Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

Христиан миссионерлиги қандай ғоявий-ақидавий асосларга таянади?

Маълумки,  христианликнинг аййрим йўналишларида “Миссионерлик ҳар бир диндор учун шарт”,-деб ҳисобланади. “Инжил”да Исо Масиҳнинг ўзига 12 ҳаворийни танлаб олиши ва уларни Исроилнинг қишлоқлари бўйлаб даъват қилиш учун юборгани ҳақида Маркдан ривоят қилинган “Инжил”да келтирилган қуйидаги сўзлар бундай қарашлар учун асос қилиб олинади:

 

“... 15. Исо шогирдларига деди: «Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар”.

Бундай даъват Маттодан ривоят қилинган «Инжил»да ҳам мавжуд. Унда Исо ҳаворийларга яқинлашиб, шундай дегани қайд қилинади :

“19. ...барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўқинтиринглар.

20. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсаларга амал қилишни уларга ўргатинглар...”.

Юқоридаги каби чақириқларни «Инжил»дан яна кўплаб топиш мумкин. Аммо миссионерлар ўз фаолиятини ташкил этишда асосан қайд этилган далилларга таянадилар.

 

Шу ўринда адолат юзасидан бир фикрни алоҳида қайд этиш лозим. Баъзи ҳолларда муайян дин доирасида шаклланган у ёки бу кўрсатмалар, ақидалар конкрет тарихий шарт-шароит билан боғлиқ бўлади ва ўз даври учун тўғри ҳисобланади. Вақт, шароит ўзгариши билан ўзининг бирламчи аҳамиятини йўқотган бундай кўрсатмалар ўша даврдаги тарихий вазиятни тушуниш ва баҳолашда қимматдорлик касб этади. Миссионерлар ўз фаолияти учун асос сифатида “Инжил”дан келтирадиган юқоридаги сўзлар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Зеро, Исо Масиҳ томонидан қилинган бундай даъватлар кўп худолилик ўрнига якка худоликни тарғиб қилиш билан боғлиқ эди. Бугунги кунда жаҳон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги яккахудоликка асосланган ўз динларига эътиқод қилади. Шундай экан, қайд этилган кўрсатмаларни миссионерлик билан шуғулланиш учун ғоявий асос қилиб олиш тарих ҳақиқатига зид эканини таъкидлаш зарур.

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган