаги кўринишдан вой бўлсин.
(Насоролар ҳозиргача Исо алайҳиссалом хусусида ихтилофдалар. Баъзилари, Исо Аллоҳнинг ўғли деса, баъзилари Исо ота, ўғил ва муқаддас руҳдан иборат учликнинг бири дейди; баъзилари эса, Исо ота худо, она худо ва бола худодан бири–бола ўғил худо, дейдилар.
Уларнинг орасида Исо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси, Расули, руҳи ва калимаси дейдиганлар ҳам бор. Аммо ҳанузгача мазкур ихтилофлар давом этиб келмоқда. (Марям сураси, 34-36-оятлар).

Таржимон ва шарҳловчи

Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ ўғли