Фан Одам (а.с.) ва Ҳавонинг яралишини тасдиқлайди

Ислом дини инсонни ота-оналарига бирдай ҳурмат ва эҳтиром билан муомалада бўлишга чақиради, шунга ўргатади. Ота-оналарини ҳурмат қилиш ва уларга Аллоҳдан раҳм-шафқат қилишни сўраш исломда хайрли амаллардан ҳисобланади. 
Яқин ўтмишда таълим масканларида ўқувчиларни одамлар маймунлардан тарқалган деб ишонтиришга ҳаракат қилиниши Одам (а.с.) ва Ҳавони яратган Яратувчи ва Раҳмли Аллоҳ ҳақидаги илмларимизнинг ҳам ниҳоятда кам эканлигидан эди.

1988 йил “Newsweek” журналида молекуляр биология соҳасида мутахассисларнинг ўтказган тадқиқотлари натижалари борасида мақола нашр қилинган эди. Улар халқаро генетика базасини тўплаб, ДНК анализини ўтказишган. Аёлларнинг кенг жўғрофий ва турли ирқий доираларга тегишли бўлишига қарамасдан, генетиклар шуни аниқладиларки, “барчада ўхшаш ДНК участкалари бор бўлиб, улар фақат оналик тармоқлари орқали ўтади ҳамда ота-оналарнинг генлар тўплами аралашмаси ҳисобланмайди”. Бу олимларни Ер куррасидаги барча аёлларнинг умумий онаси бўлган, деган хулосага келишларига олиб келди. 

Мақолада яна шу нарса бор эдики, “Олинган далилларнинг аксарияти Ҳаво онамизнинг сочлари қора, териси эса қорамтир бўлиб, Африканинг Сахара чўлида яшаган”. (Ўтган асрнинг кўпгина ислом олимлари ҳаво онамизнинг териси қора рангга яқин бўлганлигини тасдиқлаганлар). Бу Одам (а.с.) борасида ўтказилган бошқа тадқиқотлар натижалари билан ҳам мос тушади.

Мисол учун, 1995 йил “Times” журналида эълон қилинган мақолада турли ирққа мансуб одамлар гуруҳининг Y-хромосом тадқиқотлари натижалари келтирилган. Тадқиқот натижаларига суянган ҳолда, Аризона Университети генетиги доктор Мишель Хаммер дейди: “Ер куррсининг турли жойларида яшовчи одамлар эволюцион йўл билан одамга ўхшаш маймунлардан тарқалган, деган назария (ўтказилган тадқиқотларга) зид бўлиб чиқди”. 

Ушбу хулосалар инсоният қандайдир кўр-кўрона ҳодисадан эмас, балки Яратувчи Аллоҳ тарафидан халқ этилган Одам (а.с.) ва Ҳаводан тарқалгандир, деган Қуръоний оятларни яна бир бор исботлаб беради. Аллоҳ дейди: 
 
Эй инсонлар! Сизларни битта жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқтган Парвардигорингиздан қўрқингиз”.(4:1)     

Ушбу оятда замонавий олимлар учун қўшимча маълумот ҳам мавжуд: Ҳаво онамиз қандай яратилган деган саволга жавоб ҳам бор. Шу маънодаги ҳадис борки, аёл биринчи эркакнинг қовурғасидан яратилган экан.