Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

Худосиз билан бахс

МАТЕРИАЛ ИНДЕКСИ

Худосиз билан бахс

Тақдир. Ихтиёрийми ёки мажбурий?

Нега Аллоҳ ёвузликка йўл қўяди?

Қуръонни билмаганларнинг айби нима?

Жаннат ва дўзах

Дин афъюнми?

Ислом ва аёл

РУҲ

Виждон

Қуръон Муҳаммад алайҳиссалом томонидан ёзилганми?

Қуръоннинг ёзилиши мумкин эмас

Қуръон оятларида хилофлик йўқ

Дин ва тадрижийлик

«Ла илаҳа иллаллоҳ»нинг маъноси

Мўъжизалар

Диннинг аҳамияти

Ҳамма саҳифа

1 дан 16 сахифа

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Менинг бир дўстим бор, ўзи баҳслашишни яхши кўради. У бизнинг гўллигимизга, хом-хаёллар билан яшаётганимизга ишонади. Бизнинг диний туйғуларимиздан - охират кунига, жаннат ва дўзахнинг мавжудлигига, гўзал ҳурларнинг борлигига ишонишимиздан кулади. Инсон ўлиши билан барча роҳат ва азоблар у билан кетади, деб ҳисоблайди. У баҳслашиш мақсадида Франсадан келган, ўзи фан доктори. У менга истеҳзо билан шундай деди:

- Мана, сизлар "Аллоҳ бор" дейсизлар ва бундан яралиш мантиқи қонунини асосий далил, деб ҳисоблайсизлар. Сизнингча, бу қонунга кўра ҳар бир буюмнинг ўз ижодкори, ясовчиси бор, ҳар бир махлуқнинг ўз яратгувчиси бор. Масалан, газламани олиб кўрсак, унинг ҳам тўқувчиси бор. Унинг гулларини чизган мусаввир-рассоми бор. Биз кўриб турган ҳайкал ёки бошқа бирор санъат асарининг муаллифи номаълум бўлса ҳам, барибир уни кимдир ясаганини, у ўзича пайдо бўлиб қолмаганини яхши биламиз. Заргарлик буюмларини заргар ясаганига ақлимиз етиб туради. Ана шу нарсалар мантиқига кўра коинот - уни яратган қудратли Аллоҳ борлигининг яққол исботи эмиш.

- Биз буни тасдиқлаймиз ва Холиқу зул-жалолга иймон келтирамиз.

- Шунда бир савол туғилади: Аллоҳнинг ўзини ким яратган? Сизлар айтаётган ўша Аллоҳни ким яратган? Бу ҳақда сенинг фикринг қандай ва бу соҳада қандай исбот-далилларинг бор?

Мен унга шундай жавоб қайтардим:

- Сенинг саволинг ғирт бемаъни савол бўлди. Узинг "Аллоҳ -яратувчи" деб тан оляпсан ва кейин: "уни ким яратган?" деб сўраяпсан. Сен Ундан бир пайтнинг ўзида ҳам Яратувчи, ҳам Яратилувчи ясамоқчи бўляпсан. Бу асло бир-бирига тўғри келмайди, бир-бирига зид ва мантиққа қарши фикрлардир. Саволингнинг бемаънилиги яна шундаки, сен Яратгувчини ўз яратиш қонунига бўйсундирмоқчи бўляпсан. Мантиқ қонуни эса бизнинг қонунимиз - одамлар, замон ва макон қонунидир.

Замон ва маконни яратган Аллоҳ таоло булардан анча юксакда туриши, яъни замон ва макон қонунларига бўйсунмаслиги беш қўлдай аён-ку! Аллоҳни замон, макон ва унинг қонунларига боғлиқ ҳолда тасаввур қилишнинг ўзи ғирт бемаънилик бўлур эди. Чунки сабабиятлар қонунини яратган Аллоҳни бу қонунга бўйсундириш ҳақида ўйлашнинг ўзи ҳар қандай мантиққа зид.

Сенинг гапларинг пружина устида юрадиган қўғирчоқнинг гапларига ўхшайди. Қўғирчоқ ўзини ясаган одамлар ҳам пружина устида юриши керак, деб ҳисоблайди. Агар унга «одамлар ўзларича мустақил юришади», дейилса, у: «Йўқ, бу мумкин эмас», дейди. Чунки у бирор нарсанинг ўз ҳолича юришини тасаввур қилолмайди, атрофидаги ҳамма нарсани пружина устида юрган ҳолида кўради. Сен ҳам ана шу қўғирчоққа ўхшайсан, атрофингдаги ҳамма нарса Буюк Холиққа муҳтож бўлгани сабабидангина Аллоҳ таоло яратувчи ва ўз ҳолича мавжуд эканини хаёлингга ҳам келтиролмайсан, тасаввур ҳам этолмайсан.

Сен гўёки Аллоҳ таоло одамлар орасига тушиш учун парашютга, пайғамбарлар ҳузурига бориш учун автобусга муҳтож, деб ўйлайдиган кишиларга ўхшайсан. Мен Аллоҳни бундай бемаъни фикрлардан ҳимоя қиламан: У ҳамма нарсага қодир ва Буюкдир.

Немис файласуфи Иммануил Кант ўзининг «Соф ақл қарама-қаршилиги» китобида ёзишича, инсон ақли амалда билимларнинг чексиз сарҳадларини қамраб олишга ожизлик қилади. Дарҳақиқат ақл буюмлар ва ҳадисаларни қисман англаш учун яратилган. Шу боисдан ҳам ақл ҳар қанча зўр бўлмасин, Аллоҳ таолонинг мавжудлиги каби кенг қамровли тушунчани англаб етишга асло қодир эмас. Лекин биз Аллоҳни ақл билан эмас, қалб билан ҳис этамиз. Сувга ташналик сувнинг мавжудлигини исботлагани каби адолат учун интилишимиз – ана шу адолатнинг мавжудлигига бизнинг далилимиздир. Ер юзида адолат йўқ бўлса ҳам, у тантана қилиши керак. Бу эса фақатгина охиратда, адолатли Қози-Ҳакам ҳузуридагина амалга ошади.

К. Маркс ўтмишнинг улуғ мутафаккири деб атаган мантиқ фанининг асосчиси, қадимий юнон файласуфи Арасту сабабларнинг бардавомлиги чексизлигидан ҳатто адашиб кетган. У айтадики, курси тахтадан ясалади, тахтани дарахтдан тилиб олинади, дарахт уруғдан ўсиб чиқади, уруғ экувчи томонидан тайёрланади ва ҳоказо. Унинг тан олишга мажбур бўлишича, бу давомийлик замонда чексиз ва охират барибир ўзининг биринчи манбаига олиб боради. Бу – яратгувчига муҳтож бўлмаган ўша Яратувчини биз Аллоҳ деб атаймиз.

Машҳур сўфий олим Ибн Арабий «Яратгувчининиг ўзини ким яратган?» деган саволни рад этгани ҳолда бу савол телбаларнинг миясидагина пайдо бўлиши мумкин, деган эди. Аллоҳ таоло – бу ҳамма нарсанинг мавжудлиги далилидир, бу мавжудликдан Аллоҳ таолонинг борлигига исбот ахтариш мумкин эмас. «Ўруғлик» дегани кунни англатади дейиш гўлликдир, лекин «кун» дейдиган бўлсак, албатта ёруғликни тушунамиз. Аллоҳнинг ўзи бундай дейди: «Мен далил келтираман, лекин Менинг ўзимга далил йўқ».

Демак, бизнинг мавжудлигимизга, Ер, Қуёш, юлдузлар, Ойнинг мавжудлигига Аллоҳнинг ўзи далилдир. Аллоҳ таоло шундайин далилдирки, бунга исботнинг кераги йўқ. Чунки бу ўз ҳолича реалликдир ва у Ер юзидаги барча нарсаларнинг исботидир. Коинотнинг қатъий ва мустаҳкам тартибида, табиатнинг бузилмас қонунларида, олам яралишининг гўзаллигида, бизни ўраб турган ҳамма нарсада - ҳаёт лаззатлари, дарахтларнинг япроғи, товуслар пати, капалаклар қаноти, гулларнинг хуш бўйи, булбуллар хониши, чақмоқнинг чақнаши, шамоллар шовқинида, кишиларнинг фикр ва амалларида, коинот деб аталмиш бу гўзал ва улуғ уйғунликдаги юлдузлар ва сайёраларнинг ўзаро боғлиқлигида Аллоҳ таоло кўриниб турибди. Агар биз буларнинг ҳаммаси ўз-ўзидан, тасодифан пайдо бўлиб қолган, дейдиган бўлсак, алифбодаги ҳарф ва товушларни ҳавога сочиб юбориб, булар Вилям Шекспирнинг машҳур сонетига айланиб қолади, деб гўлларча ўйлайдиган кишиларга ўхшаб қоламиз.

Қуръон бизни бу бемаъни баҳслардан қисқа, аниқ ва ишонарли оятлар ёрдамида қайтаради: «Айтинг: Аллоҳ - ягонадир, барча ҳожатлар сўраладиган зотдир, у туғмаган ва туғилмаган ва ҳеч ким унга тенг – ўхшаш эмасдир». (Ихлос сураси, 1-4 оятлар).

Шундан сўнг дўстим кулиб туриб сўради:

– Сизлар нега Аллоҳ ягонадир, деб таъкидлайсизлар? Нима учун худолар кўп бўлиши мумкин эмас? Шунда улар ўртасида машғулотларни тақсимлаб берса бўларди – бир худо одамларники, бошқаси - ҳайвонотники; учинчиси – Қуёш худоси ва ҳоказо бўларди.

Дўстимизни Қуръон карим оятлари ишонтира олмади, шекилли. Демак унга фан соҳасидан далил-исботлар керак:

– Яратгувчи Холиқ, яъни Аллоҳ таоло – ягонадир. Чунки бутун олам бир моддадан ва ягона режа асосида яратилган. Водородни «ассимиляция» қилиш ва атом қувватидан фойдаланиш йўли билан Менделеев жадвалидаги 92 кимёвий элемент пайдо бўлган. Ана шу водород билан самодаги юлдузлар чарақлайди, кўкда қуёш нур сочади. Шунингдек, Ердаги бутун ҳаёт углеводороднинг кимёвий бирикмаларидан ташкил топган. Шунинг учун ҳам ҳайвонот ва ўсимлик оламининг барча турлари ёнганда кўмирга айланади.

Қурбақа, қуён, кабутар, тимсоҳ, жирафа, кит, туя каби ҳайвонларнинг ички тузилиши шуни исботлаб турибдики, барча тирик мавжудот ягона тузилиш-режа асосида яратилган экан. Уларнинг ҳар бири кўриш, эшитиш, ҳид билиш қобилиятига эга, ҳаммасида скелет бор. Уларда бир хил томирлар, шоҳ қон томири, юрак, суяклар, мускуллар ва ҳоказолар бор. Бир ҳайвоннинг суяги бошқасиникидан фарқ қилмайди. Масалан суяк таркиби жиҳатидан кабутарнинг қаноти қурбақа чаканагининг айнан ўзгинаси. Биз жирафанинг узун бўйнидаги еттита умуртқа суягини типратиканнинг калтагина бўйнида ҳам кўрамиз. Барча ҳайвонларнинг асаб мажмуаси бош мия, умуртқа мияси ва асаб томирларидан ибодат. Ҳамма ҳайвонотнинг овқат ҳазм қилиш мажмуаси ошқозон, ўн икки бармоқли ичак, йўғон ва ингичка ичаклардан, жинсий аъзолари эса – аёллик тухумдони, матка, эркаклик уруғдони ва тухумлардан, сийдик системаси эса – буйрак, сийдик халтаси ва ариқчаларидан ибрат.

Ўсимлик, ҳайвонот ва микротаначаларнинг бутун улкан ранг-баранг оламида улар тузилишининг ягоналигини кўриш мумкин. Бу шунда кўринадики, деярли барча мавжудотларнинг тузилиши ва ривожи асосида биологик таркибий бирлик - ҳужайра ётади. Мавжудотлар таркибининг бир хил экани – органик дунёнинг келиб чиқиши бир хил эканини кўрсатувчи муҳим умумбиологик қонуниятлардандир. Уларнинг ҳаммаси нафас олиш, ўлиш, туғилиш, кўпайиш каби хусусиятларга эгалиги ҳам улар келиб чиқишининг бир хил бўлганига далилдир. Биз ана шу кўрган ва билганларимиздан сўнг Яратгувчи ягона десак, бунга нега ажабланиш керак?

Нима учун Мукаммал Зот кўп сонли бўлиши керак? Унда камчилик бормидики, У ана шу камчиликни йўқотиш ёки тузатишга муҳтож бўлса! Ахир нуқсони, камчилиги бор нарсанинг кўп бўлиш маълум-ку!

Бордию, худолар кўпчилик бўлса, улар орасида ихтилофлар чиқиб, ҳар қайсиси ўзига тегишлисини ўзи тортиб кетган, олам вайронага айланган бўлмасмиди?! Аллоҳ таоло буюкларнинг буюги, ҳамма нарсага қодир Зот! Шунинг учун унга шерик керак эмас!

Дўстим бизнинг Аллоҳ таоло ҳақидаги тушунчаларимиздан кулиб, сўзида давом этди:

– Ҳамма майда-чуйда ва улкан ишларга аралашадиган, ўз эгалари ва уйларини билишлари учун ҳайвонлар ақлини бошқарадиган, ҳатто асаларига «тоғдан ўзига макон қилишни» уқтирадиган, Унинг изнисиз дарахтдан бирорта япроқ тушмайдиган, шохдаги ҳар бир куртак ҳисобида турадиган, Унинг изнисиз бирорта ҳомиладор қорнидаги юкини кўтариб юролмайдиган ва туғолмайдиган Худо ғалати кўринмайдими? Агар овқатга пашша тушиб кетган бўлса, буни ҳам У амр қилган бўлади, ёмғир ёғмаса ҳам У тўхтатган бўлади. Сизлар ўз тушунчаларингиз билан Уни ҳаддан ташқари кўп арзимас ишлар билан бутунлай банд этиб қўймаяпсизларми?

Дўстимни диққат билан тинглагач, унга шундай жавоб қайтардим:

– Сенингча агар У ўзини бу масъулиятлардан озод қилиб, Ўзи яратган оламга тескари ўгирилиб олса ва уни тақдир ҳукмига ташлаб қўйса, Роббимиз илоҳликка қодир бўла олармиди? Агар У сен ўйлагандай бекорчи бўлиб олиб, ҳеч нарсани кўрмаса, эшитмаса, яратган мавжудотлари ноласига жавоб қайтармаса, Илоҳ бўла олармиди? Сен бирор ишнинг муҳимлигинию ва бошқаси кераксизлигини, Худо нимага аралашиши керагу нимага аралашмаслиги зарурлигини қандай аниқлайсан?

Сен арзимас ва безарар махлуқ ҳисоблайдиган пашша тарих йўналишини ўзгартириб юбориши мумкин-ку! Тасаввур қилгинки, у овқатга тушиб кетди, дейлик. Сенингча арзимас туюлган бу ҳолат воқеалар ривожига катта таъсир ўтказиши мумкин. Қандай қилиб дейсанми? Агар пашша армияга мўлжалланган овқатга тушса, бутун армияга ичбуруғ ёки вабо тарқатиши мумкин. Жангчилар шу сабаб билан жангда мағлуб бўлиши ва тарихни ўзгартириб юборишлари мумкин. Ахир буюк Искандар оддий чивиндан ҳалок бўлган-ку!

Арзимас муқаддима фожиали хотимага олиб бориши мумкин. Фожиали муқаддима эса хайрли тугаши ҳам мумкин. Буни билгувчи – Ягона Аллоҳнинг ўзи!

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган