Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

Ийсо алайҳиссаломнинг мўъжизалари

Ийсо алайҳиссаломнинг одамлар орасида мўъжиза кўрсатганликлари, у зотининг кўрларни даволаб, песларни тузатганликлари насронийлар тарафидан бот-бот такрорланади. Бу мўъжизалар насроний миссионерлари тарафидан завқ билан тилга олиниб, бу мўъжизаларнинг Ийсо алайҳиссаломнинг илоҳий зот эканлигига далил сифатида келтирилади. Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Аллоҳ таолонинг ҳақ китоби бўлган Қуръони каримда Ийсо алайҳиссалом кўрсатган мўъжизалар ҳақида нима дейилади?

Ийсо алайҳиссалом Қуръони каримда зикр қилинган улулазм пайғамбарлардан биридир. Аллоҳ таоло тарафидан турли пайғамбарларга турлича мўъжизалар берилган. Ийсо алайҳиссалом эса, бошқалардан фарқли равишда, ўзи мўъжиза бўлиб дунёга келган. Ийсо алайҳиссалом бокира онадан туғилган бўлиб, Аллоҳ таоло Қуръони каримда унинг онаси Марямнинг бокира бўлганлиги ва Ийсо алайҳиссаломнинг ўзи мўъжизалиги ҳақида шундай дейди:
"Фаржини пок сақлаган аёл (Марям)ни эсла. Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик. Уни ва унинг ўғли (Ийсо)ни оламларга оят-белги қилдик." (Анбиё:91)
Ўзи мўъжиза бўлиши билан бирга, у зот алайҳиссаломга Аллоҳ таоло тарафидан яна бир қанча мўъжизалар ҳам берилган эди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди:
"Ва Ийсо ибн Марямга равшан (мўъжизалар)ни бердик. " (Бақара:87)
Қуйида Ийсо алайҳиссаломга берилган ҳамда Қуръони каримда зикр қилинган мўъжизаларни келтириб ўтамиз.

1. Осмондан ясатилган дастурхон тушиши
Қуръони каримнинг Моида сурасида, Ийсо алайҳиссаломнинг шогирдлари ундан мўъжиза сифатида осмондан безатилган дастурхон туширишини сўраганларида, Ийсо алайҳиссаломнинг дуолари билан Аллоҳ таоло осмондан егуликлар билан безатилган, келажакда байрам бўлиб қоладиган дастурхонни мўъжиза сифатида туширганини эслатади:
"Ҳаворийлар: «Эй Ийсо ибн Марям, сенинг Роббинг бизга осмондан тузатилган дастурхон тушира оладими?» деганларида, у: «Агар мўмин бўлсаларингиз, Аллоҳга тақво қилинглар», деганини эсла. Улар: «Ундан емоқни, қалбларимиз таскин топмоғини, бизга рост гапирганингни билмоқни ва бунга гувоҳ бўлмоқни истаймиз», дедилар. Ийсо ибн Марям: «Эй бор Худоё! Роббимиз! Бизга осмондан ясатилган дастурхон туширгин, у аввалимизгаю охиримизга байрам бўлиб қолсин. Сендан мўъжиза бўлиб қолсин. Ва бизга ризқ бергин, зотан Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан», деди." (Quran 5:112-114)
Ийсо алайҳиссаломнинг “у аввалимизгаю охиримизга байрам бўлиб қолсин” деган дуолари ҳам ижобат бўлиб, бу байрам (Евхаристия) ҳозирги кунгача насронийлар оқимлари орасида нишонланиб келинади.

2. Бешикдалигида гапириш
Ийсо алайҳиссаломнинг Қуръони каримда зикр қилинган, аммо Инжилда баён қилинмаган, мўъжизаларидан бири, у зотнинг гўдаклик вақтларида, бешикда ётганлигидаёқ, онаси Марямни турли тухматлардан ҳимоя қилиб тилга кирганлигидир.
" У одамларга бешикда ҳам, қариган чоғида ҳам гапиради ва солиҳлардандир." (Оли Имрон:46)
Ийсо алайҳиссалом онасини турли тухматлардан ҳимоя қилатуриб:
" Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Пайғамбар қилди. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики ҳаёт эканман, намоз ва закотни адо этмоқни тавсия қилди. Мени онамга меҳрибон қилди ва жабр-ситам қилгувчи, бадбахт қилмади. Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайта тириладиган кунимда ҳам салом бордир«, деди. " (Марям:30-33)

3. Тупроқнинг қушга айланиши
Қуръони каримда  Аллоҳ таолонинг фақатгина Ийсо алайҳиссаломга берган мўъжизалари ҳам баён қилинган. Бу мўъжизанинг улкан мўъжизалардан бири эканлигига шак шубҳа йўқ. Қуръони каримда Ийсо алайҳиссаломнинг:
" Албатта, мен сизга Роббингиздан оят-мўъжиза келтирдим, мен сизларга лойдан қушга ўхшаш суврат ясайман, унга пуфласам, Аллоҳнинг изни билан қуш бўлади " (Оли Имрон:49) дегани эслатилади.
Ушбу мўъжиза ҳам насронийларнинг Янги Аҳд китобларида учрамайди, аммо бу мўжизи Ийсо алайҳиссаломнинг ёшлиги ҳақидаги ривоятлар     ёзилган 2-асрга оид Томас инжилида ўзига хос кўринишда баён қилинади: "Қачонки бу бола – Ийсо – беш ёшга тўлганида, оқаётган булоқ қирғоғида ўйнаб ўтирарди...кейин у юмшоқ лой қоридида ва ундан ўн иккита чумчуқ шаклини ясади...кейин Ийсо кафтларини бир-бирига уриб, чумчуқ шаклларига қараб сесланди: "Кетинглар, учинглар, ва мени эсланглар, энди сиз тириксизлар!" Ва чумчуқлар кўтарилиб, шовқин чиқариб учиб кетишди." (Infancy Gospel of Thomas:2)

4. Кўр ва моховнинг даволаниши
Насронийларнинг энг кўп тилга оладиган мўъжизаларидан бири, Ийсо алайҳиссаломнинг Алллоҳнинг изни билан туғма кўр ва песларни даволашларидир.
" Аллоҳ изни билан туғма кўр ва песларни тузатаман." (Оли Имрон:49)
Ўша даврда яҳудийлар тиббиёт соҳасида жуда улкан ишларни амалга оширган ва ўз ютуқларидан жуда фаҳрланишар эди. Шу боис, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга ўша замон тиббиёти ёрдамида тузатиб бўлмайдиган касалликларни ҳам тузатиш мўъжизасини тиббиётдан хабардор яҳудийларга оят-белги қилиб туширди.

5. Ўликларни қайта тирилтириш
"… Аллоҳ изни билан ...ўликни тирилтираман." (Оли Имрон:49)
Чумчуқларни тирилтириш каби, ўликларни қайта тирилтириш Ийсо алайҳиссаломга яҳудийларни иймонга чақириш учун берилган мўъжизаларидан бири эди. Аллоҳ таоло, Қуръони каримда Ийсо алайҳиссаломнинг кимларни қайта тирилтирганининг хабарини бермаган. Насронийларнинг қўлидаги Янги Аҳд китобларида эса улар уч киши: синагога оқсоқолининг қизи, беванинг ўғли, ва Лазар исмли кишининг қайта тирилгани айтилади. Валлоҳу аълам.

6. Бугунги ва эртанги кунги таомларнинг хабарини бериш
Ийсо алайҳиссаломга одамлар бугун нима таом еганликлари ва эртанги кун учун қандай егулик сақлаб қўйганликларининг хабарини бера олиш мўъжизаси ҳам берилганди. Қуръони каримда шундай дейилади:
" Сизларга нимани емоқдасизу, нимани уйингизда сақлаяпсиз–хабарини бераман. Агар мўмин бўлсангиз, албатта, бунда сизга оят-белги бордир " (Оли Имрон: 49)

7. Ҳақни юзага чиқариш
Ийсо алайҳиссалом, барча пайғамбарлар сингари, скептикларни иймонга чақириш ва ҳақиқатни тасдиқлаш учунгина мўъжизалар кўрсатганлар. Ийсо алайҳиссалом кўрсатган мўъжизалари у зотнинг илоҳий эканлигини англатмайди. Қуръонда бу ҳақда шундай дейилади:
" Агар мўмин бўлсангиз, албатта, бунда сизга оят-белги бордир." (Quran 3:49)
Бу мўъжизаларнинг барчаси фақатгина Аллоҳнинг изни билан амалга ошган. Агар, Аллоҳ таоло истамаганида, Ийсо алайҳиссалом бирорта мўъжизани амалга оширолмаган бўлар эди. Ийсо алайҳиссалом ўзлари тан олганларидек, барча мўъжизалар:
"… Аллоҳ изни билан..." (Оли Имрон:49) амалга ошган.
Мусулмонлар насронийларнинг қўлидаги Янги Аҳд китобларида битилган бирор нарсани тасдиқ қилолмайдилар. Шунга қарамай, Янги Аҳд китобларида Ийсо алайҳиссаломнинг бир неча бор бир деганда мўъжиза кўрсатолмай қолганликларининг хабарини эслаб ўтиш лозим. Мисол учун, Ийсо алайҳиссалом бир кўрнинг кўзини бир уринишдаёқ давололмайди, ва бунинг учун иккинчи бор уринишига тўғри келади, дейилади (Марк ёзган Инжил 8: 22-26). Яна бир ҳолатда , " Исо у ерда ҳеч қандай мўъжиза кўрсата олмади. Фақатгина бирмунча беморларга қўл теккизиб, уларни соғайтирди," дейилади (Марк ёзган Инжил 6:5)
Шундай қилиб, Ийсо алайҳиссалом ва бошқа пайғамбарларнинг бирортаси ўз-ўзидан мўъжизалар кўрсатмаганлар. Балки, барча мўъжизалар Аллоҳнинг изни билан амалга оширилган. Бунга, насронийларнинг қўлидаги Янги Аҳд китобидаги битиклар ҳам улар қилаётган даъволарнинг зиддига далил бўлади:
" Эй Исроил халқи, бу гапларимни эшитиб олинглар: Носиралик ИСО ОРҚАЛИ ХУДО сизларнинг орангизда мўъжизалар ва аломатлар КЎРСАТДИ " (Ҳаворийлар 2:22)
мўъжизалар ва оят-белгиларни Аллоҳ кўрсатган. Аллоҳ Ийсо орқали одамларга кўрсатган.

Саид Комил

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган