Илм номидан қилинган жиноятлар

1922 йилда машҳур палеонтолог, Америка табиати тарихий музейи директори Файрфилд Осборн билан Хород Ж. Гуклар ғарбий Небрасканинг Snake Gook дарёсининг ўзанларидан плиоцена даврига оид бир фосил (тошга айланган) озиқ тиши топилганлигини маълум қилдилар. Баъзи обрўли олимлар, бу тиш шимпанзега ёки инсонга тегишли, деган фикрни илгари сурдилар. Ўша даврнинг илмий доираларида бу масала катта бахс-мунозараларга сабаб бўлди. Шунга қарамай, Осборн эса, шу биргина тишга суяниб, инсон билан маймун оралиқидаги бир махлуққа оид, деб уни “Небраска одами” дея атади. Бироз муддат ўтгач унга "Hesperopithecus haroldcooki", деган илмий ном ҳам топиб беришди. Ўша даврнинг жуда кўп олимлари Осборнни қўллаб-қувватлашди. Бу ҳовлиқма ҳукмлар шу билан тўхтаб қолгани йўқ. Британиянинг машҳур антролог профессори Эллиот Шмид ўша биргина озиқ тишдан “илҳомланиб” мақола ёзди ва унга “Небраска одами” ва хотинининг (!) суратини илова қилди.

Аслида бу уйдирма топиб олинган бир тўнғиз тишига асосланган эди. Уильям Брайан каби олимлар шошилинч қарор чиқармай аввал яхшилаб текшириш кераклигини айтишганида одатдагидек эволюция назарияси сафсатасининг калтафаҳм тарафдорлари унга шиддат билан қарши чиқишди,  уни танқид бўрони билан ўққа тутишди. 1927 йили склетнинг бошқа қисмлари ҳам топилди ва бу тиш маймунсимон махлуққа ёхуд инсонга эмас, бор-йўғи бир ёввойи тўнғизга тегишли эканлиги маълум бўлди. Аниқланишича, тиш аллақачон  йўқ бўлиб кетган америка тўнғизи «Prodthennops»га тегишли экан. Уильям Грегорнинг уйдирмани фош қилувчи  "Hesperopithecus инсон ҳам маймун ҳам эмас экан", деб номланган мақоласи «Science» журналида босилиб чиқди.

Қисқаси, эволюция ғоясини илгари сурувчиларнинг дунёси чўчқа тишига қараб бир одам ва хотинининг расмини чиза олишга қадар катта “қобилиятлар” (!) билан тўлиб-тошгандир. Уларнинг бу каби афсунгарликлари фақат ўзларини ишонтиришгагина ярайди!

Дарвин "Инсоннинг келиб чиқиши", деб номаланган китобида турларнинг бошқа турга айланиши жараёнида инсонни маймунсимон махлуқдан келиб чиққанини иддо қилганидан сўнг, ҳамма эволюциячилар ўша “маймунсимон махлуқ”ни излашга киришиб кетишди. Баъзи эволюциячилар, нафақат бундай махлуқларнинг қолдиқлари, балки дунёнинг турли жойларидан ҳам уларнинг тирик турларини топилишига қаттиқ ишонишар эди. XX аср бошларида шундай маймунсимон махлуқларнинг тирик турларини излаш ғирт аҳмоқона услуб билан олиб борилди. Ota Benga исмлик бир пигмей воқеаси бунга мисол бўла олади. 1904 йили эволюция тарафдори  бўлган тадқиқотчи Сэмюэл Вернер Конгода Ota Bengaни асирга олади. “Ota Benga” уларнинг тилида "дўст" деган маънони берган ва у уйланган бўлиб, унинг иккита фарзанди ҳам бўлган. Уни занжирбанд қилишиб, ҳайвон каби қафасга солишади ва Америкадаги Авлиё Люис халқаро кўргазмасига юборишади. Эволюция тарафдори бўлган маҳаллий олимлар бир неча хил маймунларнинг турлари билан уни ёнма-ён жойлашган қафасга солишиб, инсонга энг яқин "ўтиш тури" деб тақдим қилишади.
Икки йилдан сўнг, уни Нью-Йоркдаги Бронкс ҳайвонат боғига кўчиришади ва шимпанзе, горилла ва орангутанлар билан бир қаторда одамзоднинг энг қадимий тури деб кўргазмага қўйишади. Ҳайвонат боғининг раҳбари даҳрий Уильям Хонедей ўз нутқларида "ўтиш тури"га эга бўлган махлуқ билан фахрланишини айтиб юрган. Ҳайвонат боғига ташриф буюрувчилар Ota Bengaни ҳайвон деб билишган. Хуллас, у кейинчалик турли хил уқубат ва шармандаликларни кўтара олмай, ўзини ўзи ўлдиришга мажбур бўлган.

Ўнг томонда орангутан калла суяги билан инсон иягини бирлаштириб ҳосил қилинган сохта "Пилтдовн одами"нинг реконструкция қилинган уйдурма макети. (Қуюқ рангли қисмлар фосилларга оид). Чапда эса Пилтдовн одамининг 1913 йили "The illustrated London News" да эълон этилган "хаёлий" сурати.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўзларига доим фанни нисбат беришни хуш кўрадиган бу сохтакорлар илм ва фан номидан шу қадар шармандали хиёнатни амалга оширишдан заррача тортинишмаган. Улар бу разилликни илм номидан амалга оширишга уринишган, натижада эса шу илмнинг ўзи уларнинг шармандасини чиқарди.  Аслида илм-фан бу каби сохтакорликларга муносиб жавобни бериб бораверади. Муҳими даҳрийларнинг “фан” номи билан дабдабага ўралган пуч иддаоларига алданмаслик керак. Уларни ўзларининг қоронғу ботқоқларида тарк қилиб, маърифат зиёсини кашф қилиш, унинг ёғдусида зиёли боболаримиз каби инсониятга фойдали ишларга уриниш лозим. Зеро сохтакорлик доимо мағлубликка маҳкумдир, самимийлик эса  зиёлиларнинг йўлидир!

ТОШ ДАВРИ ЭРТАГИ ёки ИЛК АЖДОДЛАРИМИЗ ҲАҚИДА

Илк инсонларнинг ваҳший, ибтидоий ва яланғоч бўлганликлари ҳақида узоқ йиллар биз, хусусан бошланғич синфлардаги маъсум фарзандларимиз учун чиқарилган нашрлар илк инсон ва илк пайғамбар бўлган Ҳазрати Одам алайҳиссаломни, инчунун, Аллоҳни инкор қилиш ғоясига суянади.

Кейинги тадқиқотлар ҳақиқий илк одамлар ким эканлигини очиқ-равшан кўрсатмоқда. Қадимшунос Симон Нурнбер бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи томонидан 1991 йил 19 сентябр куни Австрия — Италия чегарасидаги Тайрол тоғларининг Симилуан музликларидан топилган ва минг йиллар олдин яшаганлиги маълум бўлган Муз Одам устида текширув бир йилга яқин давом этди ва уни, Тош даврига оид, деган баъзи иддаоларнинг уйдирма, сохта эртак эканлигини аниқлади. Айни пайтда Австрия дорилфунуни лабораториясида муҳофаза қилинаётган Муз одам (Hauslabjoch)нинг ёши 25 -35ларда, бўйи 1м. 60 см., юзидаги чизиқлар (ажинлар) тўғри. Сочлари йўқ эди, бироқ текшириш чоғида кийимларидан 1000 донага яқин қаҳварангсимон соч толаси чиқди. Бу соч толаларининг узунлиги тўққиз сантиметрга яқин эди, бу нарса инсоният биз ўйлагандан анча йиллар аввал сочини қисқартира бошлаганини кўрсатадики, илм ҳам шу хулосага келди.
Муз одамнинг кийими тоғ эчкиси ва кийик терисидан бўлиб, ингичка иплар билан тикилган, гўёки бир уста тикувчининг қўлидан чиққандек. Қадимшунос тарихчи Маркус Эгг кийимнинг шаклига қараб, Муз одам бирор шаҳарчада яшаган, деган хулосага келди. Кийимининг устидан Тайрол чўпонлари киядиган жинсдан (турдан) бир калта чакмон кийган. Пойафзали хам теридан бўлиб, иссиқ тутсин учун сомон билан қопланган. Овчининг ёнидан тахта сопли ниҳоятда ўткир бир пичоқ хам чиқди. Бироқ мутахассисларнинг энг кўп диққатини тортган нарса Муз одамнинг реборд шаклидаги бронза болтаси бўлди. Инисбрук дорилфунуни ректори, профессор Конрад Спинлер бу болтанинг мутлақо бронза даврига оид эканлиги, бинобарин, Муз одамнинг 4000 ёшдалигини таъкидлади. Мутахассислар овчи ишлатган ёйнинг ҳам бугун Ўрта Оврупада ёйчиликда қўлланилаётган энг яхши дарахтдан ясалганини қайд этдилар.

Мутахассислар тош даври эртакларида тасвирланган илк инсон қиёфаларининг “бир хаёл маҳсули” эканлиги ойдинлашаётганини ва бу мавзулардаги сценарийларнинг қайта бор кўздан кечирилиши кераклигини айтишмоқда.
Ҳа, илк инсонлар, баъзи тарихчилар ўйлаганидек ёхуд киноларда тасвирланган каби, илмсиз, кўримсиз, яланғоч ва ваҳший кимсалар эмаслар. Бугун Осиё ва Африқо чўлларида ёки Амриқо ўрмонларида айрим ваҳший тоифалар яшагани каби, илк инсонлар орасида хам маълумотсиз ва маданиятдан йироқ ҳолда яшаганлар ҳам бўлган. Илк пайғамбар Ҳазрати Одам алайҳиссалом ва унга иймон келтирганлар жамоатлар ҳолида яшар, ўқиш-ёзишни билар эдилар. Темирга ишлов бериш, ип йигириш, мато тўқиш ва деҳқончилик каби санъатлари бор эди.
Археология соҳасида йигирманчи асрнинг энг буюк кашфиёти ҳисобланаётган Hauslabjoch одами ва унга оид ашёлар тарихнинг хира қолган даврларини ёритиб турибди.

Интернет ва баъзи китоблардаги маълумотлар асосида Абу Муслим тайёрлади