Ердаги ҳаётнинг илоҳий яратилганлиги

Сомон йўли галактикаси. Сиз билан биз яшаётган Қуёш системасини ҳам ўзига жо этган улкан юлдузлар тизими. Сал кейинроқ биз ушбу ажойиб тизим билан батафсилроқ танишамиз. Саёҳатимизни эса Қуёшдан энг олис масофада жойлашган сайёрадан бошлаймиз.

Плутон - Қуёшдан энг узоқ жойлашган сайёра. Ақл бовар қилмайдиган даражадаги совуқ ҳукмронлик қилган, муз қояли ўлка. Унинг сиртида ҳарорат минус 238 даража. Музлатадиган совуқ таъсирида ҳатто ушбу сайёранинг юпқа атмосфераси ҳам баъзан муз массага айланади. Жонсиз муз тўплами.

Нептун – яна бир музлик сайёраси. Унинг сиртидаги ҳарорат минус 218 даража. Водород, гелий ва аммиакдан иборат бўлган заҳарли атмосфера. Заҳарли метан гази кўп миқдорда бўлганлиги туфайли атмосфера мовий рангга эга. Тезлиги 2000 километрсоатгача етувчи даҳшатли бўронлар билан ларзага келиб турувчи ўлик дунё.

Уран - қоя ва музликларнинг улкан тўпланмасидан иборат ҳаётсиз сайёра. У қуёш атрофида бир марта айланиб чиқиши учун 84 ер йилига тенг вақт зарур. Водород, гелий ва метандан иборат атмосфера ҳаёт учун ҳалокатли.

Сатурн - Қуёш тизимининг катталиги бўйича иккинчи ўринда турувчи сайёраси. У ўзининг газ, муз парчалари ва қояларидан ташкил топган ҳалқалари билан машҳур. Унинг массасининг 75 фоизи водород ва 25 фоизи гелийдан иборат. Зичлиги ҳатто сувдан ҳам заиф.

Юпитер - Қуёш тизимининг энг катта сайёраси. Газ сайёраси. Унинг оғирлиги Ер оғирлигидан 318 марта кўпдир. Ушбу катта қизил доғ бизнинг курраи заминимиздан иккитасини ютиб юбориши мумкин бўлган улкан бўрондир. Унинг сиртида умуман қуруқлик йўқ. Изғирин совуқ, юзлаб ер йилларича давом этадиган даҳшатли бўронлар, бир лаҳзада бутун жонзотни йўқ қилиши мумкин бўлган магнит майдони. Қўрқинчли, даҳшатли сайёра.

Бу эса - Юпитернинг йўлдоши Ио. Унинг сирти вулқонлар билан қопланган. Ио Юпитернинг магнит майдонида ҳаракатланиб, шу йўл билан қуввати 400 000 вольтга тенг бўлган электр токи ишлаб чиқаради. 

Марс. Атмосфера таркибида карбонад ангидрид гази бойитилган заҳарли аралашмалардан иборатдир. Сирти йирик метеоритлар билан тўқнашувлардан ҳосил бўлган чуқур кратерлардан ва юзлаб километрга чўзилган чуқур водийлар билан қопланган. Кучли шамоллар ва ойлаб тўхтамайдиган қумли бўронлар эсиб турувчи қизил қояли масса.

Венера – бошқа сайёралар изғирин совуғидан фарқли ўлароқ ҳамма нарсани куйдириб юборадиган иссиқлик ҳукмронлик қилувчи улкан печь. Сиртининг ҳарорати шу қадар баландки, ҳатто қўрғошинни эритишга ҳам етарлидир, яъни тахминан плюс 450 даража. Карбонат ангидрид гази қатламидан иборат бўлган оғир атмосферасига эга. Атмосферадаги босим ердаги денгизларнинг 1 километрчуқурликдаги босимига тенг. Атмосфера бир неча километр қалинликдаги сульфат кислота қатламлари билан қопланган. Шунинг учун сайёра доим ҳалокат келтирувчи кислотали ёмғирлар билан ювилиб туради. Бундай шароитда биронта ҳам тирик жонзот яшай олмайди. 

Меркурий - Қуёшга энг яқин масофада жойлашган сайёра. Ўз ўқи атрофида жуда ҳам секин айланади. Кун ва тун алмашишининг узоқ давом этиши сайёранинг бир томонининг жизғанагини чиқаради, бошқа томонини эса музлатади. Бундай шарт-шароит, шубҳасиз, ҳаётнинг ҳар қандай шакли учун ҳалокатли.
Ушбу қисқа саёҳатдан кўриниб турибдики, Қуёш тизимининг бизга маълум тўққизта сайёрасидан саккизтаси ва уларнинг эллик учта йўлдоши ҳаёт учун яроқсиздир. Уларнинг ҳар бири ўлик, сукунат ҳукилометрсурган материя тўпланмасидир.
Лекин ушбу тизимда жойлашган ва биз сизларга ҳозирча таништирмаган сайёра юқоридагилардан жуда ҳам фарқ қилади. Чунки унинг атмосфераси ва рельефи, ҳарорати ва магнит майдони, ундаги кимёвий элементлар, қуёш билан орасидаги масофа ва бошқа кўплаб хусусиятлари ҳаёт учун идеал равишда яратилган. Бу Ер сайёрасидир. 
Ўзининг қуёш тизимидаги бошқа қўшниларидан фарқли ўлароқ, Ерда ҳаётнинг барча шакллари мавжуд. Само, денгиз ва қуруқликда ўта уйғун ҳаётий мувозанат ҳукмронлик қилади. Ўзининг тузилиши, ранги ва хусусиятлари билан фарқланувчи ҳайвонлар, ўсимлик, ҳашорат ва денгиз жонзотларининг миллионлаб турлари ушбу ғаройиб сайёрада мукаммал уйғунликда ҳаёт кечирадилар. Ердаги барча тирик жонзотнинг улкан мувозанати, уйғунлиги ва унда яшовчи барча тирик мавжудотлар парвардигори олам - Яратгувчининг борлиги ва унинг беназир (бетакрор) яратувчилик санъатининг исботидир. Яратгувчининг ушбу ҳақиқат ҳақида фикрлашга чақируви бизга Қуръони Каримда қайд этилган.

У, сиз кўриб турганингиздек, осмонларни устунсиз яратган, сизларни тебратмаслиги учун ер юзига оғир тоғларни ташлаган ва у(ер)да ҳар турли жониворларни таратиб қўйган зотдир. Ва осмондан сув тушириб, у билан у(ер юзи)да турли гўзал ва карамли жуфтларни ўстириб қўйдик.
Бу, Аллоҳнинг яратганидир. Қани Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар.
 (Қуръони Карим, 31:10-11)
Ердаги барча жонзот ҳаётини таъминлаш ҳам, уни яратиш билан баробар буюк мўъжизадир. Ҳаётнинг давом этишига алоҳида шарт-шароитлар воситасида эришилади. Ушбу махсус шароитларнинг ҳатто жуда кичик даражада ўзгариши ҳам сайёрада йирик катаклизм ва фалокатларга олиб келади. Лекин четдан бирон-бир аралашувсиз бундай фалокатлар ҳеч қачон рўй бермайди. Мовий сайёра барча тирик жонзотни ҳимоя қилувчи нозик мутаносибликда. Улар туфайли Ер ўзининг атрофидаги барча қўшниларидан фарқли ўлароқ ҳаёт учун жуда ҳам мақбул кенглик, саноқсиз хусусиятларга эга бўлган ажойиб тарзда яратилган. 
Кейинроқ биз мовий сайёранинг бир қатор нодир хусусиятларини таҳлил қилиб, улар қай тарзда материализмнинг Ерда ҳаёт тасодифан юзага келган деган даъволарини йўққа чиқаришини ўрганиб чиқамиз ва ушбу дунёни мукаммал тарзда яратган Аллоҳнинг чексиз донолиги ва қудратли эканлигининг гувоҳи бўламиз.