Янги мақолалар

Статистика: Олмония аҳолиси муҳожирлар ҳисобига кўпаймоқда

Олмон федерал статистик бошқармаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Олмония аҳолиси фақат муҳожир ва қочқинлар ҳисобига кўпаймоқда. Маҳалий олмонлар эса, тўхтамасдан камайиши давом этмоқда.


Аҳмад Дийдот

Ўқиш учун бўлимга киринг

Кириш...

Наполеон мусулмон бўлганми?

Франсия ва бутун Оврупанинг тарих чархпалагини остин-устун қилиб юборган император Наполеон Бонапарт ҳақида бугунгача юзлаб китоблар босилиб чиққан. Уларда Наполеоннинг ҳаёт йўли ва шахсий сифатлари кенг ёритилган. Баъзи китоблар эса унинг ҳеч кимга ўхшамаган жиҳатларини тасвирлаган. Генерал Жорж Сулаймоннинг “Наполеон ва Ислом” китоби ана шундай асарлар сирасига киради.
Маълумки, Наполеон ҳазрати Ийсо пайғамбарнинг устунга михлаб ўлдирилганига ишонувчилар доирасида катта бўлган. Онаси кўксида хос осиб юрарди. Шундай экан, Наполеон аввало насоро бўлган. Аммо кўпгина кузатув ва мушоҳадалар Наполеоннинг Ислом динини ва мусулмонларни жуда қаттиқ ҳурмат қилганини кўрсатмоқда. Жумладан, у Мисрга ҳужум қилиш арафасида қўмондонларига бундай дейди: “Биламанки, кўпчилигимиз иймонли кишилар эмасмиз. Лекин биз урушадиган ўлка мусулмонлар мамлакати. Биз уларнинг динини ҳурмат қилишимиз, урф-одатлари ва байрамларига аралашмаслигимиз керак”.
Наполеон ҳижрий 1213 йилнинг 18-муҳаррам куни (милодий 1793 йил) Миср халқига бундай мурожаат қилди: “Эй қозилар, шайхлар, имомлар! Халқингизга бизнинг ҳам мусулмонлигимизни айтинг. Шаҳодат этамизки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад (алайҳиссалом) Унинг элчисидир. Сизларга бир саволим бор: “Биз Исломга тажовуз қилган Папани йўқ қилмадикми?...”
Бир қарашда бу сўзларни буюк саркарданинг ҳийласи деб ўйлаш мумкин. Наполеон ўзини Ислом динини ҳурмат қилаётгандек кўрсатиб, арабларни ўзига оғдирмоқчи бўлаётгандек туюлади. Бундай шубҳанинг туғилиши табиий. Бироқ Наполеон Мисрдан Франсияга жўнаётиб фаранг адиби Хатю Брайэндга (1768-1848) айтган ушбу сўзлари мазкур шубҳаларни бирмунча тарқатади: “Мен мисрликларни чўлда қиблага қараб тавозеъ ичра рукуъ ва сажда қилаётганларини сира унута олмайман. Уларнинг Парвардигори сурати ва тимсоли йўқ олий бир қудратдир”.
Наполеоннинг дўсти Жоржнинг эътироф-хотираномаси буюк саркарданинг бу борадаги қарашларини янада ойдинлаштиради. Жорж хотираларида император Наполеоннинг бўғиқ овозда Қуръон ўқиганини ва ҳазрати Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) дини барча динларнинг энг олийи деганини очиқ айтади. Жорж бошқа бир хотирасида эса Наполеоннинг: “Барча динлар мўъжизаларга ва биз кўра олмайдиган қудратга таянади, лекин, менимча энг олий дин Исломдир, чунки унда тотемчилик (ҳайвон ва ўсимликларга сиғиниш) ва бутпарастликка йўл қўйилмайди”, деган сўзларини келтиради. Бу далилларнинг ўзиёқ императорнинг Исломни бошқа барча динлардан устун кўрганини исботлайди.
Бонапартнинг Исломни афзал тутиши мутлақ ҳақиқат ва мустаҳкам асосга таянган. Чунки у ўз қарашларини бир неча марта бошқа-бошқа муносабатлар билан такрорлаган. Наполеон жуда кўп мутолаа қиларди, шу аснода Ислом ҳақида маълум тушунчага эга бўлгани аниқдир.
Наполеон император бўлишига қарамай, унинг адабиётга муносабати фавқулодда кучли эди. Унинг “Маскалий” номли театри ҳам бор эди. Бу театрнинг бир дастурида Наполеон билан мисрлик уч уламо ўртасида қуйидаги мунозара кечади: Наполеон уламолардан бири Сулаймонга: “Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадар Расулуллоҳ, шаҳодат этаманки, мен иймонлиларданман”, дейди. Сулаймон унга жавобан: “Ассаламу ала Расулуллоҳ, сизга салом бўлсин, эй музаффар қўмондон”, дейди. Наполеон эса: “Эй навқирон олим, саломинг учун кўп раҳмат. Сенга шуни очиқ айтишим керакки, Қуръон қалбимни очди, кўзимни нурлантирди. Ҳазрати Муҳаммадга муҳаббатимнинг чеки-чегараси йўқ. Иншааллоҳ, яқинда Байтуллоҳни ҳаж қилурман, буни тезлатишга ҳаракат қиламан. Бироқ Аллоҳнинг иродаси ва истаги мени сипоҳиларни қўлга олиш учун Мисрга жўнатди”, дейди.
Юқоридаги сўзлар саҳна асарининг кичик бир парчаси, холос. Наполеон Сайнт Хейлайн оролига сургун қилинганида сиёсий ҳаётдан мутлақо узилган, ташқи дунё билан алоқаси йўқ эди. Ўша кезда у Исломдан сиёсий мақсадларни кўзлаб иш тутиши ҳам мумкин эмас эди. Чунки қаршисида урушиш учун на бир мусулмон лашкари (ўрдуси), на бир оддий мусулмон бор эди. Шунга қарамай, Наполеон Исломдан алоқасини узмади. У вафот этганида ёстиғи остидан Қуръон топилгани бежизга эмас.
Наполеондек тарихий шахснинг Исломга муносабатини янада чуқурроқ тадқиқ қилиш қийин. Лекин шу нарса аниқки, у Исломдан фақат сиёсий манфаатлари учун фойдаланмади. Ёшлигида Исломга нисбатан ҳавас туйғулари уйғонган бўлса, кейинчалик бу ҳавас иймон туйғусига айланган эди. Мана бу эътироф сўзлари ҳам айнан Наполеон Бонапартга тегишли: “Аллоҳ таолонинг бирлигини ва борлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Ийсо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилди”; “Бир миллатнинг эркаклари мард ва жасур, аёллари иффатли ва ҳаёли бўлса, у миллатни ҳеч бир куч мағлуб этолмайди, бу миллат мусулмонлар миллатидир”. Бу ҳаққоний сўзларга қўшимча қилишнинг маъноси бўлмаса керак?!

Мақолалар

Фиръавннинг Мисрдан чиқишида вафот этиши

Илоҳий китобларда берилган тафсилоти ҳақида

Яна ушбу бўлимда:

Раддиялар

“Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ”

Миссионерлар: “Исломда аёлларнинг ҳуқуқи йўқ” деб туҳмат қилишади.

Яна ушбу бўлимда:

Мўъжизалар

Византиянинг мағлубияти

Румликлар ернинг энг чуқур, энг паст жойида мағлуб бўладилар

Яна ушбу бўлимда:

Видео даъват

Фильм бўлиб ўтган воқеалар асосисда суратга олинган