Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

Олмонияда яна бир Ислом душмани Исломни қабул қилди

Кеча олмонлар, сўнг уларнинг ортидан бошқа халқаро ОАВлари Олмониянинг Исломга қарши бўлган энг асосий партиясининг таниқли вакили Исломни қабул қилгани ҳақидаги хабарни шов-шув қилиб юборди. Ислом душманлари шок ҳолатида...

Артур Вагнер Бранденбургдаги "Олмония учун имконият" партияси кенгашининг аъзосидир. Бундан олдинроқ, у Ангела Меркел партиясининг аъзоси бўлган. Бироқ Артур бу партияни Олмонияни ҳалокотга олиб боради, деган ўй билан тарк қилган эди. Сўнг "Олмония учун имконият" партиясига қўшилган. Мазкур партия Ислом қарши бўлиб, мусулмонлар Олмония жамиятининг таркиби бўла олмайди, деб ҳисоблайди. Бу партиянинг раҳбари Александр Голанд "Германия контитутцияси либерал демократик бўлиб, у Ислом билан мувоффиқ келмайди", деб айтган эди.
Бранденбургдаги "Олмония учун имконият" партиясининг раҳбарияти Артур Вагнернинг қайси динни танлаши ўзининг шахсий иши деб баёнот берди. Баъзи ОАВларнинг хабар беришича, Ислом динини танлаган сиёсатчи, бу партияни тарк этган эмиш.
Артурнинг ўзи ҳам бу ҳолат юзасидан изоҳ беришни истамай бу "шахсий иш" деб айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Исломнинг ашаддий душмани бўлган ҳамда Исломга қарши курашаётган Швецария Халқ Партиясининг кўзга кўринган вакили Даниэл Стрейч ҳам Исломни қабул қилган эди.

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган