Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

Жосуснинг Ҳажарул Асвад туфайли Исломни қабул қилиши

Динимизни ўрганаётган шарқшунослар, Ҳажарул Асвад  осмондан тушгани ва пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳажарул Асвад ҳақида айтганларини жуда яхши билишади. «Ҳажарул-асвад жаннатдан тушганида сутнинг рангидан ҳам оқроқ эди. Одам болалари хатоси уни қорайтириб юборган», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Қачонки, бу ҳақда британиялик шарқшунослар хабар топгач, Кембридж университетининг жуғрофия жамияти Ҳажарул Асваднинг бир парчасини ўғирлаб келиши учун Британия разведкасининг жосусини юборишга қарор қилади. Бу билан улар арабларга пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳажарул Асвад  ҳақида айтган сўзлари ёлғон эканини исбот қилишмоқчи бўлдилар. Бу жосус етти йил ичида араб тилини ўрганади, сўнг Мароккашга бориб, ўша жой арабларининг лаҳжасини ўрганади. Шу ердан у гўёки мароккашлик бўлиб, Мисрга қараб йўл олди.
Буларнинг ҳаммаси XIX асрда бўлиб ўтган...
Мисрдан Ҳижозга қараб йўлга чиққан кемага ўтиради. Ўша вақт зиёратчилар ҳамма таомларини ўзлари билан бирга олиб юришарди, британиялик жосуснинг ҳеч вақоси бўлмаган. Буни кўрган кемадаги мисрлик зиёратчилар уни ўз дастурхонига таклиф қилиш учун талашиб-тортишиб қолишарди. Мусулмонларнинг нотаниш одамга бўлган бу каби муносабатларидан ҳайратга тушади. Мадинаи мунавварга келиб, пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам масжидларини кўрганда ҳам ҳайратда қолади.  Худди шундай, Макка чеккасидан Каъбани кўрганида ҳам ҳайратдан ёққасини ушлади.
Сўнг у бундай деб ёзади: “Кўрганларимдан қалбан таъсирландим”.
Бироқ, шунга қарамай британиялик жосус ўзига юклатилган вазифани бажаришда қатъий эди. Шунинг учун ҳам Маккага келдида. Олдин қарматийлар Ҳажарул Асвадни ўғирлаб кетишган эди. Ўшанда Ҳажарул Асвад парчаланганди ҳам.
Каъбани ҳимоя қилаётган одамларнинг эътиборсизлиги туфайли у ўз муддоасини амалга оширишга мувоффақ бўлди. Ўша вақтлар Каъба ҳозиргидек қўриқланмас эди. Зиёратчилар ҳам ҳозиргидек кўп бўлмасди. Ўша вақт истаган одам Каъба ичига кириши ҳам мумкин эди.    
Шундай қилиб, жосус ўз мудаосига етиб, Ҳажарул Асваднинг кичик бир парчасини ўғирлади. Сўнг у бу парча билан Жиддага қараб йўл олади ва Британия консулигига етиб боради. Саудия Арабистонидаги Буюк Британия элчиси вазифа кўнгилдагидек бажарилганидан мамнун бўлади. Худди катта бир илмий кашфиёт қилинганидек бу борада катта зиёфат ҳам уюштирилди. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки уларнинг фикрича уларнинг қўлида пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламни ёлғончи қила оладиган ашёвий далил бор эди.
Сўнг, Австаралиянинг кемасида жосус Британияга етиб олди ва Ҳажарул Асвад парчасини Лондондаги табиийи тарих музейига экспертиза учун топширди. Кейин маълум бўлишича, бу тош парчаси наёб табиатга эга экан ва таркиби бўйича ер юзида учрамайдиган моддалардан иборат экан.
Булардан хабар топган британиялик жосус янада ҳайратга тушди. Ислом мамлакатларида кўргани ва бунга сўнгги хабарлар таъсир қилиб, у Исломни қабул қилганини эълон қилди. Кейинчалик у икки жилдлик “Маккага саёҳат” деб номланган китоб ёзади. Мазкур китобда у йўлда бошдан кечирганларини баён қилади. Китобнинг биринчи қисмида у Исломга бўлган нафрати ва мусулмонларга қарши фитнада иштирок этганларини ёзади. Китобнинг иккинчи қисмида эса, ўзининг Исломга келгани ва Аллоҳ таолога таслим бўлгани ҳақида сўз юритади.

islamstory.com материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган