Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

Мусулмонларнинг насронийларга муносабати

Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари. Бугунги кунда кўпларимиз ҳаёт тақозоси билан насроний ва бошқа дийндагилар ҳамда дийнсизлар билан бирга ишлаймиз, ўқиймиз, қўшнилик қиламиз ва ҳоказо. Дийнимизга кўра, улар билан қандай муносабатда бўлмоғимиз лозим?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ислом барча самовий дийнларнинг асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилди.
Аллоҳ таоло «Шууро» сурасида:
«У сизга дийндан Нуҳга тавсия қилган нарсани шариат қилди. Сенга (эй Муҳаммад) ваҳий қилган нарсамизни, Иброҳимга, Мусо ва Ийсога тавсия қилган нарсаларимизни шариат қилиб: «Дийнни барпо қилинглар ва унда тафриқага тушманглар», дедик», дейди (13-оят).
Демак, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга дийнларни юборган Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга ҳам Ислом дийнини юборган. Уларни Расул қилиб танлаб олган. Шу билан бирга, Аллоҳ томонидан юборилган мазкур Расулларга Аллоҳ томонидан бир хил фармон ҳам бўлган. У фармон «Дийнни барпо қилинглар, унда тафриқага тушманглар» деган амри илоҳийдан иборат бўлган.
Албатта, бу эълон дунё дийнлари тарихида янги саҳифа эди. Бу маънони Исломгача бирор дийн ёки тузум эълон қила олмаган эди. Ушбу қоидага биноан, мусулмонларга барча асл самовий дийнларга Исломга иймон келтиргандек иймон келтириш фарз қилинган. Агар мусулмон киши мазкур асл самовий дийнлардан бирортасини инкор қилса, уларга ҳурматсизлик назари билан қараса, дийндан чиқади.
Шунингдек, мусулмон инсон Аллоҳ таоло то-монидан юборилган пайғамбарларнинг барчасига ҳамда уларга нозил қилинган китоб ва саҳифаларнинг аслига бирдек иймон келтирмоғи, улардан бирортасини фарқлаб, четга чиқариб қўймаслиги лозимлиги қаттиқ таъкидланган.
Аллоҳ таоло бу ҳақда мусулмонларга хитоб қилиб, «Бақара» сурасида:
«Аллоҳга иймон келтирдик. Ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Ёқуб, Асботларга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва Набийларга Роббиларидан берилган нарсага ҳам. Уларнинг орасидан биронтасини фарқламаймиз ва биз унга мусул-монлармиз», деб айтинглар», дейди (136-оят).
Ушбу ояти каримага биноан, ҳар бир мусул-мон шахс Аллоҳ томонидан юборилган ҳамма пайғамбарларга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтиргандек иймон келтириши, Аллоҳ томонидан туширилган барча китобларга Қуръони Каримга иймон келтиргандек иймон келтириши лозим. Агар улардан бирортасига иймон келтирмаса ёки уларни беҳурмат қилса, мусулмонлиги қолмайди. Бу ҳам дунё дийнлари ва тузумлари тарихида улкан янгилик эди.
Лекин Ислом мазкур масалада фақат ақийда масаласидаги кенгбағирлик билан кифояланиб қолмади. Балки ҳаётнинг барча соҳаларида ҳам тур-ли дийн вакиллари бир жамиятда, биргаликда яшашлари учун керак бўлган қонун-қоидаларни йўлга қўйди.
Мисол учун, энг нозик масалалардан бўлмиш оила ва озиқ-овқат масаласини олиб кўрайлик. Ҳамма дийнлар, ҳамма тузумлар бу икки масалага алоҳида эътибор берадилар. Лекин Ислом бу икки нарсага ҳаммасидан ҳам кўра нозик иш сифатида қарайди. Шундай бўлса ҳам, турли дийн вакиллари бирга яшашлари, бир-бирларига кўнгил қўйишлари, бир-бирларини меҳмон қилишларини ҳисобга олиб, мусулмонларга бошқа дийндаги аёллар билан турмуш қуриш ва улар сўйган ҳалол ҳайвонлар гўштини тановул қилишни ҳалол қилди.
Аллоҳ таоло бу ҳақда «Моида» сурасида:
«Бугунги кунда сизга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлмиш афийфа аёллар ҳам (ҳалолдир)», деган (5-оят).
Ушбу ояти кариманинг ҳукмига биноан, мусулмон шахс самовий китобга эга дийн аҳлларининг таомини тановул қилса ва ўзи уларга таом берса, шунингдек, уларнинг аёлларига уйланса, бўлади.
Ислом давлати соясида яшашни хоҳлаган бошқа дийн вакиллари «Аҳли зимма» деб номланадилар. Яъни, мусулмон жамияти кафолатидаги кишилар, деганидир. Аҳли зимма учун шахсий ҳуррият, фикр эркинлиги, ақийда эркинлиги, жон, мол, обрў ва бошқа нарсалар дахлсизлиги тўлиқ кафолатланади. Бу маънодаги умумий қоида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Уларга бизга бўлган имтиёзлар бор ва уларга бизга қўйилган мажбуриятлар бор», деганларидир.
Демак, Ислом давлати соясида бошқа дийн вакиллари ҳам худди мусулмонлар эга бўлган имтиёзларга эга бўладилар ва уларга юклатилган мажбуриятлар олдида масъул ҳам бўладилар. Фақат Арабистон ярим оролида яшовчи араб мушрик­ларигина аҳли зимма бўла олмайдилар. Улардан Исломдан бошқа нарса қабул қилинмайди. Бунинг ўзи алоҳида бир масала. Лекин ушбу масалани Ислом душманлари нотўғри талқин қилиб, умумлаштириб юборганларини айтиб ўтишимиз лозим.
Бошқа мушриклар, яъни аҳли китоб бўлмаган­лар ҳақида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уларга аҳли китобга қилинган суннатни қилинглар. Фақат, аёлларига уйланманг ва сўйишларини емаган ҳолда», деганлар.
Демак, кишилар ўзларича эътиқод қилиб юрган самовий бўлмаган дийн вакиллари ҳам тўлиқ ҳаққ-ҳуқуқларга эгадирлар. Ушбу маъноларни Ислом ўн тўрт аср илгари, дунёда биринчи бўлиб жорий қилган. Қандай қилиб жорий қилганини эса қуйида ўрганамиз, иншоаллоҳ.
Ислом дийни дунё тарихида илк бор ўз дийни ва эътиқодидан ўзга дийн ва эътиқодларга қарши мута-ассибчиликдан холий бўлган жамият қурди. Бу жа-мият ўз аъзоларининг барчасига баробар назар би-лан қараб, уларга тенг шароит яратиб берди. Бу маънолар мусулмонлар ўз дийнларига тўлиқ амал қилган чоғларида бутун гўзаллиги билан намоён бўлди.
Ислом дийни мусулмонларга бошқа самовий дийнларга, уларнинг пайғамбарларига, муқаддас китобларига иймон келтиришни фарз қилиш билан бирга, ўша дийнларга эътиқод қилувчи кишиларга ёмонлик қилмаслик, улар билан яхши муомалада бўлиш, яхши қўшничилик қилиш, зиёфатга чақириш, оилавий алоқалар ўрнатишга ҳам ижозат берди.
Шунингдек, Ислом дийни мусулмон давлатга бошқа дийн вакилларининг ибодатхоналарини ҳимоя қилишни, уларнинг дийний-ақийдавий масалаларига аралашмасликни, ҳукмда уларга жабр қилмасликни, оммавий ҳуқуқ ва масъулиятларда уларни мусулмонлар билан тенг кўришни, уларнинг барча инсоний ҳаққ-ҳуқуқларини муҳофаза қилишни вожиб қилди.
Бу маънода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг:
«Ким аҳли зиммадан бир кишини ўлдирса, Жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Албатта, унинг ҳиди етмиш йиллик масофадан келиб турар», деган (Насаий ривоят қилган) ва:
«Ким бир аҳдлашган (ғайридийн) кишига зулм қилса ёки унинг ҳаққини поймол этса ёхуд уни тоқати етмайдиган нарсага мажбур қилса ёки ундан ўз розилигисиз бир нарса олса, Қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан», деган (Абу Довуд ривоят қилган) ҳадисларининг ўзи кифоя қилади.
Ислом давлати соясида яшаётган ғайридийн киши учун бундан ҳам ортиқ кафолат бўлиши мумкинми?
Айтилаётган маънолар қуруқ гап эмаслигининг исботи тарзида воқеъликдаги ҳужжат-далил ва мисолларга назар солайлик.
Набий алайҳиссалом Мадийнага ҳижрат қилганларидан сўнг у ердаги яҳудийлар билан аҳднома тузиб, тинч-тотув ва жамият манфаати учун ҳамкорликда яшаш асосларини белгилаб, унга амал қилиб яшадилар. Муҳаммад алайҳиссалом бошқа дийн вакиллари билан шахсан яхши алоқада бўлар, уларга гўзал муомала қилар эдилар. Жумладан, уларга ҳадялар бериб, улар томонидан қилинган ҳадяларни қабул қилиб ҳам олар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа дийн вакиллари томонидан ҳадя қилинган кийимларни кийиб юрганликлари маълум ва машҳур. Бу кенгбағирлик баъзи ўзини билмаган кишилар томонидан суиистеъмол қилинганлиги ҳам маълум. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир яҳудий аёл заҳар солиб берган қўй гўштини еб, заҳарланганликлари ҳеч ким учун сир эмас.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашис­тондан келган насроний меҳмонларни ўз масжидларига туширганлар ва «Улар бизнинг соҳибларимизни ҳурмат қилган эдилар. Мен уларни ўзим икром қилишни хуш кўраман», деб шахсан ўзлари уларга хизмат қилганлар.
Шунингдек, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажрон насоролари гуруҳини ҳам ўз масжидла-рига туширганлар ва у ерда ибодатларини қилишга рухсат берганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Ислом давлатига бошлиқ бўлган шахслар ҳам бошқа дийнлар вакилларига нисбатан бағрикенглик сиёсатини давом эттирганлар. Ҳазрати Умар Байтул Мақдисга келганларида у ердаги масийҳий дийнидаги аҳолининг шартларини қабул қилган ҳолда аҳднома тузганлар.
Ғайридийнларга берилган кенглик, омонлик ва ҳуррият борасида зарбулмасал бўлган мазкур аҳдноманинг матни қуйидагича:
«Бисмиллаҳир Роҳманир роҳийм. Уш-бу(аҳднома) Аллоҳнинг бандаси, амирул мўминийн Умар томонидан Илиё аҳлига берилган омондир. Уларнинг жонларига ва молларига, канисалари ва бутларига, шаҳарнинг бемору соғ – барча миллатига омонлик берур. Уларнинг канисаларида биров истиқомат қилмас ва улар бузилмас. Уларга ва уларга тегишли жойларга, шу-нингдек, уларнинг бутларига ва молу мулкларидан ҳеч бир нарсага нуқсон етказилмас. Уларнинг бирортасига ҳеч ким қасдан зарар етказмас. Илиёда улар билан бирорта ҳам яҳудий бирга яшамас. Аҳли Илиё ҳам Аҳли Мадоин каби жизя ўтарлар. Улар у ердан румликлар ва ўғриларни чиқаришлари керак. Улардан ким бошқа томон чиқса, тинч жойига етиб олгунча жони ҳам, моли ҳам омонда бўлур. Ким туриб қолса, омонликдадир. У ҳам Аҳли Илиё мислича жизя ўтайди. Илиё аҳлидан жонини ва молини олиб, ибодатхонаси ва бутларини қолдириб, румликлар билан кетмоқчи бўлганларнинг ўзларига, ибодатхоналари ва бутларига тинч жойларига етиб олгунларича омонлик берилур. Фалончининг ўлдирилишигача ер эгаси бўлганлардан ким ўтириб қолишни хоҳласа, қолиб, аҳли Илиё каби жизя ўтасин. Хоҳлаганлар румликлар билан кетсин. Ким хоҳлаб, ўз аҳлига қайтиб келса, ҳосилни йиғиб олгунларича, улардан ҳеч нарса олинмайди. Ушбу ёзилганларга Аллоҳнинг аҳди, Унинг Расулининг, халийфаларининг ва мўъминларнинг зиммаси бўлур. Агар аҳли Илиё ўзларига белгиланган жизяни ўтасалар.
Ушбуга Холид ибн Валид, Амр ибн Осс, Абдурроҳман ибн Авф, Муовия ибн Абу Суфён гувоҳ бўлдилар. Ўн бешинчи санада ёзиб, таҳрир қилинди».
Ҳазрати Умарга насороларнинг Патриархи ўша ернинг бош канисасида Аср намозини ўқиб олиш мумкинлигини айтган. Аммо ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Мен бу ерда намоз ўқисам, ке­йин бошқа мусулмонлар ҳам, «Умар намоз ўқиган жойда намоз ўқиймиз» дея, сизларни безовта қиладилар», деб у ерда намоз ўқимаганлар.
Мисрлик бир масийҳий аёл Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Миср волийи Амр ибн Осс унинг ҳовлисини масжидга қўшиб олганлиги ҳақида шикоят қилади. Суриштирилганда, аёл-нинг ҳовлисининг пули ортиқча нархи ила Байтул-молда тургани маълум бўлади. Шундай бўлса ҳам, ҳазрати Умар янги масжидни бузиб, масийҳий аёлга ҳовли-жойини тиклаб беришга амр қиладилар.
Бошқа томонларга кишиларни Исломга даъват қилиш учун борган фотиҳлар ҳам мазкур қоидаларга оғишмай амал қилар эдилар.
Миср, Сурия, Иордания, Эрон каби давлат-ларда Ислом 14 асрдан кўп муддат ҳукм сураётган бўлса ҳам туб аҳолининг Исломни қабул қилишни хоҳламаган қисми ҳозиргача ўз дийнида турганлиги Ислом дийнининг бошқа дийнларга нисбатан бағри кенглигидандир.
Ҳиндистон ва Ливан каби юртларда мусул-монлар узоқ вақт ҳукм юритганларига қарамай, озчиликни ташкил қилишлари эса фикримизни яна ҳам қувватлайди.
Шариатни яхши тушунган Ислом давлатларида турли вазийфалар кишининг дийнига ёки мазҳабига қараб эмас, шахсий қобилиятига, вазийфани бажариш савиясига қараб берилар эди.
Машҳур халийфа Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг шахсий табиби Ибн Ассол исмли насроний табиб бўлган. Халийфанинг котиби эса Саҳнун исмли масийҳий бўлган.
Халийфа Марвон ибн Ҳакам Атанасиюс исмли насроний кишига Мисрда давлат мансабларини берган ва у охири келиб, давлат девонлари раиси мансабига эга бўлган.
Бу ҳақийқатни кўплаб ажнабий тарихчилар ҳам тан олиб, китобларига ҳавас билан ёзганлар.
Мисол учун, Марк Сайс Ҳорун ар-Рашид давридаги Ислом давлати васфида қуйидагиларни ёзади:
«Масийҳийлар, бутпарастлар, яҳудийлар ва мусулмонлар баб-баробар ҳукумат хизматида ишлар эдилар».
Илмий баҳслар, изланишлар ва мансаблар ҳақида ҳам худди юқоридаги фикрни айтиш мумкин. Ислом давлати соясида кишилар дийни ва мазҳабидан қатъи назар тенг шароитда яшаб, ижод қилар эдилар.
Халийфа Маъмун ўз академиясига турли дийн ва мазҳаб соҳиблари бўлган олимларни тўплаган ҳамда: «Илмдан нимани хоҳласангиз, баҳс қилаве­ринглар, фақат, тоифачилик мушкулоти келиб чиқмаслиги учун, бирингиз ўз дийний китобидан далил келтирмаса, бўлди», деган эди.
Исломдаги бундай илмий кенгбағирликнинг васфида Америкалик машҳур олим мистер Дра-бер қуйидагиларни ёзган эди:
«Хулафолар давридаги аввалги мусулмонлар Несторий насоролари ва яҳудийлардан бўлган олимларни эҳтиром қилиш билан кифояланиб қолмаганлар. Балки, уларга улкан ишларни ишониб топширганлар. Уларни давлат мансабларига кўтарганлар. Ҳаттоки Ҳорун ар-Рашид барча мадрасаларни текшириб туришни насроний Ҳално ибн Мосавайҳга топширган. Олимнинг яшаган юртига, унинг дийнига қаралмас эди. Фақатгина унинг илм ва маърифатдаги маконатига қаралар эди».
Бу маънода ҳар қанча гапирсак, шунча оз. Лекин яна бир нарсага ишора қилмоғимиз лозим. Исломнинг бошқа дийнларга нисбатан бағрикенглик сиёсати, нафақат бошқа дийнларнинг бир-бирларига нисбатан, балки бир дийн-нинг турли мазҳаблари орасидаги муносабатларидан ҳам яхши эди.
Антокия патриархи Михаил, арабларнинг бизнинг диёримизга келиши Аллоҳнинг иноятидир, деган маънодаги сўзларни айтиб, Геракл кўрсатган зулм ва қувғинларни айтиб ўтгандан сўнг қуйидагиларни ёзган:
«Шу сабабдан қувватли интиқом худосики, давлатни кимга хоҳласа, шунга беради, пастларни юқорига кўтаради, мана шу римликларнинг шаррини, уларнинг қувват ишлатиб, каниса ва монастирларимизни талаб, бизга шафқатсиз равишда азоблар берганини кўриб, бизни Рим чангалидан халос қилиш учун жанубий диёрлардан Исмоилнинг фарзандларини юборди. Шаҳар араблар қўлига ўтгандан сўнг, улар ҳар бир тоифага ўз канисасини қайтариб бердилар (ўша вақтда биздан Хилес ва Ҳаррон канисалари тортиб олинган эди). Шу билан бирга, римликларнинг зулми, озори, бизга қарши ҳиқду-ҳасадидан қутулиб, ўзимизни тинчликда кўриш ҳазил гап эмас».
Машҳур тарихчи Белазурий эса ўзининг «Футуҳул Булдон» китобида Абу Ҳафс Димашқий Саҳид ибн Абдулазиздан ривоят қилган қуйидаги гапларни келтиради:
«Геракл мусулмонларга қарши кўплаб аскар тўплаб, Ярмук томон бостириб келаётганидан хабардор бўлган мусулмонлар Ҳимс аҳлига улар-дан олинган харожни қайтариб бердилар ва:
«Сизларни ҳимоя қилишдан машғул бўлиб қолдик, ўзингиз бир иш кўрарсизлар», – дейишди. Ҳимс аҳли эса:
«Албатта, сизларнинг волийлигингиз ва адо-латингиз биз учун ўзимиз яшаб турган зулм ва истибдоддан яхшидир. Сизга қўшилиб, шаҳарни Геракл лашкарларидан мудофаа қиламиз», – дедилар.
Шунда яҳудийлар ҳам туриб:
«Тавротга қасамки, Гераклнинг омили фақат биз мағлуб бўлиб, тугамагунимизча, Ҳимс шаҳрига кирмас», – дейишди. Дарвозаларни ёпиб, қўриқлай бошлашди. Мусулмонлар билан сулҳ тузган бошқа шаҳарларнинг насоро ва яҳудийлари ҳам шундай қилишди. Улар «Агар румликлар мусулмонлардан ғолиб келса, аввалги ҳол бошимизга яна келади. Шунинг учун, модомики, мусулмонларнинг душмани бор экан, ушбу ишда маҳкам турамиз», – дейишди.
Аллоҳ кофирларни мағлуб, мусулмонларни ғолиб қилгандан сўнг, улар шаҳарларининг дарвозаларини очиб, харожни ўтадилар». Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган