Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

Жодуллоҳ Қуръоний ҳақидаги ҳикоя

Бандадан – ҳаракат, кўрмасада муваффақият бўлсин!

Доктор Софват Ҳижозий ҳикоя қилади:
1957 йил. Франция шаҳарларининг бири, кўп қаватли бинонинг кираверишида жойлашган ушбу дўкон эллик ёшлардаги асл турк Иброҳим амакига қарашли. Иброҳим амаки араб тилини билмайдиган ва биз каби дипломларни қўлга киритган зиёли ҳам эмасди. Мазкур бинода яҳудий оила ҳам истиқомат қиларди. Ҳар куни эрталаб ушбу оиланинг ўғли, етти ёшли Жоднинг эҳтиёжларини харид қилиш учун келар, у дўкондан чиқиб кетар экан, битта шоколадни ўғирлашни канда қилмасди. Кунлар ўтар ва Жод дўкондан чиқиб кетар чоғида битта шоколадни тинмай ўғирларди. Кунларнинг бирида нарсаларни харид қилиб, дўкон эшигига яқинлашган Жодни, қўлига битта шоколадни олган Иброҳим амаки чақирди ва:
– Жод, сен бугун шоколад ўғирлашни унутдинг!– деди.
Жод қўрқиб кетди ва Иброҳим амакидан:
– Сиз мени ҳар куни кўрармидингиз? – деб сўради.
– Иброҳим амаки: – Ҳа. Бугун мана бу шоколадни ол! – деб жавоб берди.
Жод қайта шоколад ўғирламасликни ваъда қилди. Бироқ Иброҳим амаки:
– Менга ҳеч ўғирлик қилмасликни ваъда қил. Чунки, сен бировнинг молини ўғирлаётган пайтимда у мени кўрмайди деб ўйлайсан. Бироқ, у сени кўриб туради. Мен сени жуда яхши кўрганим учун, полицияга бермайман – деди.
Жод ҳеч қачон ўғирлик қилмасликка ваъда берди ва ҳар куни эрталаб дўкондан нарсалар харид қилиб чиқиб кетар экан:
– Иброҳим амаки, бир пакет шоколад олдим!,– дерди.
Ушбу гўзал муомала туфайли мусулмон Иброҳим амаки билан, яҳудий болакай – Жод ўртасида самимий дўстлик алоқалари илдиз отди. Улар шунчалар самимий дўст бўлдиларки, яҳудий болакай Иброҳим амакига оиладаги барча сирларини, ҳатто, ўзининг шахсий муаммоларини ҳам айтиб берарди. Иброҳим амаки уни диққат билан тинглар ва столининг тортмасини очиб бир китобни чиқарар ва уни Жоднинг қўлига берарди. Жод эса, кўзларини юмгач китобни очиб, очилган саҳифаларини Иброҳим амакига узатар, Иброҳим амаки уни жимгина ўқиб, китобни ёпар ва тортмага қайта қўярди. Сўнгра, масалани ҳал қилгунларича мунозара қилишар эди. Кунлар ўтиб борар, ушбу ҳолат такрорланаверарди. Иброҳим амаки кексайиб олтмиш еттига, Жод эса улғайиб йигирма тўртга кирди. Ўрталаридаги самимий алоқа анчагина кучайди. Иброҳим амаки фарзандларига бир сандиқни бериб, уни қўшнилари яҳудий Жодга тақдим этишларини васият қилиб, оламдан ўтди. Фарзандлар сандиқни топшириш ва оталарининг ўлимидан хабар бериш учун Жоднинг уйига келишди. Жод узоқ-узоқ йиғлади. Қайғуси шу даражада эдики, Иброҳим амаки мерос қилиб ташлаб кетган сандиқни ҳам унутди. Аламига чидамаган йигит, кўчаларда санғий бошлади.

Жод кунларнинг бирида пайдо бўлган муаммони ҳал қилиш учун излана бошлади. Бироқ ечим йўқ эди. У Иброҳим амакини эслаб: Оҳ, Иброҳим амаки, сиз бўлсангиз мени тинглар, сўнгра, столингизнинг тортмасидан китоб чиқариб менга берардингиз. Мен эса кўзларимни юмиб уни очар ва очилган бетларни сизга кўрсатар, сиз эса уни жимгина ўқиб, мауммони ҳал қилиш учун фикрлашардик,– деди. Ўша онда Жод Иброҳим амаки қолдирган сандиқни эслади ва уни очди. Не кўз билан кўрсинки, ичида ўша китоб турар эди. Жод кўзларини юмди ва китобни очиб, кўзларини ҳам очди. Баногоҳ, кўзлари араб ҳарфларига тушди. Шошилганича тунислик дўстининг олдига борди ва унга китобни кўрсатиб: Бу қанақа китоб? – деб савол берди. – Бу мусулмонларнинг китоби Қуръон! – деди дўсти. Жод Ислом динини қабул қилди ва исми доктор Жодуллоҳ Қуръоний бўлди. Доктор Софват Ҳижозий давом этади:
– Мен доктор Жодуллоҳ билан учрашиб, ундан бу ҳикояни эшитдим ва нега мусулмон бўлдингиз? – деб сўрадим.
У шундай жавоб берди:
– Мен муаммоларнинг ечими Иброҳим амакида эмас, Иброҳим амаки ўқиган китобда эканини ҳис этдим. Иброҳим амаки оламдан ўтган ва Қуръон Карим қолган эди. Қуръоннинг ҳақ эканини англадим! Доктор Жодуллоҳ Қуръоний Оврупадаги энг йирик даъватчилардан бирига айланди. Унинг қўлида олти мингдан кўпроқ яҳудий ва насроний Ислом динини қабул қилди. Ундан ҳаётдаги энг бахтиёр они ҳақида савол берганимда: Қўлимда бир одамнинг мусулмон бўлиши, – деб жавоб берди.
Мен Албатта, Аллоҳ таолонинг сиз сабабли бир одамни ҳидоят қилиши сизга Дунё ва Дунёдаги нарсалардан кўра яхшироқ-да!, десам: Йўқ! Мен у лаҳзада Иброҳим амаки қилган яхшиликнинг бир бўлагини қайтарган бўламан, холос! – деди. Доктор Жодуллоҳ Қуръоний айтади: Иброҳим амаки билан ўн етти йил бирга бўлсам-да, Ислом ҳақида оғиз очмади. Ҳатто бирон марта Сен яҳудийсан ва мен мусулмонман! – демади. Буни қўйинг, ўзим қўлларим билан очган китоб ҳақида ҳам лом-мим демади,– деди. Иброҳим амаки болакай бўлган Жодга: Сен яҳудийсан дейиши мумкин эди. Лекин у бу дунёдан ўтгунича ўн етти йил сабр қилди. У Жоднинг мусулмон бўлиши ёки бўлмаслигини ҳам билмас эди. Бироқ, Иброҳим амаки уруғни ерга қадаган, мевасини тугдириш эса Аллоҳнинг қўлида қолган эди.

Биз ҳаётимизга бир назар ташласак, намоз ўқимайдиган дўстимиз ёки ҳижобга бурканмаган синглимизни бир ой ёки кетма-кет икки ой даъват қилсак малол олиб, ноумидлигимиз кучаяди ва “Унга гапиришнинг фойдаси йўқ!”, – деймиз. Ҳатто уни кофирлик, зиндиқлик ва аввалгидан кўра ёмонроқ ҳолата тушиш билан айблаймиз. Иброҳим амаки эса, “Энди сен ҳам мусулмон бўл!” демай ўн етти йил даъват қилди. Шошилмади. Умидсизлик кийимига бурканмади! Балки ўта катта маҳорат билан Жодни Қуръонга боғлаб қўйди. Уруғни унинг қалбига қадади ва бу оламдан ўтганидан сўнг меваларини тера бошлади. Унинг шиори, “Бандадан – ҳаракат, кўрмасада муваффақият!” эди. Доктор Жодуллоҳ қўлида мусулмон бўлганлардан Иброҳим амаки ҳам савобини олади! Бундан кейин доктор Жодуллоҳ Қуръоний Исломга чорлаш учун Африка қитъасига йўл олади ва у ерда ўн йил қолади. Унинг қўлида Зулу қабиласидан олти миллион, ҳа, тўғри ўқидингиз, 6 000 000 киши Ислом динини қабул қилади. Энди сиз Иброҳим амакининг савоби қанча бўлганини ўйлаб кўринг?! Ишнинг ҳайратли бошқа тарафи борки, доктор Жодуллоҳдан, “Нега Францияни ташлаб, Африкага кетдингиз?”, – деб сўраганимда юзидаги табассум билан: – Буни Иброҳим амаки хоҳлаган эди, – дея жавоб берди. Мен бу гапнинг тагига ета олмадим.

Доктор Жодуллоҳ ўша заҳоти Иброҳим амакининг Қуръонини чиқариб, китоб билан муқова орасига Африка қитъасининг харитасини қора қалам билан чизилган расмини, унинг тагида: ﴿ ادْعُ إِلَى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ ﴾ «Роббингиз йўлига ҳикмат ва чиройли мавъизалар билан чақиринг!» (“Наҳл” сураси, 125-оят) оятидан кейин Иброҳим амакининиг имзоси турганини кўрсатди. Доктор Жодуллоҳ Қуръоний 2003 йили Африкада кенг тарқалган касалликлардан бири сабабли, тақрибан, 55 ёшида бу дунёдан кўз юмди. Мен Лондонда Суданнинг Дарфур провинциясида яшаётган мусулмонларга инсоний ёрдам кўрсатиш, улар ичидан муҳтож бўлганларини миссионерлик ва уруш ҳалокатидан қутқариш мавзусида ўтказилган конференцияда иштирок этдим. Ўша ерда Дарфур минтақасида яшайдиган Зулу қабиласининг сардорларидан бири билан учрашиб қолдим ва унга, “Сиз доктор Жодуллоҳни танийсизми?”, – деб сўрадим. Сардор менга синчковлик билан қараб, “Сиз уни танийсизми?!”, – деб қолди. Мен, “Ҳа, у билан Швейцарияда даволанаётган пайтида кўришган эдим”, – дея жавоб бердим. Сардор бирдан қўлларимни олиб ҳарорат билан ўпа бошлади. Мен, “Нима қилаяпсиз? Ахир мен қўлни ўпишга лойиқ бирон иш қилмадим-ку?!”, – дедим. Шунда сардор: – Мен сизнинг қўлингизни эмас, доктор Жодуллоҳ Қуръонийнинг қўли билан сўрашган қўлни ўпаяпман!, – деди. Мен: – Сиз ҳам доктор Жодуллоҳнинг қўлида мусулмон бўлганмисиз?, – деб сўрасам: – Йўқ, унинг қўлида мусулмон бўлган одамнинг қўлида Ислом динини қабул қилганман!, – деб жавоб берди. Аллоҳу акбар! Айтинг-чи, доктор Жодуллоҳ Қуръоний раҳимаҳуллоҳнинг қўлида қанча одам мусулмон бўлган?! Буларнинг барчасининг савоби доктор Жодуллоҳга ва унинг мусулмон бўлишига Аллоҳдан кейин сабабчи бўлган ва бундан ўттиз йил илгари оламдан ўтган Иброҳим амакигадир!! Энди битта саволим бор: Биласизларми, доктор Жодуллоҳ Қуръонийнинг қўлида энг охири ким мусулмон бўлган эди?! Онаси – Марям! Ҳа, у касалхонада жон таслим қилаётган фарзандини қучоғига олиб мусулмон бўлди. Ўша пайтда ёши етмиш иккида эди. Мен мусулмон бўлишининг нега кечиккани ҳақида сўрасам, у шундай жавоб берди: – Жод Ислом динини қабул қилгач уни яҳудий динига қайтариш учун Иброҳим амаки билан тинмай курашдим. Ўша йиллар давомида ўзимга ўзим: – Жоҳил, кичкина дўконни бошқараётган турк асилли Иброҳим амаки ўлиб кетганидан кейин ҳам ўғлимга қандай ўз ҳукмини ўтказаяпти? Мен – француз яҳудийси, дорулфунунда Социлогия фанининг профессори бўлган аслзода аёл, Иброҳим амаки билан мен билан ўтказган умрининг тўртдан бирини ўтказган ўғлим Жодга нега айтганларимни қилдира олмайман!,– дея савол бериб, жаҳлим чиқарди. Бироқ, ўғлим жон таслим қилар экан унинг яҳудий динига қайтишини илтимос қилганимда, у: «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир) – деди ва унинг меҳр тўла нигоҳи менинг ҳайратларга тўла нигоҳим билан қаршилашди. Ўша пайтда сир Иброҳим амакида эмас, ушбу Китобда эканини англаб етдим, – деб қўлидаги Қуръонни кўрсатди ва жилмайиб қўйди. Аллоҳим, Иброҳим амакини раҳмат қил!

Дўстлар, бу ҳикоя Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида ёки Ислом ўлкасида бўлиб ўтмади. Унинг қаҳрамони ҳам араб ёки Ислом олимларидан бири эмас. У фақатгина, ҳаётида Қуръонга ошно бўлган ва вафотидан сўнгра Аллоҳ Қуръон сабабли улкан зафарлар берган оддий мусулмон, холос! Сиз ҳам Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш учун ҳар куни ниятингизни янгиланг ва Иброҳим амакидан кам эмаслигингизни унутманг! Зеро, Ислом дини ҳар замон ва маконда биттадир. Қуръон ҳам биттадир. Фақатгина уни жуда яхши тушунишимиз, қуролимиз – ҳалимлик, сабр, ҳикмат ва чиройли насиҳат бўлиб, севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи билан хулқланишимиз, уруғни ерга қадаб, мевани кутмаслигимиз керак. Шиоримиз доимо: «Бандадан – ҳаракат, кўрмасада муваффақият!», бўлсин!

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган