Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

Қуръонда қайси Таврот ва қайси Инжил тўғрисида гапирилади?

Савол. Ҳар бир мусулмон Таврот ва Инжилга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилган, нозил қилинган баъзи қисмларини ўчириб ташланган, кофирларнинг қўли билан ўзгартирилганига имон келтириши вожиб. Айтингчи яҳудийлар ва насронийларга ўз Муқаддас Матнларини Қуръон ва мусулмонлар пайдо бўлишидан неча юз йиллар аввал "ўзгартириш" нима кераги бор эди? Қуръон пайдо бўлгандан кейин ўзгартирилганда тушунар эдик, Масиҳ туғилишидан олдинги II-III асрлардаёқ, яъни Қуръондан 800-900 йил аввал Қадимий Аҳднинг кўплаб битиклари маълум эди унга қандай ўзгартиришлар киритиш мумкин! Янги Аҳднинг битиклари эса  II аср бошларидан Қуръондан 400 йил аввал битила бошлаган. Ёки сиз яҳудийлар ислом пайдо бўлишини  ва мусулмонларнинг Инжил тўғрисидаги танқидларини пайғамбарона башорат билан аввалдан  кўриб, Қуръондан 1000 ва ундан кўпроқ йиллар олдин (насронийлар 400 йил олдин)  инжилни Қуръонга қарши руҳда ўзгартириб олишга қасд қилдилар деб ҳисоблайсизми? Наҳотки сиз шундай "фантастика"га ишонасиз? Нимага сиз Инжил яъни Евангелия Аллоҳ томонидан нозил қилинганига имон келтирасизу, евангелияга ва насронийлик динига эргашмайсиз?

Жавоб. Бугунги кунда мусулмон оламида ҳақиқатан ҳам яҳудийлар ва насронийлар томонидан Аллоҳнинг Сўзлари қасддан ўзгартирилган деган фикр ғолиб туради. Лекин бу бир фикр холос, ва ягона эмас, шунинг учун мусулмон эътиқоди учун унга ишониш мажбурий эмас. Бу фикрни туғилиши шундан бошландики, қайси меъёрларни ҳисобга олган ҳолда матнни Муқаддас Битик ҳисоблаш мумкинлиги келишиб олинмаган эди. Шунинг учун яҳудийлик вакиллари бу атамага ўз маъноларини берадилар, насроний вакиллари ўз маъноларини (насронийлар ўртасида бошқача вариантлар ҳам бор). Ана шундан бошқа томоннинг қараши тўғрисида ёлғон тасаввурлар пайдо бўлди. Мусулмонларнинг бир қисми яҳудийлар ва насронийлар Аллоҳнинг Сўзини ўзгартирдилар деб гапира бошладилар, насронийлар эса мусулмонларни Ваҳий фақат Худонинг тўғридан-тўғри биринчи шахсда айтган гаплари ҳисоблаб, ўзларича Қодир зотнинг Ваҳийларига чегара қўймокчи бўляптилар  деб айблайдилар.
Атамалардаги чалкашликдан  чиқишга уриниб кўрамиз. Лекин аввал келишиб олайлик, мазкур мақоланинг муаллифи юқорида айтиб ўтилган фикр қўпол хато эканлигига имони комил. Буни тасдиқлаш учун икки машҳур олим Пайғамбар савнинг саҳобалари Ибн Аббоснинг ва ҳадисларни жамлаган имом ал-Бухорийнинг  фикрларини келтирамиз: Имом ал -Бухорий  ўз "Саҳиҳ"ида Ибн Аббоснинг Қуръонда зикр қилинган аввалги Китобларни "ўзгартирилиши" тўғрисидаги сўзларини ривоят килади: "бирон бир киши Аллоҳнинг Китобларидан бирор китоб лафзини  ўзгартира олмайди (лайса ли аҳадин ан йузилла лафзал- китоб мин кутуб Аллоҳ), фақат унинг маъноларини ўзгартириши мумкин". Имом Бухорий ҳам бу фикрга қўшилдилар.
Бошқача фикрлар ҳам борлиги учун бу ерда ҳамма мусулмонлар “Инжилнинг ўзгартирилганига” ишонишлари лозим ва бу Шариат лозим тутадиган қоида деган фикр мавжуд эмас ва ҳеч қачон бўлмаган, бунга Ибн Аббос яққол далил. Энди аниқроқ айтсак: Қуръони Каримда аввалги Китоблар ўзгартирилгани тўғрисидаги оятлар бор, ўзгартириш тушунчасини биринчи қараганда Аллоҳнинг Сўзига ҳам ва шунингдек унинг тафсирига ҳам тегишли дейиш мумкин:"Аммо ўз қўллари билан китобни ёзиб, сўнгра уни арзимаган баҳога сотиш учун: "Бу китоб Аллоҳнинг ҳузуридандир" дейдиган кимсаларга ҳолига вой бўлсин! Улар қўллари билан ёзганлари ҳам топган (фойда)лар ҳам ўзларига фалокат бўлур" (2:79). Бундай таъкидлар Инжилдаги пайғамбарларда ҳам бор: Биз ақллимиз ва Худонинг Қонуни бизда - деб қандай айтасизлар. Мана китобфурушларнинг ёлғон калималари уни ёлгонга айлантирмокда" (Иер:8:8).
Ҳақиқатда барча муаммо шундаки, яхудийларда ҳам насронийларда ҳам мусулмонларда ҳам ҳар бир диннинг ўз таълимотига мувофиқ Худонинг Китоби тушунчасининг ўзида турлича меъйор мавжуд. Тасодиф эмас насронийлар  "слово Божье" (илоҳий сўз), "Слово Бога" каби бир маънода эмас, чунки биринчи атама иккинчисидан кенгроқ маънони англатади дейишади. "Слова Бога"да ҳар бир фикр, ҳар бир буйруқ, гап  Оламларни Яратгувчисининг муаллифлигида боради, "слова Божье"да эса - ўзи мустақил илҳом билан ёки илоҳий таъсир остида ёзилган, инсон муаллифлиги тўғрисида ҳам гапириш мумкин.У жамоат фикрига суяниб ёки фақат ўз фикрларига суяниб ёзган бўлиши мумкин.
Биз мусулмонлар Парвардигори олам Сўзини инсон сўзидан ажратишда муаллифлик белгиси бўйича аниқ қоидага риоя киламиз, шунинг учун биз учун Қуръон ва Пайғамбар сав Суннатлари алоҳида нарсадир. Биз учун тўғридан тўғри муаллифлик биринчи ўринда туради.
1.Агар парвардигори олам муаллиф бўлса, Пайғамбар Унинг Сўзларини, буйруқларини  еткизаётганда бирон бир сўзнинг муаллифи бўла олмайди. Бу Ўзи нимани ҳоҳлаган бўлса ўшани етказадиган Оламлар Яратгувчисининг Ваҳийсидир. Пайғамбар сав фақат Парвардигори оламнинг қўлидаги қурол, оламлар Эгаси берган матнни ошкора ўқиб халққа етказадиган етказувчи, эълон Қилучи, элчидир (5:92).
Тавротда ҳам шундай қоида қонунлаштирилгани диққатни тортади, ва биз ҳам уни Ягона Худонинг барча китобларига тегишли деб ҳисоблаймиз: Мен уларнинг биродарлари орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Ўз Сўзларимни унинг оғзига соламан, ва у Мен уларга нимани буюрсам ўшани айтади, ким (бу пайғамбар) Мени номимдан гапираётган Менинг Сўзларимга қулоқ солмаса, Мен уни жазолайман, лекин Мен унга буюрмаган гапларни айтишга журъат қилган, ва бошқа илоҳлар номидан гапирадиган пайғамбарни эса ўлдиринг" (Втор.18:18-20).
Мана шу қонунни бажариш учун Инжил пайғамбарлари ҳам кўпинча, Худонинг номидан ўзлари келтираётган сўзларнинг муаллифи улар эмас, балки Парвардигор олам эканлигини жуда батафсил кўрсатиб ўтадилар:"Ойнинг бешинчи куни ( бу Шоҳ Иоаким асирга тушганининг бешинчи йили эди), Худонинг Сўзи  Иезиклга нозил бўлди  у Вузийнинг ўғли, Халдей ерининг руҳонийси эди, Ховар дарёси бўйида ва у ерда унинг узра Худонинг қўли  бўлди (Иез .1).
Пайғамбарлар ўз сўзларини Худонинг сўзларидан аниқ ажратар эдилар: "Озии кунларида Беерииннинг ўғли Осиига бўлган Худонинг  Сўзи... Осиига бўлган Худонинг Сўзининг аввали..." (Ос.1:1-2).
2. Агар муаллиф - Яратгувчи томонидан танлаб олинган ва тайинланган Пайғамбар бўлиб, “бу Парвардигори оламнинг гапи” деб кўрсатма бермасдан гапирса ва амал қилса, унинг сўзлари ва амаллари Худонинг тақволи, танлаб олган пайғамбари томонидан ҳақиқий Аллоҳ Ваҳийсини Аллоҳ ёрдамида намунали ижроси бўлиб, Унинг амрларини ҳаётий ҳолатларга татбиқ қилиш бўйича Пайғамбарнинг аниқлаштиришидир: Шунингдек, ўзингиздан бўлмиш бир пайғамбар юбордикки, у сизларга оятларимизни ўқиб беради, сизларни (ширк ва гуноҳлардан) поклайди, сизларга Китоб (Қуръон), Ҳикмат (Ҳадис)ни ва билмаганларингизни билдиради" (2:151). Бу пайғамбар савнинг Суннатлари бўлиб Аллоҳни Ўзининг сўзи ёки ҳаракати эмас, лекин Унинг буйруқларини бажаришда намуна бўлган одамнинг сўзи ва ҳаракатидир. Пайғамбар савнинг шахсий ҳаракатларига йўналтирилган Аллоҳнинг буйруқлари, агар Парвардигори оламнинг Ўзи уларни Ўз Китобига қўшишни буюрмаган бўлса у ҳам суннат дейилади.
3. Агар муаллиф бошқа ҳар қандай инсон бўлса, бу матн қанчалик доҳиёна бўлмасин, шахсий  фикрлар, кўп хақиқатлари бор бўлиши мумкинлиги билан бирга хатолари, ёлғонлари ҳам бор, улар доимо инсон сўзи бўлади. Бу инсон ижодидир.
Алоҳида айтадиган бўлсак Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг гапи, мухолифларимиз бизларга айб қилиб қўйишаётганидек фақат биринчи шахсда ("Мен", "Биз") келмайди. Қуръонда ҳам Инжилдаги каби Аллоҳнинг иродаси ва амаллари учинчи шахс, бирликда келиши етарли даражада кенг жорий бўлган. "Агар роббинг  ҳоҳлаганида эди, барча одамларни бир уммат(бир дин) қилган бўлур эди. (Улар) мудом турлича (ҳар хил эътиқодда) бўлиб борурлар" (11:118).
Яҳудийлар Ёзувларни ишончлиликда фақат китобларни бутунича ажратадилар, масалан Таврот бошқа пайғамбарлар китобларидан юқори, улар тарихий китоблардан юқори, лекин улар ўзларининг ҳозирги муқаддас китоблари ичида гапларнинг муаллифини ажратмайдилар. Агар китоб Мусоники дейиладиган бўлса, барча унда ёзилган нарсалар бир хил юқоридан нозил қилинган ҳисобланади.
Насронийлар эса нафақат "худо сингдирган"ни яъни "Худо илҳом қилган"ни бир хил ҳисоблайдилар, балки Қадимги Аҳднинг барча китоблари матнларни бир хил ҳисоблайдилар, лекин Тавротга ва бошқа китобларга, тарихий маълумотлар ва ривоятларга, шеърий китобларга, қаҳрамонлик достонларига бўлмайдилар: "Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, танқид қилиш, тарбия бериш учун фойдалидир" деб ўқитади Авлиё Павел (2-Тим.3:16).
Албатта насронийлар учун асосий Муқаддас Ёзув, Қадимий Аҳд устига турган Янги Аҳд бўлди. Лекин Янги Аҳд  ичидаги матнлар диний таълимот қоидаларига асос бўлишда баробардир. Насронийлар Исо аснинг ҳар қандай гапларини Инжиллар муаллифлари сўзлари билан, Исо ас шогирдларининг шахсий хатлари билан, Авлиё Павелнинг гаплари билан баробар деб биладилар. Бу шундай даражадаки, улардан ҳар бири  қатъий шарт бўлган дин қоидалари ва ахлоқий қонунлар каби ақидавий хулосалар чиқаришга асос бўла олади.
Мусулмонлар тақсимотига кўра бу худди Аллоҳнинг сўзи, Муҳаммад савдан аввалги пайғамбарларнинг сўзлари ва амаллари, ҳадиси қудсийларнинг бир матнда лекин ривоят қилган ровийлар силсиласисиз, кўпинча муаллифлари кўрсатилмаган тафсир ва шарҳлар билан  жойлашиши ҳисобланади. Агар биз учун қатъий тайин килинган, бевосита гувоҳларга етиб борадиган ишончли ровийлар силсиласи шарт қилинган бўлса, яҳудийлар ва насронийлар учун асосий матнни сохталаштиришдан ҳимояланганлиги учун унинг қадимийлиги, ўша даврнинг турли ёзувчилари томонидан бир хил матнни ишлатилиши кифоя қиларди. Бундай кафилликка эса олимларнинг ёки черков хизматчиларининг умумий фикри етарли эди (сўнгилари уларга бехато қарорлар чиқаришни кашф киладиган Муқаддас Руҳ ҳомиллари ҳисобланадилар).
Бундан келиб чиқадики, матнларни қайсиниси Муқаддас эканлигини ҳисоблашда яҳудийлар билан мусулмонлар ўртасида, насронийлар билан мусулмонлар ўртасида ҳеч қандай ихтилоф бўлмаслиги керак, баҳолаш меъйорларидаги фарқ ҳар бир дин асосларини тушунишга боғлиқ экан. Бу ерда фақат ёндошишнинг турличалигини:"Сизга ўз динингиз, Менга ўз диним" (109:6) деб тан олиш мумкин холос.
Шундай қилиб, бугун ўзларини яҳудийлар ва насронийлар деб атайдиган диндорларга Қуръонгача даврда нозил қилинган Аллоҳнинг Сўзлари ўзгартирилганми?
VII аср бошларида бизга нозил килинган Қуръон, Тавротни Яратгувчининг сўзи деб айтади. Мусо аснинг  даврида Таврот Яратгувчининг Сўзи сифатида қандай эди, ўқиймиз: "Ва қайтди Мусо ва тоғдан тушди, унинг қўлидаги икки тош тахтанинг иккала томонида ваҳий ёзуви бор эди, тахталарнинг ҳар иккала томонида Худонинг ишлари ва мактублари, тахталарга чизилган нарсалар илоҳий мактублар эди" (Исх.32:15-16). Бир одам кўтарадиган икки тош тахтачада ёзилган матнни бугунги Тавротнинг ҳажми билан солиштириб кўрамиз. Улар орасидаги катта фарқ, бугунги Тавротда Илоҳий мактубнинг маъноси нима-ю, нима инсонники эканлигини тушунишга калит бўлади. Пайғамбар Мусо аснинг ўзи бу саволни баён қилиб, Парвардигори оламнинг Ваҳийси ва ўзининг суннатини ажратиб: Ва Худованд сизларга айтди...ва У сизларга ўн сўзни бажаришни буюрган Ўз Аҳдини эълон килди, ва уни иккита тош тахтага ёзди; ва (шунингдек) Худованд менга ўша пайтда  сизлар бажармоқларинг учун Унинг амрлари ва қонунларини ўргатишни буюрди" (Втор.4:12-14). Ҳаммаси аниқ, мана икки тош тахтада Аллоҳнинг Сўзлари, ва барча қолганлари пайғамбар халққа ўргатадигани яъни суннат экан.
Мана Қуръони каримда бу борада нима дейилади: "Унинг учун  лавҳларда(таврот саҳифаларида) насиҳат ва ҳар нарсанинг тафсилоти сифатида ҳар нарсадан битиб қўйдик." Бас, (Эй, Мусо) уларни қувват(жиддийлик) билан олгин ва қавминга уларнинг яхши (битилган аҳком)ларини тутиш (татбиқ этиш)ларига буюргин"(7:145). Шундай қилиб Қуръонда қандай Таврот ҳақида гапирилган? деган саволга жавоб олдик. Худонинг барча мактублари битилган икки тош лавҳ ҳажмидаги Таврот ҳақида экан. Кўрамизки, Мусонинг Тавротда берган гувоҳлиги билан Қуръондаги Аллоҳнинг Сўзи тўлалигича мувофиқ келяпти. У ерда ҳам бу ерда ҳам Аллоҳнинг Сўзи билан пайғамбар Суннатининг Аллоҳнинг Сўзини риоя қилинишини "тутадиган" ва халқни унга ўргатадиган суннати ўртасини аниқ ажратиляпти.
Тош лавҳлардан битилмаган барча нарса Илоҳий мактуб эмас, Худонинг Тавроти эмас, Унинг пайғамбарининг халққа таълим берадиган мактублари (суннати) шунингдек, кейинги шарҳловчиларнинг мактуб (тафсир)ларидир. Қаерда Мусо шахсан ўзига қаратилган Худонинг Сўзини келтирса, ҳадиси қудсийга ўхшашдир.
Лекин яҳудийларда бу матнлар биздаги каби Қуръон, Суннат, тафсир қилиб алоҳида китобларга ажратилмасдан бир китобда, кўпинча улар ўртасидаги чегара кўрсатилмасдан келтирилган. Бу эса ўз тажрибаларидаги Қуръон, Сунна, тафсирга аниқ ажратиш қоидаси буйича мусулмонларда бугунги Тавротнинг барча матни Аллоҳнинг Сўзи ҳисобланиши керакмас деган нотўғри тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлади. Тавротда Аллоҳнинг Сўзи Мусонинг суннати билан тўлдирилиб, кейинчалик унга ёзма шарҳлар (тафсирлар) қўшилгани сабабли, бу қўшимчалар билан Аллоҳнинг Сўзлари - Худонинг Тавроти ўзгартирилган деган сўз қаердан келганлиги тушунарли.
Шу билан бирга Худонинг иши ва Худонинг мактуби бўлган "Таврот" ёки Тора ўзгармай қолган, унинг матни ҳозирги Торада ёки "Мусонинг беш" китобида сунна ёки бошқа матнлар орасида битилган. Лекин яҳудийлар ва насронийлар бу йиғма матнни Тора деб атай бошладилар, айниқса насронийлар унинг тўғридан-тўғри Аллоҳнинг сўзи деб эмас, балки Худо илҳом қилган матн деб гапира бошладилар. "Худо илҳом қилган матн" - қачон инсонга юқоридан илҳом  қилиниб, муқаддас матнни битганидир. Бу маънода "Худо илҳом қилган матн"да барча ўзгаришлар "юқоридан сингдирилгани" бўйича ўзгартирилгани учун бузилган деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Мусулмонлар албатта Сулаймон ас ибодатхонасининг вайрон бўлгани, ундаги бор нарса ёниб кетгани туфайли (насронийларнинг ўзлари бу саволни кўп сонли тадқиқотларда қўйишади) матн нусхаларининг ишончлилиги, матннинг ҳақиқийлиги тўғрисида савол қуйишлари мумкин, фақат Илоҳий Тавротга яъни лавҳлардаги ёзувларга иловаларга, бу савол котибларнинг айрим хатолари тўғрисида бўлиши, лекин катта ва қасддан маънони бузиш тўғрисида бўлиши мумкин эмас. Тавротни, Аллоҳнинг Тавротини жуда кўп диндорлар авлоди ёд олган, ва лавҳлар йўқ қилингандан, ибодатхонадаги битикларни йўқ қилинганидан кейин ҳам кўплаб нусхалари ва матнни ёд олган ҳофизлари  бор эди. Лекин бу Мусонинг суннатига тааллуқли эмас, чунки у динни таълим берадиган асосий ҳужжат эмасди, кейинги шарҳловчиларнинг, котибларнинг, қадимий матн таъмирловчиларининг савиясига қараб ўзгаришларга учраган бўлиши ҳам мумкин. Айниқса Узайр Бобил асирлигидан қайтган даврда.
Аллоҳнинг Тавроти тўғрисида барча нарса аниқ бўлса, Мусо ас замонида ёзилган ёки унинг ўлимидан сал ўтмай унга эргашган покиза зотлар томонидан ёзилган покиза суннатини, нотўғри ривоят қилишдан, энг сўнгги ва кўпинча номаълум, бугунги Таврот матнига кирган шарҳловчилар хатоларидан қандай ажратиб олиш мумкин. Бу муаммо биз баҳслашаётган мавзуда, биз учун жуда жиддийдир. Ҳозирги Тавротда Мусонинг дафн этилиши ва унинг тарихдаги ўрни тўғрисида:Исроилда Мусо каби  Худо барча оят ва муъжизалари билан юзма-юз таниган бошқа Пайғамбар бўлмаган... Мусо уларни бутун Исроил кўз ўнгида содир қилган эди" (Втор.34:9-12).
Маълумки, Мусо ас ўзининг дафн этилиши ва ўзи тўғрисида “бундай пайғамбар Исроил ўғиллари  ичида бошқа бўлмаган эди” деб ёза олмасди. “Бошқа бўлмаган эди” сўзи эса яна кўпроқ саволлар туғдиради: Қайси асргача бўлмади? Ким унинг муаллифи? Ким, қайси асрда Худо пайғамбарларини солиштириб хулоса чиқарди? Баъзилар ёзадилар: Мусонинг шогирди ва халифаси Иисус Навин ёзган шунинг учун матн ўзидан олдингилари билан баробар худо илҳом қилган матнлардан, лекин Иисус Навин бундай солиштириши, хулоса чиқариши мумкин эмас эди, Мусога меросхўр бўлгани учун шахсан ўзи билан солиштириши мумкин эди холос. Бу матннинг муаллифи ҳақиқатан ҳам  Иисус Навин эмаслигига қуйидаги сўзлар кучли далил бўлади:
"Ва Мусо, Худонинг бандаси, Худонинг Сўзи билан ўша ерда Моавит ерида вафот этди; Моавит ерида Беф-Фегор қаршисида водийда дафн этилди, ва у дафн қилинган жойни ҳозирги кунгача ҳеч ким билмайди" (Втор.34:5-6).
Биринчидан, Иисус Навин дафн қилинган жойни билмаслиги мумкин эмас, чунки Мусонинг дафн этилишига бутун Исроил халқи олдида ўзи бошчилик қилган эди. Иккинчидан, у ерда бўлган ва аза тутиб йиғлаётганлар ва уларнинг авлодлари, Мусонинг хотираси бор экан ва ҳали улар ўша қабр жойлашган ерда яшашар экан, у жойни билмасликлари мумкин эмас эди. Яҳудийларда Мусога ҳурмат доимо бўлган ва ҳозиргача сақланиб келади, демак бундан маълум бўладики, китобнинг охири Мусонинг қабри яҳудийлар иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда аллақачон  йўқотилиб бўлганидан кейин яшаган қандайдир кейинги авлод муаллифи томонидан ёзилган. Жуда ҳурматли, улуғ пайгамбар қабрининг йўқотилишига сабаб ташқи ходисалар бўлиши мумкин холос. У ўлкаларда катта тўфон қайта бўлмаганидан бундай сабаб фақат Исроил муқаддас санаган жойларни (Ибодатхона, пайгамбарлар ва боболар қабрлари) вайрон қилинишига олиб келган бошқа қабилалар ҳужуми-босқини ва яҳудийларнинг бу диёрлардан мажбурлаб бошқа узоқ мамлакатларга кўчирилиши масалан, Бобилга қулликка (эрамиздан аввалги VI асрда) олиб кетилиши, қабрни қаерда жойлашгани тўғрисидаги хотирани ўчириб юборган бўлиши мумкин.
Ўшанда гап тамоман мантиққа тўғри келадики, 70 йиллик қулликдан қайтгач, яҳудийлар узоқ йиллар Мусонинг қабрини изладилар ва уни топа олмасдан афсус билан буюк пайғамбар дафн қилинган жойни ҳеч ким билмайди деб тан олиб:"ҳатто ҳозирги кунгача" деган гапни айтишди. Қайси ҳозиргача?-Муқаддас ерга қайтгач, натижасиз қидирувлар тугаган кунга қадар. Тўғрироғи, бу тафсир -  пайғамбар Мусо суннатига шарҳ ҳам ўша кунда пайдо бўлган ва ўшанда ҳозирги Таврот матнига қўшиб битилган.
Яҳудийларда бугун ҳам "Оғзаки Таврот" деган тушунча ишлатилади -  икки тош лавҳадаги матн кейинчалик тўлдирилиб, биз бугун эга бўлган Таврот ҳажмига келганлигини билдирадиган ҳақиқатан ҳам жуда тўғри атамадир. Қачонлардир, қайси бир кунларда Мусо қаерга дафн этилганини аллақачон унутилган кунларда, аввалда лавҳларда ёзилган матнни шунингдек Мусо ас суннатларини, ёзувларда тўлдирган "Оғзаки Таврот"нинг бир қисми ёзмага айланган. Шундай қилиб, бу матн ислом атамашунослиги нуқтаи назаридан - Парвардигори оламнинг Тавроти ҳам, Мусо аснинг Суннати ҳам эмас, балки кейинчалик қилинган тафсирдир.
Биз бошқа манбаларга мурожаат қилмасдан ва христиан уламолари ичида кенг тарқалган инжил танқидчилари манбаларига, шунингдек матншунослик таҳлилига ҳам мурожаат қилмасдан, фақат Инжил матнидаги нарсанинг ўзини келтирамиз. Кўпинча  пайғамбарларнинг тўғридан-тўғри кўрсатмалари, ҳозирги Муқаддас Китоблар ичида  пайғамбар Аллоҳнинг номидан етказган Аллоҳнинг Сўзларидан ташқари пайғамбарларнинг суннатларидан бўлган сўзлар, шунингдек тафсирлар ва бошқа манбалар ёзма ва оғзаки нақллардан қўшимчалар борлигини ишонарли тарзда кўрсатади.
Аллоҳ Сўзи матнини тўлдирган ёзма тафсирлар ҳар доим тўғри ва одил эмасди. Қуръон нозил бўлишидан анча аввал инжилий пайғамбар бу ҳақда шундай деган эди:"Қандай гапирасиз:"Биз ақллимиз, ва Худонинг қонуни бизда, Ана китобийларнинг ёлғончи қалами уни ҳам ёлғонга айлантирмоқда" (Иер.8:8). Яъни Худо қонунининг матни ва пайғамбарларнинг покиза суннати сақланган, лекин кўплаб тафсирлар, қўшимчалар қўшилганки, ҳатто Худонинг Сўзлари кўпинча ёлғонга айланар ва куфр маъносида шарҳланган бўларди.
Тавротдаги Ибтидо китоби Лутга бағишланган 19-бобни кўриб чиқамиз. Худонинг фаришталари уни оиласи билан қутқариб самовий ўт билан йўқ қилинган Садумдан қандай олиб чиққанлари батафсил баён килинади- бу пайғамбар Лутнинг суннати. Мана бу батафсил тасвирлашнинг охири: "Мамлакат узра кун ёришиб, Лут Суъарга етиб борган эдики, Худованд Садум ва Ғамура  устига  осмондан, Ўз ҳузуридан оловли олтингугурт  ёғдирди, бу шаҳарларни ва уларда яшовчиларнинг ҳаммасини, бутун уйлари ва унинг ўсимликларини ҳам ер билан битта  яксон килиб ташлади. Лутнинг хотини эса орқасига қараб туз тепасига айланиб қолди. (Ибтидо 19:28) кейин ҳикоячи ўтган бобларда гап борган Иброҳимнинг суннатига қайтади:
"Эрта билан Иброҳим йўлга чиқиб, Худованд рўпарасида турган ўша жойга борди. Пастга қараб, Садум ва Ғамура ҳамда бутун атроф бўйлаб рўй берган фожеани пайқади. Ер сатҳидан кўтарилаётган тутун, ёнар кўрадан чиқаётган тутунга ўхшар эди" (Ибтидо 19:28).
Садум ва Лут ҳақидаги ҳикоя тугагандек бўлди гўё, сўнгра Иброҳим тарихи баён қилинади, ва кейинги 20-боб биз унинг тўғрисида келтирган иқтибосни тўғри давом эттиради, келинг уларни бирлаштирамиз: "Иброҳим у ердан жанубга кўтарилиб, Кадеш билан Шур орасида ўрнашиб олди." (Ибтидо 20:1) ва давомида бир хил давомли матн - барчаси Иброҳим тўғрисида. У ёндирилган шаҳарларни кўрди ва кейин у ердан жанубга қараб кетди. Лекин 28 байтда Иброҳим тўғрисидаги тартибли ҳикоя тўсатдан 29- байтда узиладида, ўқувчининг эътиборини яна Лут тарихига қаратилади: "Лут истиқомат қилган ўша атрофдаги шаҳарларни Худо ер билан яксон килганида, У Иброҳимнинг ҳаққи учун талаф бўлаётганлар орасидан Лутни халос қилган эди" (Ибтидо 19:29). Яъни гўёки ҳозиргина айтилган нарсанинг қисқача такрори таклиф қилиняпти. Эҳтимол бу ҳиссий такрор хулоса чиқариш учундир? Лекин нима сабабдан Иброҳим тўғрисида бошланган ҳикояни узиш керак бўлди экан?
Бу саволга жавобни бу ҳикоядан кейин келган, хозирги Ибтидо китобининг 19-бобни тугаллайдиган ҳикоянинг мазмунидан топамиз: "Лут Суъар шаҳридан чикиб, икки қизи билан тоғда яшай бошлади. Чунки у Суъарда яшашдан қўрқди ва икки қизи у билан бир ғорда истиқомат қилаверди. Бир куни катта қиз кичигига деди: Отамиз қари, ер юзидаги одатга кўра биз никоҳга олинишимиз учун мамлакатда бирон эркак қолмаган. Кел отамизга шароб ичириб, у билан ётамиз, токи отамиздан насл сақлайлик. Ўша кечаси қизлар оталарига шароб ичирдилар. Катта қиз отасининг ётоғига кирди. У эса қизининг қачон ётиб қачон турганини билмади. Эртасига катта қиз синглисига: Мен ўтган кеча отам билан ётдим. Бу кеча унга яна шароб ичирамиз, бу гал сен унинг ётоғига кириб, у билан ёт, токи отамиздан насл сақлайлик,- деди. Қизлар ўша кечаси ҳам оталарига шароб ичирдилар. Кичик қиз бориб отаси билан ётди.Отаси эса қизининг қачон ётиб, қачон турганини билмади. Шундай қилиб Лутнинг иккала қизи ўз оталаридан ҳомиладор бўлишди. Катта қиз ўғил туғиб, унинг исмини Муов ( у менинг отамдан дегани) қўйди; у бугунгача Муов халқининг отасидир. Кичик қиз ҳам ўғил туғиб исмини Бен Амми қўйди (у менинг халқимдан дегани). У бугунгача Аммон  ўғилларининг отасидир" (Ибтидо 19:30-38)
Иккала қабилага тегишли "ҳозиргача" сўзи-бу ҳикоянинг муаллифи Лут қизларининг, эндигина туғилган - келгусида кўп сонли қабилаларнинг отаси бўладиган чақалоқларнинг замондоши эмаслигини, анча кейинроқ ўтган шарҳловчи бўлиб, бу қабилалар катта ва кучли бўлиб улар билан Исҳоқнинг авлодлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар кетаётган даврда яшаганини исботлайди. Фақат ўша пайтдагина Лут қизларини муовилар ва аммониларнинг момолари деб аташлари мумкин эди холос.
Бу тавсифнинг мақсади унинг охирида кўрсатилган - Муовилар ва аммониларнинг ноқонуний, хуфёна, ноқонуний қон аралашиб кетиши натижасида келиб чиққанликларини кўрсатиш учундир. Нимага  буни исботлаш керак эди? Чунки муовилар ва аммонилар Иброҳимнинг жияни Лутнинг авлодлари, Иброҳимнинг ўғли Исроил деб аталган Яқуб авлодлари билан душман эдилар. Неемия китобида Яқуб-Исроилнинг авлодлари яҳудийларнинг бобил асирлигидан қайтганларида жаннат макон ерга ҳақлари бўлмаслиги учун бошқа қабилаликларни ўзларидан ажратдилар.
Хусусан айтилади: "Ўша кунда Мусо ас китобидан ошкора ўқилди ва унда ёзилгани топилди: аммоний ва муовий Худонинг жамоатига асрлар бўйи кириши мумкин эмас, чунки улар Исроил ўғилларини сув ва нон билан кутиб олмадилар ва уларга қарши Валаамни ёлладилар, уни лаънатлаш учун... Бу қонунни эшитиб улар Исроилдан барча бошқа қабилаликларини ажратдилар" (Неем.13:1-3).
Муқаддас китоб ёзувларини таъмирловчи руҳоний Узайр томонидан бошланган яҳудийларни бошқа қабилалардан миллий ва диний ғайрлик туфайли "ажралишлари" даврида муовийлар ва аммонийларни Иброҳимнинг Худоси марҳаматидан четлатадиган гуноҳлар руйхатини, уларнинг Иброҳимга қариндошликлари унинг жияни Лут орқали ва бошидан бузуқлик ва ноқонунийлик билан бўлгани тўлдириб қўйиш айни муддао бўлар эди. Қизиқ Неемиянинг ўзи 19-бобдаги Лутнинг қизлари ҳикоясига ишора қилмайди. Бу эса Тавротнинг Неемия пайтидаги ёзувларида бу ҳикоя умуман бўлганмиди? Нима учун Неемия ундан фойдаланмади? (ахир Тавротга суяниш бошқа ҳар нарсага суянишдан кучлироқ эди-ку) деган ҳақли саволни туғдиради. Ёки Таврот матнида кейинроқ 445 йилдан кейин пайдо бўлганмикин?
Маъносига қараганда зино тўғрисидаги ҳикоя Лут суннатига шарҳ ҳам эмас, балки алоҳида мустақил матн, шунинг учун ҳам унинг аввалида Лутнинг қутқарилиши тўғрисида қисқача гапирилади. Диний маъно буйича уни аввалги баён билан боғлаш қийин, дарҳол савол туғилади: Наҳотки Парвардигори олам Ўзининг пайғамбари - тақводор Лутни ва унинг икки бокира қизини - фаҳш зўравонлар ва бузуқлар шаҳридан қутқариши, тақводорни  яна ҳам баттарроқ зўрлаш қурбонига, яна  ўз қизлари томонидан зўрланишга ташлаш учун бўлган бўлса? Тавротда зино ўлимга буюриладиган қаттиқ гунох саналади…
Шу билан бирга биз учун аҳамиятли бўлган муаллифлик тўғрисидаги саволни ҳам кўриб чиқишимиз мумкин. Матнда кўриниб турибдики, бу воқеадан фақат гуноҳ қилган қизларгина хабардор бўлишлари мумкин, чунки бошқа гувоҳлар бўлиши мумкин эмас эди. Лекин улар жамиятни ўз шахсий гуноҳлари, иснодлари ҳақида қанчалик тўғри ва аниқ хабардор қилдилар экан, уларнинг ҳикоялари бир неча асрдан кейин номаълум китобий томонидан тақводор Лутнинг суннатига ёзиб қўйилиши учун авлоддан авлодга қанчалик аниқ етказиб келинди экан?
Энди Янги Аҳдга мурожаат киламиз: "Ўшанда Қуддусдан баъзи китобийлар ва фарзийлар Исонинг олдига келиб, савол бердилар:" Сенинг шогирдларинг нега ота-боболар урф одатини бузиб юрибди? Ҳатто овқатланаётганда ҳам қўлларини ювишмайди! Исо уларга жавоб бериб деди: Нега сизлар ҳам ўз урф-одатингизни деб Худонинг амрини бузиб юрибсизлар?
Чунки Худо шундай амр берган: "ота-онангни ҳурмат қил", ва "ота-онасини ҳақорат қилган албатта ўлдирилсин". Аммо сизлар: агар ким ота ёки онасига: "Менинг сенга ёрдамим Худога бағишланган"- деса, у ота-онасини ҳурмат қилмаса ҳам бўлади дейсиз. Шундай қилиб сиз ўзингизнинг урф- одатингизни деб худонинг амрини бекор килдингиз. Эй, Мунофиқлар!" (Матто 15:1-9).
Бу ерда Исо ас тош лавҳларга битилган ўз ота-онасини ҳурмат қилиш тўғрисидаги Худонинг тўғридан-тўғри буйруғини гапиряпти, бу буйруқ Таврот шарҳловчилари томонидан ҳурмат қилишнинг бошқа белгилари қаторида барча қариган ота онаси учун солиқ тўлаши лозим деб шарҳланди. (у пайтда давлат нафақа тайинламаган эди). Лекин китобийлар ва фарзийлар, ибодатхона хизматчилари кейинчалик бошқача шарҳ бердилар (мусулмонлардаги фатвога ўхшаган), гуёки бу солиқни ота оналарга эмас, ибодатхона хизматчиларига хам бериш мумкин, "Худога эҳсон"га баробар равишда қабул қилинади. Натижада диний хизматчилар бойиб, ота оналар тирикчилик воситаларидан маҳрум бўлар эдилар.
Мана бу шарҳловчилар томонидан ҳаммага маълум, Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирмасдан Аллоҳ сўзларининг маъносини ўзгартиришга мисол. Аллоҳ ота-оналарни ҳурмат қилиш тўғрисидаги сўзлари Тавротда ўзгартиришсиз қолди ва уни Исо ас иқтибос қилиб келтирмокда:" Ўз отангни ва онангни ҳурмат қил [сенга савоб бўлиши учун] сенинг ердаги кунларинг узайиши учун" (Исх.20:12).
Инжилдаги бу ҳолат Қуръонда Инжил ҳақида гапирилган сўзларни умумий маъносини таъкидлайди:"Уларнинг изларидан Исо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни  тасдиқловчи қилиб юбордик. Унга Инжилни бердик. Унда ҳидоят ва нур бор У ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчидир. У тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир " (5:46).
Инжил мусулмонлар учун барча нарсадан аввал Аллоҳ нозил қилган Тавротни тасдиқловчидир. Исо аснинг тоғдаги хутбаси бу  вазифани яққол тасдиқлайди: "Мени Таврот ёки пайғамбарлар қонунларини бекор қилгани келди деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим... Ким бу амрларнинг энг кичигини ҳам инсонларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Ким бу амрларни бажариб, бошқаларга ҳам ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади" (Матто 5:17-19).
Исо ас Мусо олган мактублар буйича амал қилди ва Қонун ижро қилишда Илия каби шундай катта ғайрат кўрсатди. Шунинг учун барча имонлилар Исо асга Мусога ва Илияга қулоқ солгандек буйсунишлари керак эди, ана ўшанга Парвардигори олам алоҳида оят билан ишора килди:
"Исо ас Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони алоҳида баланд бир тоққа олиб чикди. У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди.Унинг кийимлари ярқираб, қордай оппоқ тусга кирди...Шу пайт бир булут пайдо булиб, уларга соя солди. Булут ичидан: "Бу Менинг севикли ўғлимдир, унга қулоқ солинглар"- деган садо келди" (Марк 9:2-5)
Шундай қилиб, Парвардигори олам - икки марта Исони Урдунда Иоанн билан бағишлашда ва тоғда кўринишда  Исо ас Унинг  элчиси эканлиги ва унга қулоқ солиш лозимлиги тўғрисида оят кўрсатди. Унинг мансаби яна кўп мўъжизалар билан мустаҳкамланган эди, улардан биринчиси унинг туғилишининг ўзидир. Камбағал дурадгор оиласида яшаб, диний маълумотга эга бўлмай, Исо барча билимларни юқоридан олди:
"Шунда яҳудийлар: "Бу одам ўқимаган бўлса, қандай қилиб Муқаддас Битикларни билади"-деб таажжубландилар. Исо уларга жавобан: "Менинг таълимотим ўзимники эмас, балки мени Юборганникидир...Ким ўз номидан гапирса, ўзига улуғлик излайди. Ким уни юборганга улуғлик истаса, у ҳаққонийдир, унинг дилида бирон ноҳақлик йўқдир. Сизларга Мусо қонунни бермадими? Шунга қарамай биронтангиз Қонунга қараб иш юритмайсиз. Нима учун мени ўлдирмоқчисизлар?" (Юҳанно 7:15-19).
Худонинг мўъжиза ва оятлари Исроил ўғилларини Исони сеҳргарликда айблаш учун ҳаттоки кичкина бир асосдан ҳам маҳрум қилиб, Оламларни Яратгувчининг Исога бўлган марҳаматларини таъкидлаб бериши учун керак эди. Унинг вазифаси - маънавий дағаллашган халқни янгитдан Худонинг Тавротини бажаришга ўргатиш, Исҳоқ авлодларига Худо билан Аҳдни бузишнинг оқибати жазо эканлигини башорат қилиш эди:
"Мен Отамнинг номидан келган бўлсамда, аммо сизлар мени қабул қилмаяпсизлар...Мени сизларни Ота олдида айблайди, деб уйламанглар. Сизларни айбловчи ўзингиз умид боғлаган Мусо бўлади. Агар Мусога ишонганингизда эди, менга ҳам ишонар эдингиз, чунки у менинг ҳақимда ёзган Мусонинг ёзувларига ишонмабсизлар, менинг сўзларимга қандай ишонасизлар" (Юҳанно 5:43-47).
Пайғамбар Иезиклга айтилган Парвардигори оламнинг сўзи аслида Исо асга ҳам ва бошқа кўплаб пайғамбарларга ҳам тўлалигича  айтилган бўлиши мумкин: У менга гапираётган пайтда, менга бир Руҳ кириб мени оёққа турғизди ва мен Гапирувчини эшита бошладим. ва У менга айтди: Эй одам боласи!... Мен сени Исроил ўғилларига, Менга норозилик билдираётган қайсар одамларга юборяпман. Улар ва уларнинг оталари ҳозирги кунгача Менинг олдимда хоиндирлар. Бу қиёфалари қўполлашган, қалблари бешафқат ўғилларга сени юборяпман, ва сен уларга айтасан:" Парвардигор, Худо шундай демоқда". Улар қулоқ соладиларми ёки солмайдиларми, чунки бу исёнкор хонадондир, лекин улар ораларида пайғамбар бўлганлигини билсинлар. Ва сен одам фарзанди улардан қўрқма, уларнинг гапларидан қўрқма...улар тинглайдиларми йўқми, уларга Менинг сўзларимни айт" (Иезикл 1-2).
Агар аввалги пайгамбарлар Исроил халқига келажакда кечирилишлари ва Аллоҳнинг марҳамати қайтиши тўғрисида гапирган бўлсалар, энди бу Худонинг Шоҳлигини яратиш ва сақлаш вазифасига фақат Исҳоқ ўғилларидан тайинланиши тўхтаганлигини, яъни Худонинг Иброҳим билан қилган Аҳди Исҳоқ зурриётларидан тўхтаганлигини тўғрисида огох қилгувчи охирги пайғамбар эди:
"Шунинг учун сизларга айтаманки, Худонинг Шоҳлиги сиздан олиниб, тегишли ҳосилини келтиргувчи халққа берилади. Кимки бу тошга йиқилса, парчаланиб кетади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади" (Матто 21:43-44).
Аллоҳ Исҳоққа Ўз Аҳдини абадийга таклиф қилган, агар Исҳоқнинг зурриёти унга риоя қилганларида у абадий бўлар эди. Лекин иккинчи томон - одамлар - ўз ваъдаларини ўзгартиришлари, икки томонлама шартномани бузишлари мумкин. Бу эса кўп халқлар ва жамоалар томонидан уларга Унинг пайғамбарлари томонидан етказилган Аллоҳнинг Сўзларини йўқотишларига сабаб бўлди:
"Бу (жазоларнинг сабаби) Аллоҳнинг бир қавмга инъом этган неъматини, то улар ўзларидаги нарсан (ёмон ҳолатга) ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаганидандир. Шунингдек яна Аллоҳнинг эшитгувчи ва билгувчи эканидандир" (8:53).
Исо Масиҳ ас томонидан Исҳоқ ўғилларидан одамларни Худонинг Шоҳлигига етаклаш ваколати олиб қўйилганини эълон қилганидан кейин, инсониятни келажакда қутқариш йўлида Парвардигори оламнинг Аҳди шартларини бошқа халққа эълон қилувчи янги элчининг келиши талаб килинарди.Одамлар учун янги чақирувчи барча инсонларга нажот йўли тўғрисидаги ҳақиқий билимларни келтириши лозим эди. Мусулмонларнинг нуқтаи назаридан Исо Масиҳнинг башорати, яъни Унинг Евангелие, Инжилининг башорати мана шундадир.
Исо ас ерда охирги пайғамбар Машиахнинг вазифасига кирадиган Худо Шоҳлигини барпо қилгани келган деган фикрни инкор қилди, демак унинг вазифаси янги нарсани,  келажакда бўладиган бу Шоҳлик учун Мусо асдан фарқ қиладиган Шариатни  келтириш эмас эди. Унинг Шоҳлиги - маънавий, бу ахлоқий тарғибот, хақиқатга гувоҳликдир:
"Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудийлар қўлига тушмаслигим учун мени хизматчиларим курашар эди. Бироқ энди менинг шоҳлигим бу ердан эмас. "Демак сен подшоҳ экансанда "- деди Пилат. Исо жавоб берди: "Мени подшоҳ деб сен айтяпсан. Мен ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик қилмоқ учун туғилганман, ана шу мақсадда оламга келдим. Кимки ҳақиқат тарафида бўлса менинг овозимни эшитади"(Юханно 18:36-37).
Исо таълимоти, агарчи унинг шогирдлари ва тингловчилар томонидан баъзи кичик парчаларга ёзиб борилган бўлсада, оғзаки эди (китоб арабчада моддий йўл билан, масалан овоз билан юборилган нарсани ҳам билдириши мумкин). Масалан: машҳур черков тарихчиси Евсевий Кесарийский II асрнинг биринчи ярмида черков улуғларининг ҳаворийлар ва Исо хақидаги оғзаки ривоятларни тўплаган Папий Иераполскийнинг Матто Инжилига нисбатан келтирган қуйидаги гувоҳлигини келтиради:" Матто яҳудий лаҳжасида [Худонинг] сўзларини битди, уларни ким қандай қодир бўлса шундай таржима килди" (Eus. HE. III. 39:36).
Шундай қилиб Қуръонда гапирилаётган Инжил - бу барчаси Исо Масиҳнинг Худонинг номидан биринчи шахсда ёки учинчи шахсда айтган сўзларидир. Кўпинча қадимги битикларда пайгамбарнинг (фариштанинг) "мен" и Худонинг "Мен"и билан аралашиб кетади, масалан Тавротда:
"Худо ўсмирнинг додига қулоқ солди. Худонинг фариштаси осмондан Ҳожарга хитоб килди: "Эй Ҳожар сенга нима бўлди? Қурқма, Худо ўсмирнинг додини ётган жойидан эшитди. Энди ўрнингдан тур, ўсмирни кўтариб ол ва унинг қўлидан қаттиқ ушла. Чунки Мен ундан буюк халқ яратаман"-деди" (Ибтидо 21: 17-18). Бу ерда аниқ маълумки, гапни фаришта ўз номидан Худо тўғрисида учинчи шахсда гап бошлади, лекин охирги "Мен" фариштага тааллуқли бўлиши мумкин эмас, фақат барча нарсага Қодир зотга тегишли бўлиши мумкин холос. Яъни гапни фаришта бошлади, лекин Яратгувчининг Ўзини Ваҳийси билан тугади.
Исо ас сўзларининг асли оромий тилидаги матни сақланмаганлиги, номаълум таржимонлар томонидан таржима қилинган ва Исони тинглаганлардан биронтаси томонидан аслига тўғри эканлиги исботланмаган таржималаргина сақланганлиги, кейинги ярим асрдан кам бўлмаган вақт мобайнида солиштирилмасдан кўчирилганини инобатга олган ҳолда, биз аниқлик тўғрисида бирор кафолатга эга эмасмиз. Агар қадимий яҳудий тилида фариштанинг "мен"и Худонинг "Мен"ига осонгина ўтаётган бўлса, Исонинг алоҳида олинган сўзларидан қилинган бундай таржималар тўғрисида нима ҳам дейиш мумкин.
Албатта "Худонинг Шоҳлиги сиздан олиниб, тегишли ҳосилини келтиргувчи халққа берилади" каби башорат сўзларнинг муаллифи инсон бўлиши мумкин эмас, уларнинг муаллифи фақат Парвардигори олам бўлиши мумкин, пайғамбар эса фақатгина Унинг амрларини етказувчи, эълон қилувчи холос, лекин матнда бу ҳеч қандай ажратилмаган, буни эса сўзларнинг маъносидан ажратиб олиш мумкин, шунинг учун Исо ас ўқитган нарсани энг озгина қисмини  етказадиган нотамом матн учун шарҳ керак. Ва бу "Оғзаки Таврот" ёки Торага ўхшаган Муқаддас Нақлларни тузган христианликнинг энг ишончли, обрўли зотлари томонидан тасдиқланган эди.
Ҳозир хам фойдаланилаётган яқинда авлиёлар Қаторига киритилган Москва митрополити Филарет томонидан тузилган "Содда баён қилинган кенгайтирилган савол-жавоб" номли православ дини асосларини қисқача баён қилинган китобда Нақллар (яъни черковнинг Муқаддас Оталарининг тафсирлари)нинг христиан эътиқоди ва амалиётидаги ўрни тўғрисида гапирилади.
"24.Муқаддас Нақллар - Муқаддас Ёзувларни тўғри тушунишда, Сирли ибодатларни тўғри бажаришда, муқаддас маросимларни биринчи ўрнатилган пайтидагидек покиза равишда бажарилиши учун бизнинг кунларимизда ҳам керак.
Василий Великий бу тўғрида қуйидагиларни айтади: Черков томонидан сақланаётган барча қонун ва урф-одатлар баъзиси ёзма манбаълардан олинган, бошқалари эса, ривоят қилинган ҳаворийлар нақллари орқали олинган. Адолат учун униси ва буниси хам бир хил кучга эга. Черков қоидаларидан озгина хабардор одам бунга қаршилик билдирмайди. Агар биз ёзилмаган урф-одатларни унча аҳамияти йуқ деб инкор қиладиган бўлсак, албатта Инжилга зарар етказган бўламиз, бунинг устига ҳаворийлар тарғиботидан факат ташқи пўстини қолдирган бўламиз.
Масалан, Худовандимиз Исо Масиҳга ишонганлар ўзларига хоч билан ишора қилсинлар  деб қаерда ёзилган, қайси бир Битик бизни шарққа  қараб ибодат килишга буюрди, авлиёлардан қайси бири Евхаристи Нонини ва Мағфират қадаҳи дуосини ёзиб берди. Ахир биз фақат Ҳаворий ва Инжил сўзидангина фойдаланмаймизку, уларнинг олдидан ва орқасидан улуғ Сирли ибодатларнинг кучига эга бўлган, ёзилмаган таълимот ўзларини ҳам келтирамизку.
Қайси қоидага кўра Чўқиниш сувини улуғлаймиз, чўқинувчига  Суртиладиган мойничи, сирли ва ёзилмаган нақлларга биноан эмасми? Яна нима?  Мой Суртиш дуосини қайси ёзилган сўз ўргатди? Инсонни уч мартадан сувга шўнғитиш қаердан олинган? Чўқинтиришга боғлиқ бўлган шайтонни ва унинг фаришталарини инкор қилиш - қайси Ёзувдан олинган? Сирли Ибодатларни қўриқлаш учун Бизнинг оталаримиз пухта жим туриш билан ўргатилган, халқ орасида тарқатилмайдиган ва ошкор килинмайдиган таълимотлардан эмасми, улар қайтариб бўлмас синковликдан, жим туришликни тагига етишга ҳаракат қилувчилардан сақламадиларми? (97-қоида. Муқаддас Руҳ хақида. 27-боб).
Православ черковининг таълимотига асосан Исо Масиҳнинг сўзлари ва унга Муқаддас Оталарнинг изоҳлари (махфий равишда фақат рухонийларга етказиладиган таълимотни хам қўшган ҳолда) бир хил кучга эга.
Аслда сақланмаган Худо Сўзларининг матнлари Исо орқали бизга таржималарда ва бошқа тиллардаги ривоятларда - Исонинг суннати ва Инжил муаллифлари - Исонинг издошлари тафсирлари билан етиб келган. Мусулмонлар ўзларининг эътиқодий усул қоидалари бўйича фарз ёки вожиб шариат ҳукмларини бундай асосда чиқармайдилар. Лекин христианларда бошқа дин ва бошка қоидалар.Уларнинг хужжати таржимонларга кучириб ёзувчи котибларга ва кейинроқ яшаб ўтган "муқаддас ота"ларга Илоҳий Руҳ тушади. Мазкур одамда Илоҳий Руҳнинг иштирокини исботлаш учун бу одамнинг ҳаётида ёки ўлимидан кейин юз берган муъжизаларни келтирадилар. Агар черков мўъжизанинг бўлганини тан олса,  демак уларнинг эътиқодича Илоҳий Руҳ бу одамнинг ичида яшаган, у авлиё унинг сўзларига ишониш мумкин.
Христианлар авлиёлар қаторига қўшилган инсонлар Исо аснинг сўзларини ва унинг ҳаворийлари сўзларини Илоҳий Руҳ билан изоҳлаган бўладилар, шунинг учун нафакат Исонинг суннатлари, балки авлиёлар томонидан унга ва Худонинг сўзларига берилган изохлар хам “худо илҳом килган” ҳисобланади дейдилар. Шундан келиб чиқиб, ўлганларнинг қайсилари авлиё, қайси матн “худо илҳом қилган” деб хисобланиши ва черковнинг асосий конунларига асос бўла олади ва қайсиниси йўқ  руҳонийлар келишган ҳолда ҳал қилаверадилар.
Лекин Исонинг ўз сўзларини унга имон келтирганлар ҳоҳ ўзлари, ҳоҳ келишган ҳолда  албатта қасддан ўзгартирмаган бўлар эдилар. Шундай килиб, ишларнинг шундай холатида Исо Инжили матнини, ёки Исо томонидан етказилган Аллохнинг сўзини "тушунган холда узгартирилган" деб айтиш нотўғри бўлар эди. Ўзгартиришлар (энг аввалги даврда) суннатга тегишли бўлган, табиийки асосан биринчи икки асрда қилинган тафсирларга таъсир қилган. Христианликнинг Яхудийликдан ва Исломдан фарқли равишда алоҳида дин эканлиги, албатта ушбу изоҳларда, тафсирларда баён килинган. Аллохнинг сўзларини аниқ ўзгартишлар хақида биз бир нарса дея олмаймиз, чунки бизда Муқаддас Ёзувнинг қайси сўзларидан Яратгувчининг Сўзлари матни бошланиши, ва қайси сўзлардан ҳаворийлар ва Исо ас издошлари ёки кейинги авлиёлар сафларига  киритилган тафсирчиларнинг таълимотлари ва изоҳлари бошланиши тўғрисида аниқ кўрсатма йўқ. Христианлар ўзларининг мезонлари бўйича бунинг барчасини “худо илҳом қилган матн”, Худонинг Сўзи ҳисоблайверадилар, биз эса Исо аснинг таржима қилинган суннатлари ва бирмунча кейинроқ қилинган тафсирларни кўрамиз. Шу сабабдан биз "ўзгартилганлиги" тўғрисида фикр юритиш мумкин бўлган Исо аснинг Худо номидан гапирган сўзларини ҳам аниқ билмаймиз.
Мусулмон киши Исо ас тарихларидан маълум бир қисмини ўкигач, ўз мезонларига кўра савол беради: ким бунга гувох бўлган эди? Бевосита гувоҳ бўлган киши билан Инжил битган муаллиф ўртасида ровийлар силсиласи тикланганми? Таржимонлар аниқ таржима қилганлигига қандай ишониш мумкин, хеч ким уни асл нусхага солиштириб кўрганми? Инжил ёзган муаллиф матнини кўчириб ёзган котиблар силсиласи ҳозирда маълум бўлган энг қадимий нусхаларгача тикланганми? Лекин биз ўзимизга тегишли бўлган ва уларга тегишли бўлмаган  нарсани талаб қилишга хаққимиз йўқ. Агар улар ўз динлари учун ана шу борининг ўзи кифоя килади деб хисобласалар, демак уларнинг мезонлари бизникидан фарк килар экан.
Биз учун асосийси Қуръон ва Суннатга мувофиқ барча аввалги Китоблар шариат конунлари чиқаришга  асос бўлиш  мартабасини йўқотган, чунки ҳар бир Янги Аҳд доимо аввалгисининг ҳукмини бекор килади. Биз Қуръонга амал киламиз. Лекин аввалги Китобларга: Аллохнинг Тавроти ва "Оғзаки Таврот", Исо аснинг Инжилларига ва у кишининг издошлари Инжилларигами амал киладиганлар "ахли Китоблар" деб аталади, Парвардигори олам Қуръонда уларга жуда яхши муомала килишни буюради:
"Агар Аллоҳ ҳоҳласа эди,  сизларни бир уммат(бир хил шариатда) қилиб қўйган бўлур эди. Лекин Ўзи ато этган нарса (шариатлар)да сизларни синаш учун (шундай қилмади). Бас, хайрли савобли ишларда бир-бирингиздан ўзишга ошиқингиз. Ҳаммангизнинг қайтиб борадиган жойингиз Аллоҳ ҳузуридир. Бас, ўшанда (У) сизларга келишолмай юрган нарсаларингиз хабарини беражак" (5:48).
Шу билан бирга бундай муомалани Аллоҳнинг Тавротига ва Исонинг Инжилига риоя килаётганлар-гагина деб ҳисоблаш нотўғри бўлар эди, чунки улар мусулмонлардан ҳеч бир нарса билан фарқ қилмаганлар ва мусулмон ҳам бўлдилар. Мусулмонлардан яҳудийлар ва христианлар деган ном билан фарқланиш хусусияти  шундаки, уларнинг нақллари биз изоҳлаётган Аллоҳнинг Тавротини, Исонинг Инжилини бошқача тушунтиради. Биз ўзимиз амал қилаётган Қуръонни инкор қилишга олиб борадиган уларнинг изоҳларига қарши бўлсакда, уларга бирон бир нарсада адолатсизлик қилмаслигимиз лозим.
Амалда кўп диндолар алоҳида олимлар чуқур ўрганишлари мумкин бўлган Муқаддас Ёзувлар асосида эмас, балки Нақллар билан яшайдилар. Бу мусулмонларнинг асосий кўпчилигига ҳам таллуқли, яҳудийлар ва христианлар билан баҳслашаётганда уларнинг Нақллари бошқа, усуллари бошка, муқаддас деб ҳисоблаш мезонлари бошқа эканлигини унутиб қўймасинлар. Лекин "ўзаро тушуниш учун асос бор. Бу икки диннинг асосий хусусиятларидан бир қисми - Ягона Худога муҳаббат, яқинларига муҳаббат. Бу хусусиятларни Ислом ва Христианликнинг Муқаддас  матнларида қайта ва қайта учратамиз. Яратгувчининг Бирлиги, Уни севишнинг, яқинларини севишнинг шартлиги -  мана Ислом ва Христианлик ўртасидаги умумий таянч нуқта".- деб ёзган эдилар 138 нафар мусулмон олимлари турли хил конфессиядаги христианларга  2007 йили юборган мактубларида.
Биз худди христианлар ҳамма жойда ўз эътиқодлари тўғрисида гувоҳлик бераётганларидек баҳслашишимиз мумкин, биз ҳам ҳар бир инсон Қуръоннинг мавжудлиги ва унинг чақириғи тўғрисида билиши учун, Ислом тўғрисида шоҳидлик беришимиз лозим. Лекин бунинг барчаси тинчлик доирасида, яхши қўшничилик доирасида, ўзаро ҳурмат ва бизга бу ягона ерни, душманчилик учун эмас, худодан қўрқишда ва яхшиликларни амалга оширишда мусобақа қилишимиз учун берган Оламларни Ягона Яратгувчисига муҳаббат доирасида  бўлиши лозим.

Али Вячеслав Полосин

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган