Инсон нимадан яратилган?

Ниҳоят, Ғарб тадқиқотчи олимлари Қуръоннинг оятларини эътироф этдилар - "Инсон тупроқдан яратилган", деган хулосага келдилар.

Кейинги йилларда геология ва биология соҳаларида танилган тадқиқотчилар "Инсоннинг тупроқдан яратилиши" масаласини ўрганишга зўр бердилар. Massachustes Teknoloji институтидан Хайман Хартман, Калифорния вилояти университетидан Лейл М.Койн, Белгия Liege университетидан Пьер Лазио, Glasgow университетидан Грахам К.Смит каби олимлар ана шу тадқиқотчилар жумласидандир.

Балчиқ нима?

"У (Аллоҳ) инсонни (яъни, Одамни) даставвал лойдан яратди" (Сажда, 7). 
"У зот инсонни сопол каби қуриган қора лойдан яратди" (Раҳмон, 14). Балчиқ деганда, ҳаммамизнинг кўз ўнгимизга чивин босган, юқумли касалликлар уяси бўлмиш ботқоқликлар келади. "Балчиқдан энг гўзал сопол ашёлар қилинади", дегувчилар ҳам бор.
Ҳолбуки, балчиқ бўлмаганда, на электроника илми дунёга келарди, на қитъалараро ва сунъий йўлдошлараро алоқа бўларди. Ҳатто 20-асрнинг улкан кашфиёти бўлмиш компьютер ҳам ишлаб чиқарилмаган бўларди. Электроник унсурларнинг (диод, транзистор, резистор ва ҳ.) асоси бўлган ярим ўтказгичлар балчиқдан бошқа нарса эмасдир. Узаро сималоқаларда янги йўл очган "супер ўтказгичлар" ҳам балчиқнинг бир мевасидир.

Балчиққа хос хусусиятлар ҳали тугамади. Балчиқ яхши бир катализатордир. Нефтни қайта ишлашда тезлаштирувчи вазифасини бажаради. Заҳарни эмади. Заҳарли моддаларнинг заҳрини ютиб, уларни зарарсизлантиради. Яна бир муҳим хусусияти - у кучли бир радиактив сўрувчидир. Радиактив унсурларнинг нурларини сўриб, атроф муҳитга зарарини кесади.

Балчиқда ҳаёт бор

"Зотан, Биз (инсонларнинг асли-аввали бўлмиш Одам алайҳиссаломни) ёпишқоқ бир лойдан яратгандирмиз" (Ва-с-соффат, 11) Доктор Лейл М.Койне: "Сокин ва турғун бўлиб кўринган балчиқ, аслида, ичи ҳаракатга тўла сирли бир дунёдир. Балчиқнинг бир бўлагига болға билан урдим. Лабораторияда бир ой давомида ултравиол қувват вужудга келтирганини кашф қилдим. Балчиқнинг юксак бир қувват манбаи эканини кўриб, ҳайратга тушдим", дейди. Балчиқ кристалл унсурлардан ташкил топган. Кристалл молекулалари лавҳа ёҳуд япроқ шаклида тизмалар ҳосил қилган. Уларда ион тизмаси кўрилади. "Кимёвий реаксияни бошловчи" деган ном берилган бу ионлар балчиқнинг ҳар бир жинсида ўзига хос дастурга кўра ҳаракат қилади. Бу вазифаси билан балчиқ ҳўжайралардаги унсурларни эсга солади. Чунки унсурлар ҳам хужайраларда кучайтирувчи вазифасини бажарадилар.

Балчиқ ўзини янгилайдими?

Тадқиқотлардан маълум бўлдики, ташқи таъсирдан балчиқнинг ион тизмалари бузилса, сал муддат кейин кристалл лавҳалар яна қайтадан ион тизмаларини тиклар экан.
Жейм Глейкнинг фикрича: "Балчиқнинг кристалл лавҳалари устидаги ион тизмаларининг ҳаракати шахмат тахтасидаги тошларнинг мантиқли бир ҳаракати кабидир".
Лейл М.Койн эса бундай деб таъкидлайди: "Балчиқнинг кристалл тузилиши собит эмасдир. Молекула тизмаси собит бўлган кристаллар оппоқ қсғоз сингаридир. Атрофдан таъсирланиш фақат ион занжирларининг ҳаракатига, яъни, электрик оқимига боғлиқ бир ҳолатдир. Ҳаётнинг энг оддий фаолияти ҳам атрофдан қувват олиш ва ундан фойдаланишдан иборат. Кейинги босқич эса ўзини янгилашдир. Бу ҳар икки фаолиятнинг балчиҳда борлиги ҳаётнинг балчиқдан бошлангани ҳақидаги назарияни янада кучайтиради".
Доктор Хартман эса: "Агар ҳўлимиздаги жиҳозлар қодир бўлганида эди, биз балчиқни молекула ҳолатида эмас, атомларга бўлиб текширган ва янада кўпроқ маълумотни қўлга киритган бўлар эдик. Бироқ, ишончим комилки, шундай қилган тақдиримизда ҳам ҳаётнинг юзага келиши ҳақида исботли бир жавобни топа олмаган бўлардик, - дея эътироф этди ва сўзларини давом эттирди:
— Менимча, "ҳаёт ва жонлилик” атом ҳамда хўжайранинг моддий тузилишидан фарқли бир тушунчалардир. Балчиқ хусусидаги тадқиқотларимиз қанча ривожланса ривожлансин, унга ҳаёт бериш бизнинг миямиз доирасидан ташқаридаги бир илмий савиядир. Унинг ақл бовар қилмайдиган грифт формуласи Яратганнинг қўлидадир. Биз фақат фикрлашга туртки бера оламиз, холос, аммо ҳаётни лабораторияда ярата олмаймиз".
Др.Х.Хартман назарда тутган "Ҳаётга ҳаёт бағишловчи у нарса” - оят ва ҳадислар билдирган руҳдир. Руҳ ҳаракатининг моҳиятини эса инсон зоти ҳеч ҳачон тушунолмайди. Зотан, «Исро» сурасининг 85-оятида айтилганидек: „(Эй Муҳаммад), сиздан руҳ-жон ҳаҳида сўрайдилар. Айтинг: "Руҳ ёлғиз Парвардигорим биладиган ишлардандир”. Сизларга жуда оз илм берилгандир“.